НАСАБНОМА 17-қисм
07 май 2020 й.
50 марта ўқилди.

 

                                    НАСАБНОМА

                                         17-қисм

Ал-Киноний الكناني
Абул Фазл Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ал-Ҳофиз ал-Ки-
ноний Бухоро аҳлидан. Ҳадисни яхши тушунар эдилар
ва уни ҳофиз ал-ҳадисдан ёдлаб олар эдилар. Бу киши
Абу Али Солиҳ ибн Муҳаммад, Наср ибн Аҳмад ал-Бағ-
додий, Саҳл ибн Ҳизом ва Али ибн Ҳасан ан-Нажжор-
дек ҳофизлардан ҳадисдан таълим олганлар. Ўзларидан
эса Халаф ибн Муҳаммад ал-Хайём ва Аҳмад ибн Саҳл
ал-Киндий ҳадис ривоят қилганлар.
Ал-Кандасарвоний الكندسرواني
Кандасарвон – Бухоро қишлоқларидан.
Абу Муҳаммад Наср ибн Собир ал-Кандасарвоний
ал-Бухорий шу қишлоқдан. Абу Абдуллоҳ ибн Абу
Ҳафс ва Асбот ибн Ясаъдан таълим олганлар.
Ал-Кузий الكوزي
Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Кузий ас-Сака-
ний ал-Бухорий Бухоро аҳлидан. Бу киши солиҳ шайх
ва тўғри сўз муҳаддис эдилар. Бухорода Абу Саҳл Ҳо-
рун ибн Аҳмад ал-Астрободий, Муҳаммад ибн Собир
ал-Бухорий, Фазл ибн Аббос ал-Ҳиравий ва бошқа ула-
молардан таълим олганлар. Бу кишидан эса Абдулазиз
ибн Муҳаммад ал-Ҳофиз ан-Нахшабий таълим олиб,
устозлари ҳақида «Муъжам уш-шуюх» («Шайхлар қо-
муси») китобларида зикр қилганлар.
Ал-Калободий الكلابادي
Калобод – Бухоро шаҳрининг юқорисида жойлаш-
ган маҳалла. Бу маҳалла «Гулобод» деб ҳам айтилади.
Ундан имомлар, олимлар ва ўз фанининг моҳир ва маш-
ҳур билимдонлари етишиб чиққанлар. «Калобод» ном-
ли маҳалла Нишопурда ҳам бор.
Абу Наср Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Калободий ал-Ҳо-
физ Бухоронинг маълум, машҳур ва буюк муҳаддис олим-
ларидан бўлиб, юз мингдан кўпроқ ҳадисни ёддан билар
эдилар. Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ал-Ус-
тоз, Абу Яъло Абдулмуъмин ибн Халаф ан-Насафий, Абу
Саъид Ҳайсам ибн Кулайб аш-Шоший, Али ибн Муҳтож
ал-Кушоний ва бошқа олимлардан таълим олганлар. Абу
Саъид Халил ибн Аҳмад ас-Сижзийдан битта ҳадис ри-
воят қилганлар. Ал-Калободий ҳақларида Абу Абдуллоҳ
ал-Ҳофиз «Тарих» китобларида қуйидагича айтганлар:
«Абу Наср ал-Калободий котиб, юз мингдан кўпроқ ҳа-
дисни ёддан билувчи, фаҳм-фаросатли ва маърифатли
олимлардан эдилар. Имом ал-Бухорийнинг «ал-Жомеъ
ус-саҳиҳ» китобларини билардилар. Шайхимиз Абул
Ҳасан ад-Дорақутний ҳам у кишининг фаҳмларига, маъ-
рифатларига тан берган эдилар. Абу Наср ал-Калободий
ҳижрий 360 (милодий 972) йилда таваллуд топиб, ҳижрий
398 (милодий 1008) йил жумодул охир ойининг йигирма
учинчисида шанба куни вафот этганлар».
Абул Қосим Али ибн Абу Наср ал-Калободий – бу
кишининг ўғиллари.
Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Луълуий ал-
Калободий ҳам шу маҳалладан. Абу Ҳафс ал-Кабир ал-
Бухорий, Имрон ибн Фарином ал-Бухорий, Муҳаммад
ибн Абу Ражо ал-Бухорийдан таълим олганлар. Ўзлари-
дан эса ўғиллари Абул Қосим Убайдуллоҳ ибн Муҳаммад
ал-Калободий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 323 (ми-
лодий 936) йилнинг рабиъул аввал ойида вафот этганлар.
Абу Саҳл Абдулкарим ибн Абдураҳмон ал-Калободий
ал-Бухорий ҳам Бухоронинг Калобод маҳалласидан. Абу
Бакр Аҳмад ибн Саъд аз-Зоҳид ва Абу Солиҳ Халаф ибн
Муҳаммад ал-Хайёмдан таълим олганлар. Ривоят қил-
ган ҳадислари саҳиҳдир. Бу кишидан кўп олим таълим
олган. Бу зот ҳақларида Абу Муҳаммад Абдулазиз ибн
Муҳаммад ан-Нахшабий ал-Ҳофиз «Муъжам уш-шуюх»
(«Шайхлар қомуси») китобларида зикр қилганлар.
Абул Қосим Убайдуллоҳ ибн Муҳaммад ал-Бухорий
ал-Калободий ҳам шу маҳалладан бўлиб, Хуросон қози-
сининг аъёнларидан эдилар. Кейинчалик Марв, Ҳирот,
Самарқанд, Шош, Фарғона, Балхда, сўнг Бухорода қози
бўлганлар. «Қози ул-қузот» (Қозилар қозиси) унвонини
олганлар. Абу Абдуллоҳ ал-Ҳофиз «Тарихи Нишопур»
китобларида бу киши ҳақларида маълумот берганлар:
«Ҳижрий 355 (милодий 967) йили Бухорога келганим-
да, Абул Қосим ал-Калободий Бухоронинг қозиси эди-
лар. Оталари ҳам Бухорода етти йил қози лавозимида
бўлганлар. Бухоро халқидан масжидларда, мажлислар-
да эшитардим. Улар шундай дуо қилишарди: «Аллоҳум-
мағфир лил-қози ал-Калободий Муҳаммад ибн Аҳмад
яънуна абоҳу» (Аллоҳим, отасининг ўрнига ёрдамчи
бўлган Калободнинг қозиси Муҳаммад ибн Аҳмаднинг
гуноҳларини мағфират қилгайсан). Ўшанда баъзи бош-
лиқлар бу кишига ҳасад этиб, ҳар хил бўҳтон қилганлар.
Ҳижрий 369 (милодий 980) йилда Абул Қосим Бухоро-
дан Нишопурга чиқиб кетиб, у ерда қози бўлганлар».
Ал-Лаббод اللباد
Лаббод арабча сўз бўлиб, намат (кигиз) деган маъ-
нони англатади.
Абу Али Ҳасан ибн Ҳусайн ал-Муаззин ал-Лаббод
ал-Бухорий бу нисбат билан машҳурдирлар. Юнгдан
босиб тайёрланадиган кигиз сотиб, кун кечирганлари
учун шу нисбат берилган. Али ибн Ҳакам ал-Марвазий
ва Муҳаммад ибн Муқотил ал-Марвазийдан ҳадис ри-
воят қилганлар. Ўзларидан эса Муҳаммад ибн Аҳмад
ас-Саъдоний ва Муҳаммад ибн Собир ал-Бухорий ҳа-
дис ривоят қилганлар. Ҳижрий 271 (милодий 885) йил-
да вафот этганлар.
Ал-Лайсий الّليثي
Абу Муслим Умар ибн Али ал-Лайс ал-Ҳофиз ал-
Лайсий Бухоро аҳлидан бўлиб, ҳофиз ул-ҳадис эдилар.
Ҳадис илми талабида кўп мамлакатда сафарда бўлиб,
ҳадислар жамлаб, тўпламлар тузганлар. Бухоро, Хуро-
сон, Ироқ олимларидан таълим олганлар. Қисқа муддат
Исфаҳонда ҳам яшаганлар. Бу кишидан Абу Абдуллоҳ
ал-Халлол, Абу Наср ал-Муаззин ва бошқалар ҳадис
ривоят қилганлар. Ҳижрий 466 (милодий 1074) йили
Хузистонда вафот этганлар.
Ал-Мохакий الماخكي
Мохак – боболарига берилган нисбат.
Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Исҳоқ ас-Саффор ал-Мо-
хакий Бухоро аҳлидан. Абу Иброҳим Исҳоқ ибн Абдул-
лоҳ ал-Жўйборийдан ҳадис ривоят қилганлар. У киши-
дан эса Абу Солиҳ Халаф ибн Муҳаммад ал-Хайём ал-
Бухорий ҳадис ривоят қилганлар.
Ал-Мохий الماخي
Мох исмли мажусий (оташпараст) бир киши мусул-
мон бўлиб, Бухорода масжид қуриб, унга «Мох» деб
ном қўйди1. Масжиднинг эшиги ёнида катта маҳалла ва
бозор бор эди. Бу маҳалла ва бозор «Мох масжиди дар-
возаси» деб танилган эди.
Қори Абу Амр Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Мохий ва
ўғиллари шайх Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад ал-
Муқри ал-Мохий шу маҳалладан бўлиб, Халаф ибн
Муҳаммад ал-Хайёмдан ҳадис ривоят қилганлар. Абу
Комил ал-Басирий айтадилар: «Мен Қуръони каримни
ўқишни «Дарб ул-ҳадид» (Темир дарвоза) масжидида
Абу Амр Аҳмад ал-Мохийдан ўргандим».
Ўғиллари қори Абу Ҳафс Аҳмад ибн Абу Бакр ал-
Мохий ҳам шу маҳалладан бўлиб, зоҳид эдилар. Мен
Аҳмад ал-Мохийдан кўп ҳадис тинглаганман. Абу Аб-
дуллоҳ ибн Абу Ҳафснинг «Китоб ул-иймон»ларини
шу кишидан таълим олганман. Бу киши жума куни ва-
фот этдилар ва Бухородаги Масжиди Калон жомеъ мас-
жидида жанозалари ўқилди. Мен бу масжидда жаноза
намози ўқилишини биринчи марта кўрдим.
Абу Муҳаммад Абрад ибн Холид ибн Абдураҳмон ибн
Мох ал-Бухорий ал-Мохий Бухоро аҳлидан бўлиб, Мох
масжидини қурган кишининг чеварасидирлар. Исо ибн
Мусо Ғунжордан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса
ўғиллари Муҳаммад ибн Абрад ҳадис ривоят қилганлар.
Ал-Мостиний الماستيني
Мостин (ёки «Мостий» деб ҳам айтилади) – Бухо-
родан тўрт фарсах узоқликдаги катта қишлоқ. Ҳозир
1 Ҳозирги Мағоки Атторий масжиди.
харобалари қолган. Бу қишлоқ Хунбун билан Бухоро
ўртасида жойлашган. Мен бу қишлоқда бўлганман. Бу
ердан кўп олим чиққан.
Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ал-Мости-
ний ал-Бухорий шу қишлоқдан бўлиб, Али ибн Ҳажар,
Али ибн Хушрум, Исҳоқ ибн Мансурдан ҳадис ривоят
қилганлар.
Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Мостиний ҳам шу қиш-
лоқдан бўлиб, Ханаб номи билан танилган эдилар. Ха-
лаф ибн Муҳаммад ал-Хайёмдан ҳадис илмидан таъ-
лим олганлар. Ҳижрий 218 (милодий 834) йилда туғи-
либ, ҳижрий 301 (милодий 914) йилнинг шаввол ойида
вафот этганлар.
Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Аҳмад ал-Мостиний ҳижрий
307 (милодий 920) йилда Насафда ҳукумат тепасида эди-
лар. Кўп муҳаддис олимдан таълим олганлар. Абу Яъло
Абдулмуъмин ибн Халаф ан-Насафий, Абул Фазл Му-
ҳаммад ибн Маҳмуд ан-Насафийдан ҳадис илмидан таъ-
лим олганлар. Умрларининг охирида кўзлари ожиз бўлиб
қолган. Ҳижрий 384 (милодий 995) йилда вафот этганлар.
Абу Ҳомид Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Мостиний Бу-
хоро олимларидан. Абу Зарр Муҳаммад ибн Юсуф ал-
Қози ва Абу Бакр ал-Осимийдан ҳадис ривоят қилган-
лар. Ҳижрий 364 (милодий 975) йилда вафот этганлар.
Ал-Момоий المامائي
Момо – боболарининг исмига берилган нисбат.
Абу Ҳомид Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Ҳофиз ал-Мо-
моий асли исфаҳонлик бўлиб, Бухорода яшаб, шу ерда
вафот этганлар. Бу киши юз мингдан ортиқ ҳaдисни
ёддан билар эдилар ва ҳадис илмига ниҳоятда кўп қи-
зиқардилар. Ҳадисларни жамлаб, тасниф қилганлар.
 «Ал-Мухталиф вал-муъталиф фил-асмо» («Исмларда
ихтилофли ва ихтилофсиз масалалар ҳақида») китобини
таълиф қилганлар ҳамда Хожа Ғунжорнинг «Тарихи Бу-
хоро» китобларига қўшимчалар киритганлар. Бу зот кўп
муҳаддис олимдан таълим олиб, ҳадислар ҳам ривоят
қилганлар. Ибн Абу Ҳотамнинг «ал-Журҳу ват-таъдил»
(«Жароҳат ва адолат») китобининг юзида у киши ҳақ-
ларда маълумот ўқидим. Бу киши ҳижрий 436 (милодий
1045) йили шаъбон ойининг бешинчи куни Бухорода ва-
фот этганлар.
Ал-Маттий المتّي
Абу Муҳаммад Абдураҳмон ибн Абул Ҳусайн ал-Бу-
хорий ал-Маттий солиҳ шайх бўлиб, эшитган ҳадис-
лари саҳиҳ эди. Бухоро олимларидан. Муҳаммад ибн
Собир ал-Бухорий, Фузайл ибн Аббос ал-Ҳиравий ва
бошқа уламолардан таълим олганлар. Бу кишидан эса
Абдулазиз ибн Муҳаммад ан-Нахшабий таълим олган-
лар. Ҳижрий 431 (милодий 1040) йили ражаб ойининг
ўн учинчисида, шанба куни вафот этганлар.
Ал-Мажубсатий اﻟﻤﺠبستي
Мажубсат – Бухоро қишлоқларидан.
Тоҳир ибн Ҳусайн ал-Воиз ал-Мажубсатий ва ота-
лари Абу Али ал-Мажубсатий шу қишлоқдан. Абу Ко-
мил ал-Басирий Тоҳир ибн Ҳусайн ал-Мажубсатийдан
таълим олганлар. Бу қишлоқ ҳақида Абу Комил ал-Ба-
сирий «ал-Музоҳот» китобларида зикр қилганлар.
Ал-Мажубсий اﻟﻤﺠبسي
Мажубс – Бухоро қишлоқларидан. Бу қишлоқ ҳа-
қида Хожа Ғунжор «Тарихи Бухоро» китобларида зикр
қилганлар. Мажубс билан Мажубсат бир қишлоқми ёки
бир қишлоқ эмасми билмадим? Валлоҳу аълам.
Абу Абдуллоҳ Муҳaммад ибн Абдуллоҳ ал-Мажубсий
Бухоронинг Мажубс қишлоғи аҳлидан бўлиб, Саъид ибн
Айюб ал-Жўйборий ва Абу Абдуллоҳ ибн Абу Ҳафсдан
ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абу Солиҳ Ха-
лаф ибн Муҳаммад ал-Хайём ҳадис ривоят қилганлар.
Ал-Миждуний اﻟﻤﺠدونى
Миждун – Бухоро қишлоқларидан. Авом (оддий)
халқ уни Сурдун деб ҳам айтади.
Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ал-Мижду-
ний ал-Муаззин Бухоронинг Калобод (Гулобод) маҳалла-
сида яшардилар. Бу киши Сурдун қишлоғининг муаззини
деб танилган бўлиб, фозил шайх эдилар. Абдуллоҳ Си-
бадмунийнинг шогирдларидан. Бу кишидан Абу Абдул-
лоҳ ибн Аҳмад ал-Ҳофиз ал-Ғунжор ҳадис ривоят қил-
ганлар. Бу киши ҳақларида Абу Комил ал-Басирий «ал-
Музоҳот вал-Музоҳот» китобларида маълумот берганлар.
Ал-Муҳтасиб المحتسب
Муҳтасиб арабча сўз бўлиб, ҳисобчи, шариатга хи-
лоф ишларни текширувчи, бозордаги тош-тарози ва
нархларни назорат қилувчи деган маънони англатади.
Фақиҳ Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Ҳасан ал-Муҳ-
тасиб ал-Бухорий Бухоро аҳлидан бўлиб, «ал-Муҳта-
сиб» нисбати билан машҳур эдилар. Абу Собит ал-Бу-
хорийнинг боболари. Инсонларни яхшиликка даъват
қилиб, ёмон ишлардан қайтарар эдилар.
Абу Наср Мансур ибн Муҳаммад ал-Муҳтасиб ҳам
Бухоро олимларидан. Бухорода анча муддат муҳта-
сиб бўлганлар. Бухоро ва Марвда ҳадислар ёзиб олиб,
уларни жамлаб, тасниф этганлар. Шом ва Ироқ машо-
йихларидан таълим олганлар. Тақводор олимлардан
бўлганлар. Шом, Ироқ, Хуросон, Мовароуннаҳр муҳад-
дисларидан ҳадислар ривоят қилганлар. Ўзларидан эса
Абу Саъд ал-Идрисий ал-Ҳофиз ва Абу Абдуллоҳ ал-
Ғунжор ал-Ҳофиз ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 381
(милодий 992) йили Бухорода вафот этганлар.
Ал-Маҳмудий المحمودي
Маҳмуд – боболарига берилган нисбат.
Абу Муҳаммад Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Маҳмудий
ал-Бухорий Бухоро аҳлидан. Абу Мансур Муҳаммад ибн
Ҳасан ал-Муқри ас-Суғдийдан ҳадис ривоят қилганлар.
Ҳижрий 374 (милодий 985) йилда вафот этганлар.
Абу Закариё Яҳё ибн Яҳё ибн Абдуллоҳ ал-Бухорий ҳам
Бухоро аҳлидан. Хуросон ва Ироқ муҳаддисларидан таъ-
лим олганлар. Бу кишидан эса Абу Абдуллоҳ ал-Ҳоким
ал-Ҳофиз таълим олганлар ва устозлари ҳақида «Тарих»
китобларида қуйидагича айтганлар: «Абу Закариё ал-
Маҳмудий Бухорода ўз асрининг «Имому аҳл ил-ҳадис»и
(Ҳадис аҳлининг имоми) эдилар. Ҳижрий 384 (милодий
995) йилнинг сафар ойида Бухорода вафот этганлар».
Ал-Мудёнкатий المديانكتي
Мудёнкат – Бухоро қишлоқларидан.
Абул Хизр Илёс ибн Ҳафс ал-Бухорий ал-Мудёнка-
тий шу қишлоқдан. Илм талабида Ироқда бўлганлар.
Абу Муҳаммад Ҳорис ибн Абу Усома ат-Тамимий ва
Абу Исмоил Муҳаммад ибн Исмоил ат-Термизийдан
таълим олганлар. Ўзларидан эса Аҳмад ибн Холид ибн
Халил ал-Бухорий ҳадис ривоят қилганлар.
Ал-Мадиний المديني
Мадина арабча сўз бўлиб, шаҳар деган маънони анг-
латади. «Ал-Мадиний» шаҳарда муқим яшовчи, шаҳар-
лик демакдир. Бу Бухоро шаҳрига ҳам берилган нисбат.
Бу шаҳардан кўпгина олим ва имомлар етишиб чиққан-
лар. «Мадина» сўзи 8 та шаҳарга берилган нисбатдир:
1) Мадинаи мунаввара (кўпинча Мадина дейилганда
шу шаҳар назарда тутилади); 2) Бағдод; 3) Исфаҳон; 4)
Нишопур; 5) Марвдаги ички қалъа; 6) Бухоро; 7) Са-
марқанд; 8) Насаф.
Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Абу Бакр ал-Мадиний
Бухоро олимларидан. Солиҳ шайх, тақводор, парҳезкор,
кундузлари рўзадор бўлиб, кечаларини эса таҳажжуд ва
нафл намозларини ўқиш билан ўтказар эдилар. Юсуф
Ҳамадонийнинг суҳбатдошларидан. Абу Муҳаммад аз-
Зубайрий, Абул Юср ал-Паздавий ва Абу Бакр ан-Наса-
фийдан ҳадис илмидан таълим олганлар.
Укалари Абу Ҳафс Умар ибн Абу Бакр ал-Мадиний
ас-Собуний саховатпеша шайх эдилар. Фақирларга му-
рувват кўрсатар эдилар. Бухоро шаҳрида бу кишидан
таълим олдим.
Қариндошлари Абу Аҳмад Маҳмуд ибн Абу Бакр ас-
Собуний ал-Мадиний ҳам солиҳ шайх, кўп хайру эҳсон
қилувчи эдилар. Абу Бакр Муҳаммад ибн Умар ас-Сиё-
бий ва Абул Қосим Али ибн Умар ал-Қоридан таълим
олганлар. Ҳижрий 485 (милодий 1093) йилда туғилган-
лар. Бу кишидан Бухоро шаҳридаги ҳовлиларида ҳадис
илмидан таълим олганман.
Ал-Мидёмажкатий المديامجكتي
Мидёмажкат – Бухоро билан Самарқанд оралиғида,
Бухородан ўн саккиз фарсах узоқликда бўлган Кармана
яқинидаги серсув, сердарахт қишлоқ.
Абу Муҳаммад Жаъфар ибн Муҳаммад ал-Мидё-
мажкатийнинг эшитган ҳадислари саҳиҳ эди. Имом ал-
Бухорийнинг дўстлари Aбдуллоҳ ибн Мансур ал-Харъ-
онкатийдан ҳадис ривоят қилганлар (Харъонкат – Бухо-
ро қишлоқларидан.) Ҳижрий 357 (милодий 969) йилда
Дабусияга (Суғддаги шаҳарга) келган эдилар ва одамлар
у кишидан ҳадислар ёзиб олардилар. Ал-Мидёмажкатий
ҳижрий 360 (милодий 972) йилда вафот этганлар.
Давоми бор...


ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги 
Матбуот хизмати
Абдулғафур Раззоқ Бухорийнинг насабнома китобидан
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:30
Куёш: 05:17
Пешин: 13:10
Аср: 18:30
Шом: 20:10
Хуфтон: 21:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram