НАСАБНОМА 19-қисм
13 май 2020 й.
144 марта ўқилди.

 
                          НАСАБНОМА
                            19-қисм

Ал-Воизий الواعظي
Воиз – боболарининг исмига берилган нисбат.
Абул Фазл Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Воизий ал-Бу-
хорий бу нисбат билан машҳур бўлиб, илм талабида
Ироқда бўлганлар. Муҳаммад ибн Ҳусайн ибн Али
ал-Азракёний, Муҳаммад ибн Али ал-Жабоҳоний, Абу
Бакр Аҳмад ибн Сулаймон ал-Аббодоний ва Аҳмад ибн
Комил ал-Қозидан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан
Хожа Ғунжор ал-Ҳофиз ҳадис ривоят қилганлар. Ҳиж-
рий 383 (милодий 994) йилда вафот этганлар.
Ал-Вардоний الورداني
Вардона1 – Бухоро қишлоқларидан.
Абу Аҳмад Идрис ибн Абдулазиз ал-Вардоний Бухо-
ронинг Вардона қишлоғидан. Исо ибн Мусо ал-Ғунжор
ва Абу Муқотил Ҳафс ибн Саломдан ҳадис ривоят қил-
ганлар. Ўзларидан эса ўғиллари Абу Саъд Ҳумом ибн
Идрис ал-Вардоний ва Саҳл ибн Шозавайҳ ал-Боҳилий
ҳадис ривоят қилганлар.
Абу Саъд Ҳумом ибн Идрис ал-Вардоний шу қиш-
лоқдан бўлиб, оталаридан ҳадис ривоят қилганлар. Ўз-
ларидан эса Саҳл ибн Шозавайҳ ал-Боҳилий ҳадис ри-
воят қилганлар.
Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Ҳасан ал-Вардоний Бухоро
аҳлидан бўлиб, Абу Сафвон Исҳоқ ибн Аҳмад ва Саҳл ибн
Мутаваккилдан ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 333 (ми-
лодий 945) йилнинг жумодул охир ойида вафот этганлар.
Абул Ҳасан Муҳаммад ибн Фатҳ ал-Вардоний Бухоро
аҳлидан. Асбот ибн Ясаъ ал-Боҳилий ва Яъқуб ибн Ғар-
мул ал-Вобканийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан
эса Саҳл ибн Усмон ал-Бухорий ҳадис ривоят қилганлар.
Ал-Варқудий الورقودي
Варқуд2 – Кармана қишлоқларидан.
Абу Аҳмад Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Варқудий ал-
Карминий бу нисбат билан машҳур бўлиб, Имом ал-Бу-
хорийнинг «Саҳиҳ ул-Бухорий»ларини Абу Абдуллоҳ
Муҳаммад ибн Юсуф ал-Фарабрийдан ривоят қилган-
лар. Карманада бу китобдан таълим берганлар. Бу ки-
шидан Абу Наср Аҳмад ибн Абу Бакр ал-Хатиб ал-Ху-
диманканий ҳадис ривоят қилганлар.
1 Шофиркон туманидаги Вардонзе қишлоғи.
2 Навоий вилояти Кармана тумани Жалойир ҚФЙга қарашли Бурқуд
қишлоғи.
Ал-Варкий الوركي
Варка1 – Бухоро – Насаф йўлида, Бухородан икки
фарсах узоқликда жойлашган қишлоқ. Нахшабдан Бу-
хорога жўнаётганимда бир кеча шу қишлоқда тунадим.
Бу қишлоқдан кўп олим чиққан.
Абу Бакр Муҳаммад ибн Бакр ал-Варкий ал-Му-
таввиъий солиҳ шайх эдилар. Варка аҳлидан. Кўп олим
ва фозил шогирдлари бор. Бу кишидан Абул Аббос ал-
Мустағфирий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 380 (ми-
лодий 991) йилнинг рабиъул охир ойида вафот этганлар.
Абу Бакр Муҳаммад ибн Ҳафс ал-Варкий ал-Бухо-
рий Варка қишлоғи аҳлидан. Хуросон, Ироқ, Ҳижозда
бўлиб, у ердаги олимлардан таълим олганлар. Бу киши-
дан Абул Аббос Жаъфар ибн Муҳаммад ал-Мустағфи-
рий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 381 (милодий 992)
йилнинг рабиъул аввал ойида Бухорода вафот этганлар.
Абу Сулаймон Довуд ибн Ҳасан ал-Варкий ҳам шу
қишлоқдан бўлиб, Абу Шаҳоб Муаммар ибн Муҳаммад
ал-Авфий, Исҳоқ ибн Ҳайёж ал-Жаҳдарий ва Муҳаммад
ибн Ҳасандан ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 305 (ми-
лодий 918) йил зулҳижжа ойининг охирида вафот этиб,
муҳаррам ойининг биринчи кунида дафн қилинганлар.
Абу Муҳаммад Абдулвоҳид ибн Абдураҳмон ал-Варкий
ҳам шу қишлоқдан бўлиб, имом, фақиҳ, зоҳид, узоқ умр
кўрган ва серфарзанд олимлардан эдилар. Имло илмини
Абу Зар Аммор ибн Муҳаммад ат-Тамимий, Исмоил ибн
Ҳусайн аз-Зоҳид ал-Бухорий ва бошқа олимлардан таълим
олиб, кўп ҳадислар ривоят қилганлар. Дунёнинг кўп жо-
йидан бу кишидан таълим олиш учун келардилар. Ҳижрий
495 (милодий 1102) йилда 130 ёшда вафот этганлар. Қaбр-
лари Варка қишлоғида. Қабрларини зиёрат қилганман.
1 Когон туманидаги Хўжа Барги қишлоғи.
Ал-Вазвиний الوزويني
Вазвин – Бухоро қишлоқларидан.
Абу Муҳаммад Ҳожиб аз-Зоҳид ал-Вазвиний шу
қишлоқдан бўлиб, Исо ибн Мусо ал-Ғунжор, Каъб ибн
Саъид ва бошқалардан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзла-
ридан эса ўғиллари Идрис ибн Ҳожиб ал-Вазвиний ҳа-
дис ривоят қилганлар.
Ал-Ванандуний الونندوني
Ванандун – Бухоро қишлоқларидан бўлиб, Ҳаром-
ком дарёси атрофида жойлашган. Мен шу қишлоқда
бир соат бўлганман.
Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исҳоқ ал-Ванандуний
ал-Бухорий шу қишлоқдан бўлиб, Убайдуллоҳ ибн Во-
сил, Абу Сафвон аc-Суламий, Бакр ибн Саҳл ад-Димё-
тийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 313 (милодий
926) йилнинг рабиъул аввал ойида вафот этганлар.
Ал-Вануфоғий الونوفاغي
Вануфоғ – Бухоро қишлоқларидан.
Абу Амр Қайс ибн Аниф ал-Вануфоғий ал-Бухорий
шу қишлоқдан. Бу киши Қутайба ибн Саъид, Маҳмуд
ибн Ғийлон, Али ибн Ҳажар ал-Марвазий, Сувайд ибн
Наср ал-Марвазий ва Муҳаммад ибн Восил ал-Марва-
зийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абу Наср
ибн Саҳл ал-Бухорий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий
288 (милодий 902) йилнинг зулҳижжа ойида ҳаж қил-
гандан кейин Маккаи мукаррамада вафот этганлар.
Ал-Вануфахий الونوفخي
Вануфах – Бухоро қишлоқларидан.
Абу Ҳарра Абдуллоҳ ибн Офия ал-Вануфахий ал-Бу-
хорий шу қишлоқдан бўлиб, Мухтор ибн Собиқ ал-Ҳанзa141
Абдулкарим ас-Cамъоний
лийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абул Ҳа-
сан Али ибн Ҳасан ал-Киндий ҳадис ривоят қилганлар.
Ҳижрий 280 (милодий 894) йилда вафот этганлар.
Ал-Вибавдий الويبودي
Вибавдий – Бухоро қишлоқларидан.
Адиб Aбу Юсуф Яъқуб ибн Исҳоқ ал-Вибавдий шу
қишлоқдан бўлиб, Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Юсуф
ал-Фарабрий ва Муҳаммад ибн Юсуф ибн Осимдан ҳа-
дис ривоят қилганлар. Ҳижрий 375 (милодий 986) йил-
да вафот этганлар.
Ал-Ҳaйзомий الهيزامي
Абу Ҳорун Саҳл ибн Шозавайҳ ал-Ҳайзомий ал-Бу-
хорий асли яманлик бўлиб, нодир, ажойиб ривоятлар
айтар эдилар. Ҳафс ибн Довуд ар-Рабийъий, Яҳё ибн
Жаъфар ал-Аздий ва Абдуллоҳ ибн Абдураҳмон ад-До-
римийдан таълим олганлар. Ҳижрий 299 (милодий 912)
йилнинг зулқаъда ойида вафот этганлар.
Ал-Яздодий اليزدادي
Абу Бакр Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ал-Яздодий Бу-
хоро аҳлидан. Муфассир ва ҳанафий мазҳаби олимла-
ридан бўлиб, «Ибн ал-Хаббоз» куняси билан машҳур
эдилар. Бағдод, Басра олимларидан таълим олганлар.
Ҳижрий 280 (милодий 894) йилнинг сафар ойида Бухо-
рода вафот этганлар.
Абул Қосим Али ибн Муҳаммад ал-Яздодий Бухоро
аҳлидан бўлиб, кейинчалик Самарқандга чиқиб кетган-
лар. Ака-ука Абу Убайд Қосим ва Абдуллоҳ Ҳусайн ал-
Маҳомилий ҳамда Абу Бакр Абдуллоҳ ибн Муҳаммад
ан-Нишопурийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий
386 (милодий 997) йилда Самарқандда вафот этганлар.
Ал-Ясорағий اليسارغي
Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Ҳунайф ал-Ясорағий
Бухоронинг Бамижкат қишлоғидан. Кўп олимдан, жум-
ладан, Абу Абдуллоҳ ибн Абу Ҳафс, Асбот ибн Ясаъдан
таълим олганлар.
Ал-Юхашуний اليوخشني
Юхашун1 – Бухоро қишлоқларидан. Бу қишлоқ ҳақи-
да Абдулазиз ибн Муҳаммад ан-Нахшабий «Муъжам уш-
шуюх» («Шайхлар қомуси») китобларида зикр қилганлар.
Қози Абу Наср Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Юхашуний
ал-Бухорий Куфада қози эдилар. Фақиҳ, фозил, олим бу
зот Макка, Бағдод олимларидан таълим олганлар. Абдула-
зиз ибн Муҳаммад ан-Нахшабий шу кишининг шогирдла-
ридан. Ҳижрий 438 (милодий 1047) йилда вафот этганлар.
Абу Муҳаммад ибн Ҳам ал-Юхашуний ҳам шу қиш-
лоқдан бўлиб, Имом ал-Бухорийнинг «ал-Жомеъ ус-са-
ҳиҳ» («Ишончли тўплам») китобларини Муҳаммад ибн
Юсуф ал-Фарабрийдан ривоят қилганлар. Ҳижрий 381
(милодий 992) йилда вафот этганлар.

                        ТЕРМИЗЛИК ОЛИМЛАР
Ал-Андаробий الأندرابي
Андароб («Андароба» деб ҳам айтилади) – Марв
қишлоқларидан. Аммо Балхда ҳам Андароб деган ша-
ҳар бор. Унинг тоғларида кумуш мавжуд.
Абу Зар Аҳмад ибн Абдуллоҳ ат-Термизий ал-Ан-
даробий Термиз аҳлидан. Балхнинг Андароб шаҳрида
қози бўлганлар. Шунинг учун бу кишига «ал-Андаро-
бий» деб нисбат берилган. Илм талабида Ироқда бўлиб,
1 Бухоро туманидаги Юрун қишлоғи.
у ерда Муҳаммад ибн Башшор, Муҳаммад ибн Мусан-
но, Амр ибн Али ас-Сайрафий, Наср ибн Али ал-Жаҳза-
мий ва Зиёд ибн Яҳё ал-Ҳисонийдан таълим олганлар.
Бухоро ва Насаф муҳаддисларидан ҳадис илмини ўр-
ганганлар. Ўзларидан эса Абу Али Аҳмад ибн Иброҳим
ас-Сайравоний, Абул Ҳусайн Муҳаммад ибн Толиб,
Абу Бакр Муҳаммад ибн Закариё ас-Суфёний ва Халаф
ибн Муҳаммад ал-Хайём ҳадис ривоят қилганлар.
Ат-Термизий التّرمذي
Термиз – Амударё бўйидаги қадимий шаҳар. Бу ша-
ҳардан кўп уламо, машойих ва фозиллар етишиб чиқ-
қан. Мен бу шаҳарда ўн икки кун бўлганман.
Бу шаҳарнинг машҳур олимлари қуйидагилар:
Исҳоқ ибн Иброҳим ат-Термизий, Абу Аҳмад ибн
Ҳасан ат-Термизий, машойихлардан Абу Абдуллоҳ Му-
ҳаммад ибн Али ал-Ҳаким ат-Термизий ва Абу Бакр
ал-Варроқ ат-Термизийдир.
Холид ибн Зиёд ибн Жарв ал-Аздий ат-Термизий Тер-
мизнинг пешқадам олимларидан. Термизда қози эдилар.
Бу кишидан Қутайба ибн Саъид ва Ҳабаш ибн Ҳарб ал-
Пайкандий дарс олганлар. 100 ёшга кириб вафот этган-
лар. Ўғиллари Абдулазиз ибн Холид Марвда қози эдилар.
Абу Исо Муҳаммад ибн Исо ат-Термизий – зеҳн-
лари ўткир, етук муҳаддис, ҳадис илмининг имоми
бўлиб, ҳар бир ҳадис ёки сўзни далил билан исботлаб
беришлари одамлар оғзидан тушмас эди. Бу зот Имом
ал-Бухорийнинг шогирдларидан. Имом ал-Бухорийдан,
у кишининг шайхлари Қутайба ибн Саъид ал-Бағло-
ний, Али ибн Ҳажар ал-Марвазий, Ҳаннод ибн Суррий
ал-Куфий, Абу Курайб Муҳаммад ибн Ало ал-Куфий,
Муҳаммад ибн Башшор ал-Басрий, Муҳаммад ибн
Мусо ал-Басрий, Абдуллоҳ ибн Абдураҳмон ад-До-
римий ас-Самарқандийдан ҳамда Ироқ ва Ҳижознинг
бошқа машойихларидан таълим олганлар. Ўзларидан
эса Муҳаммад ибн Саҳл ал-Ғаззол, Бакр ибн Муҳаммад
ад-Деҳқон, Абу Назр ар-Рушдий, Ҳаммод ибн Шожар
ан-Насафий, Абул Аббос ал-Маҳбубий ал-Марвазий ва
Ҳайсам ибн Кулайб аш-Шоший ҳадис ривоят қилган-
лар. Ҳижрий 270 (милодий 884) йили Термиздан олти
фарсах узоқликдаги Буғ қишлоғида вафот этганлар.
Абу Усмон Саъид ибн Холид ат-Термизий илм тала-
бида Бағдодда бўлиб, Исо ибн Аҳмад ал-Асқалонийдан
ҳадис илмидан таълим олганлар. Ҳаж ҳам қилганлар.
Абу Муҳаммад Солиҳ ибн Муҳаммад ат-Термизий
кўп ибодат қилувчи – обид эдилар. Ҳадис илми талаби-
да ҳижрий 345 (милодий 957) йилда Нишопурга келган-
лар. Таълим олгандан кейин ҳажга борганлар. Минода
касал бўлиб, Маккаи мукаррамага келганларида вафот
этганлар. Таҳо деган жойда дафн қилинганлар. Жаноза-
ларини Абдуллоҳ ал-Ҳофиз ўқиганлар.
Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Фақиҳ ат-
Термизий Термиз аҳлидан. Шофеъий мазҳабининг фа-
қиҳи, фозил, тақводор, парҳезкор ва чиройли сийрат-
ли эдилар. Бағдодда яшаб, у ернинг муҳаддисларидан
таълим олганлар. Муҳаммад ибн Наср ат-Термизийдан
ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 200 (милодий 816)
йилнинг зулҳижжа ойида таваллуд топиб, ҳижрий 295
(милодий 909) йилда вафот этганлар.
Ад-Доразанжий الدّارزنجي
Доразанж – Сағониён қишлоқларидан.
Абу Шуайб Солиҳ ибн Мансур ад-Доразанжий ас-
Сағоний шу қишлоқдан. Абу Ражо Қутайба ибн Саъид
ал-Бағлоний ва Муҳаммад ибн Шужоъдан ҳадис ривоят
қилганлар. Ўзларидан эса Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ал-
Бухорий, Муҳаммад ибн Закариё ан-Насафий ва Жаъфар
ибн Муҳаммад ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 300 (ми-
лодий 913) йилдан олдин ёки шу санада вафот этганлар.
Ар-Рухшабудий الرّخشبودي
Рухшабуд – Термиз қишлоқларидан.
Абул Ҳусайн Муҳаммад ибн Исҳоқ ал-Каробисий ар-
Рухшабудий бу нисбат билан машҳурдирлар. Абу Абдул-
лоҳ ибн Абдураҳмон ад-Доримий ас-Самарқандийдан ҳа-
дис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абу Абдуллоҳ Му-
ҳаммад ибн Жаъфар ал-Варроқ ҳадис ривоят қилганлар.
Ас-Сарминжиний السّرمنجيني
Сарминжин Термиз ноҳияларидан бўлиб, ажамий
тилда «Жарманкон» дейилади.
Абу Муҳаммад Абдулвоҳид ибн Муҳаммад ас-Сармин-
жиний Сарминжин ноҳиясида имом-хатиб эдилар. Фақиҳ
Абу Бакр Аҳмад ибн Муслимдан ҳадис ривоят қилганлар.
Ўзларидан эса Абу Муҳаммад Абдулазиз ибн Муҳаммад
ан-Нахшабий ал-Ҳофиз ҳадис ривоят қилганлар.
Аш-Шайшақий الشّيشقي
Шайшақ –Термиз қишлоқларидан.
Абу Наср Аҳмад ибн Уҳайд аш-Шайшақий шу
қишлоқдан. Бу киши Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Али
ал-Ҳаким ат-Термизийнинг «ан-Наводир» («Нодир ри-
воятлар») китобини ривоят қилганлар.
Аш-Шумоний الشّوماني
Шумон – Жайҳун1нинг ортида жойлашган Сағо-
ниён2даги шаҳар. Заъфари Исфаҳоннинг заъфаридан
1 Амударё
2 Чағониён
яхшироқ. Бу ерда Молик ибн Анас ва Маҳдий ибн Май-
мундан ҳадис ривоят қилган имом Абу Лабид Муҳаммад
ибн Ғиёс ас-Сарахсий аз-Зубаий шаҳид бўлганлар. Бу
киши аҳли сунна ва ҳофиз ул-ҳадис эдилар. Ҳижрий
199 (милодий 815) йили душманлар билан урушда 48
ёшда ҳалок бўлганлар.
Ас-Сағоний الصّغاني
Сағониён1 Амударё ортидаги шаҳар бўлиб, ажамий
тилда «Чағониён», арабий тилда эса «Сағониён» дейила-
ди. У катта ва кенг, серсув, сердарахт шаҳар бўлиб, аҳоли-
си кўп. Катта бозори ҳамда чиройли ва кенг масжиди бор.
Абу Бакр Муҳаммад ибн Исҳоқ ас-Сағоний шу ша-
ҳардан бўлиб, Бағдодда яшаганлар. Абу Осим Заҳҳок
ибн Маҳмуд, Абу Исо Муҳаммад ибн Исо ат-Термизий
ва Абу Бакр Муҳаммад ибн Ҳорун ар-Руёнийдан ҳа-
дис ривоят қилганлар. Бу киши ишончли муҳаддис ва
тақводор эдилар. Кўп суннатга амал қилар эдилар. Илм
талабида Бағдод, Басра, Куфа, Мадина, Макка, Шом ва
Мисрда бўлиб, ҳадис ёзиб олганлар. Абу Абдураҳмон
ан-Насоийдан фиқҳ илмидан таълим олганлар. Ҳижрий
270 (милодий 884) йилнинг сафар ойида вафот этганлар.
Абул Фазл Аббос ибн Жаъфар ас-Сағоний шайх эди-
лар. Исо ибн Аҳмад ал-Асқалоний, Абдураҳмон ибн
Маъруф ва Муҳаммад ибн Имрон аш-Шаъронийдан ҳа-
дис илмидан таълим олганлар. Ҳижрий 275 (милодий
889) йилдан кейин вафот этганлар.
Солиҳ ибн Ҳиббон ибн Сулаймон ас-Сағоний Самар-
қанд аҳлидан бўлиб, Журжонда халифа эдилар. Ҳижрий
460 (милодий 1069) йилда таваллуд топиб, ҳижрий 532
(милодий 1138) йилнинг шаввол ойида вафот этганлар.
1 Бугунги Сурхондарё вилоятининг Денов шаҳри атрофлари.
Давоми бор...


ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги 
Матбуот хизмати

Абдулғафур Раззоқ Бухорийнинг насабнома китобидан 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:00
Куёш: 05:49
Пешин: 13:10
Аср: 18:15
Шом: 20:00
Хуфтон: 21:30
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram