НАСАБНОМА 18-қисм
11 май 2020 й.
36 марта ўқилди.

 

                                    НАСАБНОМА

                                        18-қисм

Ал-Мароғий المراغي
Абул Қосим Али ибн Аҳмад ал-Мароғий Бухорода
яшаган олимлардан. Ота-боболари Мароғадан (Озарбой-
жондаги шаҳар), ўзлари эса Балхдан. Бу киши ишончли
муҳаддислардан бўлиб, кўп ҳадис билар эдилар. Оталари-
дан, Ҳайсам ибн Кулайб аш-Шошийдан ва бошқа муҳад-
дислардан ҳадис илмидан таълим олганлар. Ҳайсам ибн
Кулайб аш-Шошийнинг «Муснад», Қутабийнинг «Ғариб
ул-ҳадис» («Ғариб ҳадислар»), Абу Исо ат-Термизийнинг
«Шамоил ун-набавийя» («Пайғамбарнинг алоҳида фази-
латлари») ва «Сунан ут-Термизий» китобларидан Балхда,
Бухорода, Насафда ва Самарқандда таълим берганлар.
Абул Қосим ал-Мароғий ҳижрий 326 (милодий 939) йил-
нинг ражаб ойида Балхда туғилиб, ҳижрий 411 (милодий
1021) йил сафар ойининг йигирма саккизинчисида, пай-
шанба куни Бухорода вафот этганлар.
Ал-Маробитий المرابطي
Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Абу Бакр ал-Маробитий
ал-Бухорий Бухоро аҳлидан бўлиб, Маккий ибн Ибро-
ҳим ва Шаддод ибн Ҳакимдан ҳадис ривоят қилганлар.
Ўзларидан эса Абу Абдураҳмон Абдуллоҳ ибн Убай-
дуллоҳ ал-Бухорий ҳадис ривоят қилганлар.
Ал-Марожилий المراجلي
Аҳмад ибн Ҳусайн ал-Марожилий Бухоро аҳлидан.
Ал-Мурзибиний المرزبني
Мурзибин – Бухоро қишлоқларидан.
Абу Ҳафс Аҳмад ибн Фазл ал-Мурзибиний шу қиш-
лоқдан бўлиб, лақаблари «Ҳаббоб» (Кўза сотувчи) эди.
Илм талабида Ҳижозга борганлар. Фузайл ибн Иёз, Су-
фён ибн Уяйна ва Исо ибн Мусо Ғунжордан ҳадис ри-
воят қилганлар. Ўзларидан эса Абу Суфён Маҳбуб ибн
Яъқуб ал-Бухорий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий
243 (милодий 858) йилда вафот этганлар.
Ал-Марғабуний المرغبوني
Марғабун – Бухоро қишлоқларидан.
Абу Ҳафс Амр ибн Муғира ал-Марғабуний шу қиш-
лоқдан. Мусаййаб ибн Исҳоқ ва Буҳайр ибн Назрдан
ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 273 (милодий 887)
йилда Бамижкат қишлоғида ҳадисдан таълим берган-
лар. Бу кишидан эса Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Нуҳ ал-
Бухорий ҳадис ривоят қилганлар.
Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Марғабуний
ал-Бухорий ҳам шу қишлоқдан. Муҳаммад ибн Исо ат-
Тарсусийдан ҳадис ривоят қилганлар.
Ал-Мазранканий المزرنكني
Мазранкан1 – Бухоро қишлоқларидан.
Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Ҳасан ал-Обид ал-
Мазранканий Бухоро аҳлидан. Абдусамад ибн Фазл ва
Ҳаммод (Ҳамдон) ибн Зуннундан ҳадис ривоят қилган-
лар. Ўзларидан эса Абу Бакр Муҳаммад ибн Ҳафс ал-
Бухорий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 329 (мило-
дий 942) йилда вафот этганлар.
1 Ғиждувон туманидаги Ғиждувоний ҚФЙга қарашли Мазрангантепа
қишлоғи.
Ал-Музаний المزني
Абу Муҳаммад Аҳмад ибн Абдуллоҳ ал-Музаний
асли ҳиротлик бўлиб, Бухорода яшаб, шу ерда вафот
этганлар. Абдураҳмон ибн Муғаффал ал-Музанийнинг
авлодларидан бўлиб, Бухорода «Шайх ал-жалил» (Улуғ
шайх) дер эдилар. Бу киши Хуросонда ўз асрининг иф-
тихори, илмда тенгсиз олими, нур юзли ва султонлар-
нинг авлиёси эдилар. Ҳирот, Нишопур, Марв, Журжон,
Бағдод, Куфа, Басра, Макка, Миср ва Шомда бўлиб, у
ерлардаги муҳаддислардан ҳадислар ривоят қилганлар.
Уч йил Мисрда яшаб, кейин ҳаж қилганлар. Маккаи му-
каррамада имом-хатиб эдилар. Абу Бакр Муҳаммад ибн
Али ал-Қаффол аш-Шошийнинг суҳбатдошлари бўлиб,
илмда у киши билан мунозара қилардилар. Ватанларига
муҳаббат, ватан соғинчи бу кишини касал қилди. Ватан-
ларини соғиниб кўп йиғлар эдилар. Ҳижрий 356 (мило-
дий 968) йилнинг рамазон ойида Бухорода вафот этган-
лар. Вазир Абу Яъло ал-Балъамий томонидан тобутлари
Ҳиротга олиб борилиб, шу ерда дафн қилинганлар.
Ал-Мусофирий المسافري
Мусофир – боболарининг исмига берилган нисбат.
Муҳаммад ибн Аҳмад ат-Тусий ан-Навқоний ал-
Мусофирий Туснинг Навқон шаҳри аҳлидан бўлиб, му-
ҳаддислар авлодидан эдилар. Бухорода яшаб, шу ерда
вафот этганлар. Абу Абдуллоҳ ал-Ҳофиз ал-Ҳоким шу
кишининг шогирдларидан бўлиб, устозлари ҳақларида
қуйидагича айтганлар: «Бухоро ва Нишопурда у киши
билан бардавом суҳбат қилганмиз. Кейинчалик Бу-
хорога келиб, вафотларига қадар шу ерда яшаганлар.
Ҳижрий 357 (милодий 969) йил сафар ойининг ўн бе-
шинчисида, жума куни кечаси Бухорода уйимда вафот
этдилар. Жанозаларини фақиҳ Абу Бакр ал-Авданий
ўқидилар. Кейин у кишини «Калобод»да дафн қилдик».
Ал-Мустамлий المستملي
Ҳасан ибн Абдулмалик ал-Ансорий ал-Мустамлий
ал-Яшкурий Бухоро аҳлининг Бани Яшкур қабиласидан
эдилар. Имом ал-Бухорий шайхларининг мустамлийси
(котиби) эди. Ал-Мустамлий Бухоро шайхларидан бў-
либ, ўз замоналарида қутб эдилар. Бухорода Аҳмад ибн
Абдуллоҳ ал-Музаний, Халаф ибн Муҳаммад ал-Хайём
ал-Бухорий ва Бағдод уламоларидан таълим олганлар.
Кўп шогирдлар чиқарганлар. Ҳижрий 393 (милодий
1004) йилнинг рабиъул охир ойида намоздан олдин Бу-
хорода вафот этганлар.
Абу Тоҳир Иброҳим ибн Аҳмад ал-Мустамлий ал-
Бухорий ат-Табиб ҳам Бухоро шайхларидандилар.
Имом ал-Бухорий шайхларининг мустамлийси (коти-
би) эди. Табобaт илми билан ҳам шуғулланардилар.
Оталари Абу Амр Муҳаммад ибн Собир ал-Бухорийдан
ва Абу Аҳмад Муҳаммад ибн Ҳасан ал-Бухорийдан таъ-
лим олганлар. У кишидан эса Абдулазиз ибн Муҳаммад
ан-Нахшабий ал-Ҳофиз ҳадис ривоят қилганлар.
Абу Иброҳим Исмоил ибн Муҳаммад ибн Абдуллоҳ
ибн Аҳмад ибн Саҳл ибн Суҳайл ибн Арзаҳ ал-Омулий
ал-Мустамлий ал-Музаккир ал-Муфассир ҳам Бухоро
аҳлидан бўлиб, муфассир эдилар. Абул Аббос Жаъфар
ибн Муҳаммад ан-Нақбуний, Қози Абу Саъид Халил
ибн Аҳмад ас-Сижзийдан таълим олган. Бухорода кўп
ўқилган «Муснад ус-сирож ил-қадар» асарини Абу Ҳо-
мид Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ас-Соиғдан
таълим олган. Бу кишидан Абдулазиз ибн Муҳаммад ан-
Нахшабий ва Абу Бакр Муҳаммад ибн Али ал-Жаъфарий
ҳадис ривоят қилганлар. Исмоил ал-Мустамлий ҳақида
Абдулазиз ан-Нахшабий «Муъжам уш-шуюх» («Шайх-
лар қомуси») китобларида зикр қилганлар. Бу киши Абу
Бакр ибн Абу Исҳоқнинг «Китоб ут-таъарруф ли мазҳаб
ут-тасаввуф» («Тасаввуф йўлини билиш ҳақида китоб»)
номли асарини тафсир қилганлар. Етмиш ёшларидан ке-
йин Омул1 шайхларидан ҳам таълим олганлар. Ҳижрий
434 (милодий 1043) йил зулқаъда ойининг ўн олтинчи-
сида, душанба куни пешиндан кейин вафот этганлар.
Ал-Муснадий المسندي
Абу Жаъфар Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ал-Муснадий
ал-Жуъфий Бухоро аҳлидан. Бу киши ҳар бир ҳадис-
нинг санадини cўрар эдилар. Ҳадисларнинг санадини
кўп сўраганларидан бу кишига «ал-Муснадий»деб нис-
бат берилган. Кўплаб муҳаддислардан ҳадис ривоят
қилганлар. Ўзларидан эса Имом ал-Бухорий, Абу Зуръа
ар-Розий, Абу Ҳотам ар-Розий, Аҳмад ибн Сайёр ва Му-
ҳаммад ибн Наср ал-Марвазий ҳадис ривоят қилганлар.
Ал-Муснадий ҳижрий 229 (милодий 845) йили зулқаъда
ойига 6 кун қолганда, пайшанба куни вафот этганлар.
Ал-Мутаввиъий المطوّعي
Абу Бакр Муҳаммад ибн Холид ал-Мутаввиъий ал-
Бухорий машойихлар авлодидан бўлиб, Бухоро муҳад-
дисларидан эдилар. Бухорода Масиҳ ибн Муҳаммад ва
Абу Абдураҳмон ибн Абу Лайсдан таълим олганлар.
Марв, Нишопур, Бағдод, Хуросонда бўлиб, у ердаги му-
ҳаддислардан ҳам ҳадис ривоят қилганлар. Муҳаммад
ал-Мутаввиъийдан Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Аб-
дуллоҳ ал-Ҳофиз ал-Ҳоким таълим олиб, «Тарихи Ни-
шопур» китобларида у киши ҳақларида маълумот бер-
1 Ҳозирги Туркманистоннинг Чоржўй вилояти.
ганлар. Ҳаж ҳам қилганлар. Ҳижрий 362 (милодий 974)
йилда Бухорода вафот этганлар.
Ал-Мутаҳҳарий المطهّري
Мутаҳҳар – боболарининг исмига берилган нисбат.
Қози Абул Фазл Муҳаммад ибн Али ал-Мутаҳҳарий
ал-Бухорий Бухоронинг шайхларидан ва илм аҳлидан
бўлиб, ниҳоятда серғайрат ва маърифатли кишилардан
эдилар. Кўп олимдан таълим олганлар. Эшитган жами
ҳадислари ҳақида менга Балхда ўз қўллари билан ижозат
хати ёзиб берганлар. Ҳижрий 537 (милодий 1143) йили
Бухорода вафот этганлар. Қабрларини зиёрат қилганман.
Ал-Муаббир المعبّر
Муаббир арабча сўз бўлиб, тушлар таъбирини ай-
тувчи киши деган маънони англатади.
Абул Хаттоб Муҳаммад ибн Халаф ал-Мунажжим
ал-Муаббир асли балхлик бўлиб, Бухорода яшаган фақиҳ
олимлардан эдилар. Балхда ўз замоналарининг ажойиб
фақиҳларидан эдилар. У ерда аввал Абу Бакр ал-Фори-
сийдан фиқҳ илмидан таълим олиб, сўнгра Ироққa бор-
ганларида фиқҳ илмини қўйиб илми нужум (астрoномия)
ва тушлар таъбирини билишга қизиққанлар. Кейинчалик
Бухорони ўзларига ватан қилиб, Абу Абдуллоҳ ал-Ҳали-
мий ва Абул Фазл ал-Ҳалимийнинг уйида яшаганлар.
Абу Убайдуллоҳ Муҳаммад ибн Суррий ал-Муаб-
бир ал-Бухорий – бухоролик таъбиршунос. Ҳанаш ибн
Ҳарб, Ҳониъ ибн Назр ва Муҳаммад ибн Жаъфар ал-
Ижлийдан таълим олганлар. Ўзларидан эса Аҳмад ибн
Сулаймон ибн Фарином таълим олганлар.
Иброҳим ибн Ҳорун ибн Маҳлаб ал-Бухорий ал-
Муаббир ҳам – таъбиршунос. Наср ибн Муҳаммад ал-
Қалонасийдан ҳадис илмидан таълим олганлар. Ўзла-
ридан эса Абу Солиҳ Халаф ибн Муҳаммад ал-Хайём
ҳадис ривоят қилганлар.
Ал-Маъруфий المعروفي
Маъруф – боболарининг исмига берилган нисбат.
Абул Фазл Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Маъруфий ал-
Бухорий Бухоро аҳлидан бўлиб, Бухорода Ҳомид ибн
Саҳл, Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Саҳлдан ва Басра
олимларидан таълим олганлар.
Абу Муҳаммад Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Маъруф
ал-Маъруфий Бухоро аҳлидан бўлиб, вақф эгаси эди-
лар. Абу Саъид Ҳайсам ибн Кулайб аш-Шоший ва Абу
Али Ҳусайн ибн Исмоил ал-Форисийдан ҳадис ривоят
қилганлар. Ҳижрий 384 (милодий 995) йилнинг ражаб
ойида вафот этганлар.
Ал-Муғконий المغكاني
Муғкон1 – Бухоро қишлоқларидан. Бу қишлоқдан
илгари ва ҳозир кўп илм аҳли етишиб чиққан. Шу
қишлоқлик Абул Ҳасан Али ибн Муҳаммад ал-Жувай-
нийдан ҳадислар эшитганман ва шу қишлоқда туна-
ганман.
Абу Ғолиб Зоҳир ибн Абдуллоҳ ал-Муғконий шу
қишлоқдан бўлиб, чиройли киши, тўғри ва ишончли ҳа-
дисларни ривоят қилувчи олимлардан эдилар. Тафсир
илмини Абд ибн Ҳумайд ал-Кешийдан тўлиқ ўрганган-
лар. Ироқ, Куфа, Хуросон, Мовароуннаҳр яяяяяяяяяяолимларидан
таълим олганлар. Ўзларидан эса Али ибн Ҳасан ал-Фа-
қиҳ ас-Самарқандий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий
321 (милодий 934) йилда вафот этганлар.
1 Ғиждувон яқинидаги қишлоқ.
Абул Ҳасан Али ибн Исо ал-Муғконий бухоролик
олимлардан. Бу кишидан Абул Аббос ал-Мустағфирий
ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 412 (милодий 1022)
йилда вафот этганлар.
Ал-Малоҳимий الملاحمي
Абу Наср Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Бухорий ал-Ма-
лоҳимий Бухоро аҳлидан. Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ал-
Бухорий, Ҳотам ибн Ақийл ал-Бухорий, Ҳайсам ибн
Кулайб аш-Шошийдан ҳадис илмидан таълим олган-
лар. Бағдодда Маҳмуд ибн Исҳоқ ал-Бухорийдан Абу
Абдуллоҳ ал-Бухорийнинг «Рафъ ул-ядайн фис-салот»
(«Намозда икки қўлни кўтариш»), «ал-Қироату халф
ал-имом» («Имом орқасида туриб қироат қилмоқ») ки-
тобларини таълим олганлар. Абу Наср ал-Малоҳимий
«Аъёну асҳоб ул-ҳадис» ва «Ҳуффоз ул-ҳадис» унвон-
лари билан машҳур эдилар. Ҳижрий 312 (милодий 925)
йилда таваллуд топиб, ҳижрий 395 (милодий 1006) йили
шаъбон ойининг еттинчи кунида вафот этганлар.
Неваралари Абул Фатҳ Абдусамад ибн Али ал-Ма-
лоҳимий ал-Бухорий солиҳ шайх эдилар. Боболари Абу
Наср ал-Малоҳимийдан таълим олганлар. Ўзларидан
эса Абу Муҳаммад Абдулазиз ан-Нахшабий ал-Ҳофиз
таълим олганлар.
Абу Исҳоқ ибн Муҳаммад ал-Малоҳимий Бухоро аҳли-
дан бўлиб, Умар ибн Муҳаммад ибн Бужайр ва Исҳоқ ибн
Аҳмад ибн Халафдан ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий
362 (милодий 974) йилнинг сафар ойида вафот этганлар.
Ал-Майдоний الميداني
Майдон1 – Бухородаги маҳалла. Бу маҳалладан му-
ҳаддислар жамоаси етишиб чиққан.
1 Бухоро шаҳридаги ҳозирги Куйи хонақоҳ маҳалласи.
Муҳаммад ибн Исмоил ал-Майдоний шу маҳалла-
дандир.
Хожа Ғунжор «Тарихи Бухоро» китобларида айта-
дилар: «Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ал-Май-
доний Майдон маҳалласидан. Саъид ибн Мансур, Яҳё
ибн Яҳё, Муҳаммад ибн Салом ал-Пайкандий ва бошқа
муҳаддислардан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан
эса Абу Исмат Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Яшкурий ва
Абу Али Ҳусайн ибн Ҳусайн ал-Баззоз ҳадис ривоят
қилганлар. Рабиъул аввал ойига 3 кун қолганда, якшан-
ба куни кечаси... (йили номаълум) вафот этганлар».
Абу Бакр Муҳаммад ибн Иброҳим ал-Фақиҳ ал-Бишр
Майдон маҳалласидан. Абу Бакр ибн Ҳурайс ва Али ибн
Мусо ал-Қайсийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 339
(милодий 951) йилнинг зулқаъда ойида вафот этганлар.
Ал-Миғий الميغي
Миғ1 – Бухоро қишлоқларидан.
Абу Муҳаммад Абдулкарим ибн Муҳаммад ал-Бу-
хорий ал-Миғий ал-Фақиҳ Бухоро аҳлидан. Бу киши
имом, ҳанафий мазҳабининг улуғ, тақводор имомлари-
дан бўлиб, муфтий ҳам эдилар. Ўз замоналарида Са-
марқандда бу кишидан фозил, фақиҳ, тақводор зот йўқ
эди. Эшитган ҳадислари саҳиҳ эди. Абдуллоҳ ибн Му-
ҳаммад ал-Бухорий, Муҳаммад ибн Имрон ал-Бухорий
ва Абул Қосим Ҳаким ас-Самарқандийдан ҳадис ривоят
қилганлар. Ўзларидан эса Абу Саъд ал-Идрисий ҳадис
ривоят қилганлар. Ҳижрий 378 (милодий 989) йилнинг
жумодул охир ойида вафот этганлар.
Абдулмажид ал-Миғий ҳам шу қишлоқдан бўлиб,
Абу Комил ал-Басирий ал-Бухорийнинг устозларидан.
1 Рометан туманидаги Миғилар қишлоғи.
Ан-Нажоҳий النّجاحي
Нажоҳ – боболарига берилган нисбат.
Абу Муҳаммад Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Пайкандий
ан-Нажоҳий. Имом ал-Бухорийнинг дўстлари ва шо-
гирдларидан. Бу кишидан Али ибн Ҳaжaр ас-Саъдий,
Али ибн Хушрум ал-Марвазий ва Исҳоқ ибн Мансур
ал-Кавсаж ал-Марвазий ҳадис ривоят қилганлар.
Ан–Наҳлий النّحلي
Наҳл – Бухоро қишлоқларидан.
Маниҳ ибн Сайф ал-Бухорий ан-Наҳлий шу қиш-
лоқдан бўлиб, Мусаййаб ибн Исҳоқ, Аҳмад ибн Ҳафс,
Мухтор ибн Собиқ, Муҳаммад ибн Салом ал-Пайкан-
дий ва Ҳиббон ибн Мусодан таълим олганлар. Бу киши
ҳақларида Абу Абдуллоҳ ал-Ғунжор ал-Ҳофиз «Тарихи
Бухоро» китобларида зикр қилганлар. Ҳижрий 264 (ми-
лодий 878) йилда вафот этганлар.
Ўғиллари Абу Абдураҳмон Абдуллоҳ ибн Маниҳ ан-
Наҳлий ҳам Бухоро аҳлидан бўлиб, оталаридан ҳамда
Абу Абдуллоҳ ибн Абу Ҳафс, Абу Тоҳир Маҳдий ибн
Ишкоб ва Саъид ибн Масъуддан ҳадис ривоят қилган-
лар. Ҳижрий 317 (милодий 930) йилнинг муҳаррам
ойида вафот этганлар.
Ан-Наршахий النّرشخي
Наршах1 – Бухоро қишлоқларидан бўлиб, Вобкент
яқинида жойлашган.
Абу Наср Аҳмад ибн Муҳаммад ан-Наршахий шу
қишлоқдан. Бу киши фозил, олим эдилар. Абу Комил
ал-Басирийнинг оталари бу кишидан таълим олганлар.
Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Ҳамдон ан-Наршахий
Бухоро аҳлидан бўлиб, Яҳё ибн Суҳайлдан ҳадис ри-
1 Ҳозирги Вобкент туманидаги Қўрғон Наршах бобо тепа.
воят қилганлар. Ўзларидан эса Довуд ибн Муҳаммад
ибн Мусо ал-Бухорий ҳадис ривоят қилганлар.
Абу Бакр Муҳаммад ибн Жаъфар ан-Наршахий –
«Бухоро тарихи» китобининг муаллифи ҳам Бухоро аҳ-
лидан бўлиб, Абу Бакр ибн Ҳурайс, Абдуллоҳ ибн Жаъ-
фар ва бошқалардан ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий
286 (милодий 900) йилда таваллуд топиб, ҳижрий 348
(милодий 960) йилнинг сафар ойида вафот этганлар.
Ан-Нақбуний النّقبوني
Нақбун1 (Накбун деб ҳам айтилади) – Бухоро қиш-
лоқларидан.
Абул Аббос Жаъфар ибн Муҳаммад ан-Нақбуний шу
қишлоқдан бўлиб, Муҳаммад ибн Холид ал-Пайкандий
ва Абу Бакр ас-Саъдонийдан ҳадис ривоят қилганлар.
Ўзларидан эса Хожа Ғунжор ҳадис ривоят қилганлар.
Ҳижрий 374 (милодий 985) йил рамазон ойининг би-
ринчи кунида вафот этганлар.
Абу Закариё Яҳё ибн Жаъфар ал-Пайкандий ан-
Нақбуний Пайканд аҳлидан. Нақбун қишлоғида яшар
эдилар. «Тафсир» ва «Мусаннафа фис-савми вас-сало-
ти вал-маносики вал-буюъ» («Рўза, намоз, ҳаж ва сав-
до-сотиқ ҳақида китоб») асарининг муаллифи. Ироқ ва
Ҳижозда бўлиб, Суфён ибн Уяйна, Муҳаммад ибн Фу-
зайл, Вакеъ ибн Жарроҳ ал-Куфийдан таълим олганлар.
Имом ал-Бухорий, Убайдуллоҳ ибн Восил ва Халаф ибн
Омир шу кишидан ҳадис ривоят қилганлар.
1 Бухоро туманидаги Ғурбун қишлоғи.
Ан-Навжободий النّوجابادي
Навжобод – Бухоро қишлоқларидан.
Абул Маҳосин Муҳаммад ибн Абу Наср ан-Навжо-
бодий ал-Бухорий шу қишлоқдан бўлиб, Абу Ғоним
Аҳмад ибн Али ал-Куросийдан таълим олганлар. Ўзла-
ридан эса Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Аҳмад ас-Са-
марқандий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 470 (мило-
дий 1078) йилда вафот этганлар.
Ан-Навхасий النّوخسي
Навхас1 – Бухоро қишлоқларидан (рустоқларидан).
Абу Аҳмад Аҳмад ибн Абдулвоҳид ан-Навхасий ал-
Бухорий Бухоро аҳлидан бўлиб, бу нисбат билан маш-
ҳур эдилар. Кунялари «Абу Бакр» эди. «Абу Аҳмад»
деб ҳам чақирилардилар. Абу Лайс Убайдуллоҳ ибн
Шурайҳ ал-Бухорий ва Абу Абдуллоҳ ибн Ҳафс ал-Ка-
бирдан ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 311 (милодий
924) йилнинг Ҳайит куни вафот этганлар.
Оталари Абу Аҳмад Абдулвоҳид ибн Руфайд ан-
Навхасий ҳам Бухоро аҳлидан бўлиб, Абу Ҳафс Аҳмад
ибн Ҳафс, Мусаййаб ибн Исҳоқ, Аҳмад ибн Жунайд ва
бошқалардан ҳадис ривоят қилганлар.
Ан-Нурий النّوري
Нур2 – Бухоро ва Самарқанд оралиғидаги тоғ яқи-
нида жойлашган шаҳар. Бухоро шаҳарларидан. Бу ерда
шаҳидлар мозори бор. Кишилар зиёратга келадилар.
Али ибн Мусъида ан-Нурий, Абу Шуайб Солиҳ ибн
Муҳаммад ас-Синжорий ан-Нурий (Синжор Нурдан
1 Ҳозирги Бухоро туманидаги Навхас қишлоғи.
2 Ҳозирги Навоий вилоятидаги Нурота.
бир фарсах узоқликда жойлашган), Абу Наср Аҳмад ан-
Нурийлар шу шаҳар аҳлидан.
Қози Абу Али Ҳасан ибн Али ан-Нурий ҳам шу ша-
ҳар аҳлидан бўлиб, Абу Муҳаммад Абдусамад ибн Иб-
роҳим ал-Ҳанзалийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзла-
ридан эса Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ан-Насафий
ҳадис ривоят қилганлар ва айтадилар: «Ҳасан ан-Нурий
ҳижрий 451 (милодий 1060) йилнинг сафар ойида та-
валлуд топиб, Нурда ҳижрий 518 (милодий 1125) йил-
нинг жумодул аввал ойида вафот этганлар».
Абу Мусо Имрон ибн Абдуллоҳ ан-Нурий ал-Ҳофиз
ҳам шу шаҳардан бўлиб, Аҳмад ибн Ҳафс, Абдон ибн
Усмон, Муҳаммад ибн Салом ал-Пайкандий, Ҳиббон
ибн Мусо, Муҳаммад ибн Ҳафс ал-Балхий ва Ҳасан
ибн Суҳробдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса
Абдулвоҳид ибн Руфайд ан-Навхасий ва Абдуллоҳ ибн
Маниҳ ҳадис ривоят қилишган.
Абу Муқотил Аҳмад ибн Муҳаммад ан-Нурий Бу-
хоро шайхларидан бўлиб, Абу Ҳомид Аҳмад ибн Иc-
ҳоқ ал-Ҳиравийдан таълим олганлар. Бухорода имло
мажлисининг раҳбари эдилар. Бу кишидан Абул Аббос
ал-Мустағфирий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 417
(милодий 1027) йилнинг ражаб ойида вафот этганлар.
Ан-Навдободий النّودابادي
Навдобод – Бухоро қишлоқларидан.
Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Саъид ал-Хайёт ан-
Навдободий шу қишлоқ аҳлидан бўлиб, Исҳоқ ибн
Ҳамза, Яҳё ибн Муҳаммад ал-Луълуийдан ҳадис ривоят
қилганлар. Ўзларидан эса Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Му-
ҳаммад ал-Бухорий ва Муҳаммад ибн Ҳам ал-Бухорий
ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 321 (милодий 934)
йилнинг муҳаррам ойида вафот этганлар.
Ал-Вобканий الوابكني
Вобкант – Бухородан уч фарсах узоқликдаги қишлоқ.
Абу Юсуф Яъқуб ибн Ғармул ал-Вобканий шу қиш-
лоқдан бўлиб, Хуросон олимларидан таълим олганлар.
Мусаййаб ибн Исҳоқ, Муҳаммад ибн Салом ал-Пайкан-
дий, Абу Ҳафс Аҳмад ибн Ҳафс ал-Бухорий, Абу Му-
ҳаммад Ҳиббон ибн Мусо ал-Кушмиҳаний, Ҳомид ибн
Одам ал-Марвазий, Али ибн Ҳажар ас-Саъдий ва бошқа
кўп устоздан таълим олганлар. Ўзларидан эса Шоҳид
ибн Муҳаммад ал-Бухорий, Абу Ҳафс Аҳмад ибн Ҳо-
там ал-Бухорий ва Аҳмад ибн Маҳмуд ас-Сарром ал-
Вобканий ҳадис ривоят қилганлар.
Абу Ҳомид Аҳмад ибн Маҳмуд ас-Сарром ал-Вобка-
ний ҳам шу қишлоқдан бўлиб, Абу Абдуллоҳ ибн Абу
Ҳафс ал-Кабирдан ҳадис ривоят қилганлар.
Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Назр ал-Вобканий Бу-
хоро аҳлидан бўлиб, Суфён ибн Абдулҳаким, Аҳмад
ибн Зуҳайр, Аҳмад ибн Лайс, Асбот ибн Яса, Абу Аб-
дуллоҳ ибн Абу Ҳафс ал-Кабир ва бошқалардан ҳадис
ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абу Бакр Муҳаммад
ибн Довуд ал-Бухорий ҳадис ривоят қилганлар.
Давоми бор...


ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги 
Матбуот хизмати
Абдулғафур Раззоқ Бухорийнинг насабнома китобидан
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:35
Куёш: 05:20
Пешин: 13:10
Аср: 18:25
Шом: 20:05
Хуфтон: 21:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram