НАСАБНОМА 15-қисм
02 май 2020 й.
46 марта ўқилди.

                     

                              НАСАБНОМА

                                    15-қисм

Ал-Осимий العاصمي
Абул Фазл Яъқуб ибн Юсуф ал-Осимий ал-Бухорий
Бухоро аҳлидан бўлиб, ўз шаҳрининг шайхи, ўз асри-
нинг муҳаддиси эдилар. Ҳадис аҳлига ниҳоятда садо-
қатли бўлганлар. Ироқда Муҳаммад ибн Убайдуллоҳ
ал-Мунодо, Муҳаммад ибн Синон ал-Қаззоз, Абдул-
малик ибн Муҳаммад ар-Рақоший ва Аббос ибн Му-
ҳаммад ад-Дурийдан таълим олганлар. Ўзларидан қози
Яҳё ибн Мансур, Али ибн Исо ва Абдуллоҳ ибн Му-
ҳаммад ал-Ҳиро ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 314
(милодий 927) йилда Нишопурга келиб катта мажлис
(йиғин) ўтказганлар. Ҳижрий 325 (милодий 938) йили
Бухорода вафот этганлар.
Ал-Абиқий العبقي
Абу Исҳоқ Исмоил ибн Умар ал-Абиқий ал-Бухо-
рий Бухоро аҳлидан бўлиб, ҳадис ривоят қилганлар.
Ҳижрий 337 (милодий 949) йилда туғилиб, ҳижрий 417
(милодий 1027) йили Бухорода 80 ёшда вафот этганлар.
Бу киши ҳақларида Абу Комил ал-Басирий ал-Бухорий
«Ал-Музоҳот» китобларида зикр қилиб, шундай деган-
лар: «У кишидан кўп ҳадислар таълим олдим». Жумла-
дан, Суфён ас-Саврийнинг икки жилдлик «ал-Муснад»
китобини тўлиқ шу кишидан таълим олдим. Абу Саҳл
Ҳорун ибн Аҳмад ал-Астрободий, Абу Аҳмад Бишр ибн
Абдуллоҳ ар-Розий ва Бакр ибн Саҳл ад-Димётийдан ҳа-
дис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абул Фазл Ибро-
ҳим ибн Ҳамза ал-Ҳамадоний ҳадис ривоят қилганлар.
Ал-Аттобий العتّابي
Абу Абдураҳмон Ҳасан ибн Усмон ал-Аттобий ал-
Бухорий қози эмас эдилар. Убайда ибн Билол ал-Аммий
ва Муҳаммад ибн Фазлдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўз-
ларидан эса Ҳафс ибн Довуд ар-Рабиъий ҳадис ривоят
қилганлар.
Бағдоднинг ғарбий томонида «ал-Аттобин» деган
маҳалла бор. Бироқ Ҳасан ал-Аттобий бунга дахлдор
эмаслар.
Ал-Ажаннасий العجنّسي
Ажаннас – боболарининг исмига берилган нисбат.
Абу Муҳаммад Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Ажаннасий
ал-Бухорий Бухоро аҳлидан бўлиб, насаблари Пайғамбар
алайҳиссаломнинг боболари Маъад ибн Аднонга бориб
тақалади. У зот Ироққа сафар қилиб, Басра ва Ҳижоз ула-
моларидан таълим олганлар. Бу киши – Абу Яъло Абдул-
муъмин ибн Халаф ан-Насафийнинг тоғалари. Ҳижрий
290 (милодий 904) йилнинг шаъбон ойида вафот этганлар.
Неваралари Абул Ҳасан Аҳмад ибн Абдураҳмон ал-
Ажаннасий боболари Абул Ҳусайндан ва Абу Яълодан
фиқҳ илмини ўрганганлар ва улардан ҳадислар ёзиб
олганлар. Кейин Нишопурга бориб, Абул Аббос Му-
ҳаммад ибн Яъқуб ал-Асамдан таълим олганлар. Ни-
шопурда йигитлик чоғларида вафот этганлар.
Оталари Абу Абдуллоҳ Абдураҳмон ибн Аҳмад ал-
Ажаннасий муаззин (азон айтувчи) эдилар. Оталари-
дан ва Бухоро машойихларидан таълим олганлар. Узум-
чилик, боғдорчилик, дарахт ўтқазиш, девор қуриш ва
иморат ишлари билан шуғулланганлар. Ҳадис илми би-
лан машғул бўлмаганлар. Ҳижрий 364 (милодий 975)
йилда вафот этганлар.
Фақиҳ Абул Ҳусайн Али ибн Аҳмад ал-Ажаннасий
покиза, илмда мумтоз, тақводор ва фозил инсон эдилар.
Шайх Абу Бакр ал-Авданийдан фиқҳ илмидан таълим
олганлар. Ҳадис илмидан унчалик кўп хабардор бўлма-
ганлар. Ҳижрий 395 (милодий 1006) йилнинг зулҳижжа
ойида вафот этганлар.
Ал-Изорий العذاري
Фақиҳ Абу Бакр Муҳаммад ибн Ҳомид ал-Изорий
Бухоро аҳлидан. Фақиҳ Абу Бакр Муҳаммад ибн Ибро-
ҳим, Ҳайсам ибн Кулайб аш-Шоший ва Абдуллоҳ ибн
Муҳаммад ал-Устоздан таълим олганлар. Ҳижрий 383
(милодий 994) йилнинг ражаб ойида вафот этганлар.
Ал-Асарий العصري
Абул Ҳисон Хулайд ибн Ҳисон ал-Асарий ал-Ҳажа-
рий Бухорода яшаганлар. Ҳасан ал-Басрийдан ҳадис
ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Хозим ибн Хузайма
ҳадис ривоят қилганлар.
Ал-Алоий العلائي
Ало – Бухоронинг машҳур кўчаларидан.
Абу Саъид ал-Котиб ал-Алоий Бухоро ҳокимига
«соҳиб ул-харита» (харита бошлиғи) эдилар. Бағдод ма-
шойихларидан ҳадис илмидан таълим олганлар.
Муҳаммад ибн Абдураҳмон ал-Алоий имом, зоҳид,
Бухоро аҳлининг воизи ва муфассири бўлганлар. Таф-
сир илмини билишда тенги йўқ, фасоҳат (чиройли сўз-
лаш) бобида ягона, одоблари 2 1 Tf9.5гўзал, барча ишлари хос
олдида ҳам, авом олдида ҳам мақбул эди. Бухоро аҳли у
киши ҳақларида яхши ривоятлар қилишарди. Бухорода
у зотни тирикликларида учратмадим.
Абу Абдураҳмон Мусаййиб ибн Исҳоқ ал-Алоий Бу-
хоро аҳлидан бўлиб, Ало кўчасида яшар эдилар. Улуғ
уламолар: Суфён ибн Уяйна, Яҳё ибн Салим, Вакеъ ибн
Жарроҳ, Умар ибн Ҳорун ва Салим ибн Солимдан ҳадис
ривоят қилганлар. Ўзларидан Ҳурайн ибн Руфайд ҳа-
дис ривоят қилганлар. Ҳижрий 229 (милодий 845) йил
муҳаррам ойининг ўн бешинчисида вафот этганлар.
Ал-Инабий العنبي
Инаб арабча сўз бўлиб, узум деган маънони англатади.
Абу Комил ал-Басирий ал-Бухорий айтадилар: «Шай-
химиз Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Имрон ал-Инабий узум
сотар эдилар. Шунинг учун ушбу нисбат берилган. Бу-
хоронинг пешқадам уламоларидан таълим олганлар».
Ал-Унуқий العنقي
Унуқ арабча сўз бўлиб, бўйин деган маънони англа-
тади.
Абу Комил ал-Басирий «ал-Музоҳот» китобларида
айтадилар: «Абу Наср Аҳмад ибн Аббос ал-Ғози ал-
Унуқий ҳижрий 441 (милодий 1050) йилнинг шаввол
ойида Бухорода вафот этганлар. У кишини сўраб уйла-
рига биров келса, бўйинларини эшикдан чиқариб, ким
келганини кўрар эканлар. Шунинг учун «ал-Унуқий»
(бўйин) деган нисбат берилган.
Ал-Ғиждувоний الغجدواني
Ғуждувон (Ғиждувон) – Бухородан олти фарсах
узоқликда жойлашган қишлоқ. Ғиждувонда бир бозор
бор. Ҳафтада бир марта қишлоқ аҳли ўша бозорга сав-
до-сотиқ учун бориб келади.
Абу Наср Аҳмад ибн Юсуф ал-Ғиждувоний шу қиш-
лоқдан бўлиб, «ас-Сийрат» (Хислат) номи билан танил-
ган эдилар. Боболари Абу Бакр ал-Ғиждувонийдан, бу
киши Ҳайсам ибн Аҳмад ал-Басрийдан, ал-Басрий Ибн
Динордан, бу киши саҳоба Анас ибн Молик разияллоҳу
анҳудан ҳадис ривоят қилганлар.
Абу Саъид Ҳотам ибн Наср ал-Марвазий ал-Ғиж-
дувонийнинг оталари марвлик бўлиб, ўзлари Ғиждувон-
да яшаганлар. Абу Наим Фазл ибн Диккин, Аҳмад ибн
Ҳафс ва Имом ал-Бухорийнинг устозлари Муҳаммад
ибн Салом ал-Пайкандийдан ҳадис ривоят қилганлар.
Ўзларидан эса Иброҳим ибн Ҳорун ибн Муҳлаб ҳадис
ривоят қилганлар. Ҳижрий 264 (милодий 878) йилнинг
рамазон ойида вафот этганлар.
Ўғиллари Абу Яъқуб Юсуф ибн Ҳотам ал-Ғиждуво-
ний асли Марвдан1. Оталари Ҳотам ибн Наср, Абу Аб-
дуллоҳ ибн Абу Ҳафс ва Асбот ибн Ясаъдан ҳадис ривоят
қилганлар. Ўзларидан эса ўғиллари Абу Бакр Муҳаммад
ибн Юсуф ал-Ғиждувоний ҳадис ривоят қилганлар.
Ал-Ғадоний الغداني
Ғадон2 – Бухоро қишлоқларидан. Аммо Насафда
ҳам Ғадон номли қишлоқ бор.
Аҳмад ибн Исҳоқ ал-Ғадоний Бухоронинг Ғадон
қишлoғидан. Абу Комил ал-Басирий айтадилар: «Биз
билан бирга шайхимиздан ҳадислар ёзиб олардилар».
Ал-Ғузашфардарий الغذشفردري
Ғузашфардар – Бухоро қишлоқларидан.
Абу Умар Ҳафс ибн Умар ал-Ғузашфардарий ал-Бу-
хорий шу қишлоқдан бўлиб, Абу Сулаймон Муҳаммад
ибн Мансур ал-Балхий ва Сулаймон ибн Довуд ал-Ҳира-
вийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Балхда
1 Ҳозирги Туркманистон ҳудудидаги Мари шаҳри.
2 Ҳозирги Ғиждувон тумани Ф. Юнусов ҚФЙга қарашли Ғадонтепа
қишлоғи.
Абу Ҳафс Аҳмад ибн Қосим ал-Бухорий ҳадис ривоят
қилганлар. Ҳижрий 324 (милодий 937) йилнинг сафар
ойида вафот этганлар.
Ал-Ғашидий الغشيدي
Ғашид1 – Бухоро қишлоқларидан. Ғишатий деб ҳам
айтилади.
Мен бу қишлоқ ҳақидаги маълумотни Абу Абдуллоҳ
Муҳаммад ал-Бухорий ал-Ғунжор ал-Ҳофизнинг «Та-
рихи Бухоро» китобларида кўрган эдим.
Абу Ҳомид Маҳмуд ибн Юнус ал-Ғашидий ал-Бухорий
шу қишлоқдан бўлиб, Абу Тоҳир Асбот ибн Ясаъ ва Абу
Муқотил Ҳомид ибн Ғолиб ат-Тавовисийдан ҳадис ривоят
қилганлар. Ўзларидан эса ўғиллари Абу Бакр ва Муҳаммад
ибн Маҳмуд ал-Ваззон ҳадис ривоят қилганлар.
Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Муҳаммад ал-Ғашидий шу
қишлоқдан. Лақаблари – «Шом». Бухоро аҳлидан бў-
либ, Марв ва Бухоро уламоларидан таълим олганлар.
Абу Яъқуб Исроил ибн Самад, Абу Суҳайл Саҳл ибн
Бишр ал-Киндий, Али ибн Ҳусайн ал-Пайкандий, Аб-
дулазиз ибн Ҳотам ал-Марвазий ва Фазл ибн Аҳмад ал-
Омулийдан ҳадис илмидан таълим олганлар. Ҳижрий
346 (милодий 958) йилда вафот этганлар.
Абул Ҳасан Али ибн Толиб ал-Ғашидий Бухоро аҳ-
лидан. «Ар-Радд ала аҳл ил-ҳаво» («Кибру ҳаво аҳли-
га раддия») китобининг муаллифи. Aбу Абдуллоҳ ибн
Ҳошим, Муҳаммад ибн Зав ва Яҳё ибн Бадр ал-Қура-
шийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 320 (милодий
933) йилда вафот этганлар.
1 Ҳозирги Ғиждувон тумани Улфатбиби ҚФЙга қарашли Ғиштитепа
қишлоғи.
Ал-Ғунжор الغنجار
Ғунжор арабча сўз бўлиб, ёноқлари қип-қизил киши
деган маънони англатади. «Ғунжор» лақаби билан икки
киши машҳур бўлган.
Биринчиси – Абу Муҳаммад Исо ибн Мусо ал-Ғунжор
Бухоро аҳлидан бўлиб, фозил, олим, содиқ ва обид эдилар.
Илм талабида Ироқ, Ҳижоз ва Мисрда бўлиб, ўша ердаги
уламолардан, жумладан, Молик ибн Анас, Суфён ас-Сав-
рий, Суфён ибн Уяйна, Лайс ибн Саъд ва Абдуллоҳ ибн
Луҳайъадан таълим олганлар. Ўзларидан эса Муҳаммад
ибн Салом ал-Пайкандий, Абдуллоҳ ибн Муборак, Яъқуб
ибн Исҳоқ ал-Ҳазрамий, Одам ибн Абу Илёс ас-Асқало-
ний ва Исмоил ибн Саъид аш-Шоланжий ҳадис ривоят
қилганлар. Абдуллоҳ ибн Восил айтадилар: «Исо ибн
Мусо ал-Ғунжор ҳижрий 185 (милодий 802) йили Сарахс-
да вафот этганлар. Исо ибн Мусо Ғунжорнинг қабрларини
Сарахсда кўрдим. Юзларидаги икки ёноқлари қип-қизил
бўлганлиги учун «ал-Ғунжор» деб номланганлар».
Иккинчиси – Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Абу Бакр
ибн Аҳмад ибн Комил ал-Бухорий ал-Варроқ бўлиб,
«Ғунжор ул-Ҳофиз» лақаби билан танилган эдилар. Юз
мингдан кўп ҳадисни ёддан билар эдилар. Ёшликларидан
юқорида номлари зикр этилган Исо ибн Мусо Ғунжор-
дан ҳадисларни вараққа ёзиб, у кишининг ҳадисларига
эргашганлари учун «Ғунжор» деган лақаб олганлар. «Та-
рихи Бухоро» ва «Фазоил ус-саҳоба ал-арбаъа» («Тўрт
саҳоба фазилатлари») китобининг муаллифи. Абу Солиҳ
Халаф ибн Муҳаммад ал-Хайём, Абу Амр Муҳаммад
ибн Муҳаммад ибн Собир ал-Бухорий, Абу Ҳомид Аҳ-
мад ибн Ҳусайн ал-Ҳамадоний ва бошқа жуда кўп уламо-
дан таълим олганлар. Марвга бориб, у ернинг мaшойих-
ларидан ҳадис ёзиб олганлар. Ўзларидан эса Имом Абу
Бакр Муҳаммад ибн Али ал-Жаъфарий, Абул Музаффар
Ҳаннод ибн Иброҳим ан-Насафий, Абул Валид Ҳасан
ибн Муҳаммад ад-Дарбандий, Абу Ҳафс Умар ибн Аҳ-
мад ал-Баззор, Абу Бакр Аҳмад ибн Абдураҳмон ал-Ҳо-
физ аш-Шерозий ва Абу Тоҳир Ҳусайн ибн Али ал-Ҳа-
мадоний ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 412 (милодий
1022) йилда Бухорода вафот этганлар (қабрлари Исмоил
Сомоний хиёбонининг ғарби-жанубий томонида).
Ғундар غندر – машҳур муҳаддиснинг исми бўлиб, «Са-
ҳиҳ ул-Бухорий» китобининг муаллифи Муҳаммад ибн
Исмоил ал-Бухорий шу кишидан ҳадис ривоят қилганлар.
Ал-Форизий الفارزي
Фориз – маҳалла номи. Бухорода, Регистондан таш-
қарида «Қасри Фориза» деган маҳалла бўлган.
Абу Муҳаммад Қутайба ибн Ҳасан ал-Форизий шу
маҳалладан бўлиб, Ҳамид ибн Қутайба ва Муҳаммад
ибн Қутайбанинг оталари. Лақаблари «Ҳасан каж» эди.
Уббод ибн Авом ва Мухлид ибн Умардан ҳадис ривоят
қилганлар. Ўзларидан эса Иброҳимнинг оталари Му-
ҳаммад ибн Ҳусайн ҳадис ривоят қилганлар.
Абу Бакр Ҳомид ибн Убайдуллоҳ ал-Форизий ҳам
«Қасри Фориза» маҳалласидан. Амакилари Муҳаммад
ибн Қутайба ва Абу Сукайн Закариё ибн Яҳёдан ҳадис
ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абу Али Муҳаммад
ибн Маҳмуд ал-Бухорий ҳадис ривоят қилганлар.
Ал-Форжий الفارجي
Форжак – Форжак дарвозасига нисбат берилган Бу-
хородаги катта маҳалла.
Абу Ашъас Абдулазиз ибн Абул Ҳорис ал-Бухорий
ал-Форжий Бухоро аҳлидан. Абу Бакр Муҳаммад ибн
Фазл ҳамда ҳоким ва имом Абу Аҳмад Муҳаммад ибн
Аҳмад ал-Ҳофиздан таълим олганлар. Ўзларидан эса
Абу Муҳаммад Абдулазиз ибн Муҳаммад ан-Нахшабий
ал-Ҳофиз таълим олганлар.
Ал-Фошуқий الفاشوقي
Фошуқ1 – Бухоро қишлоқларидан.
Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Сарвар ал-Балхий ал-
Фошуқий шу қишлоқда яшаган. Тўқима ва ботил ҳа-
дисларни жамлаб, «Китоб ул-канз» («Хазина китоби»)
деб номлаган.
Ал-Фоминий الفاميني
Фомин – Бухоро қишлоқларидан.
Абу Аҳмад Муҳаммад ибн Мардак ал-Фоминий аш-
Шайбоний Фомин қишлоғидан. Муҳаммад ибн Салом ал-
Пайкандий, Абу Жаъфар Абдуллоҳ ал-Жуъфий ал-Мусна-
дий ва Абу Қудома ас-Сарахсийдан ҳадис ривоят қилган-
лар. Ўзларидан эса ўғиллари Абу Абдуллоҳ Муҳаммад
ибн Муҳаммад ал-Фоминий ҳадис ривоят қилганлар.
Ал-Фарабрий الفربري
Фарабр – Жайҳун2 бўйидаги Бухорога яқин шаҳар.
Мовароуннаҳрдан жўнаётганимда бир неча кун шу ша-
ҳарда турганман.
Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Юсуф ал-Фарабрий шу
шаҳардан бўлиб, бу нисбат билан машҳур эдилар. Имом
ал-Бухорийнинг «ал-Жомеъ ус-саҳиҳ» («Ишончли тўп-
лам») китобини ривоят қилганлар. Кўп киши келиб, бу
зотдан ушбу китобни ёзиб олганлар. Али ибн Хушрум
1 Бухоро туманидаги Фошун қишлоғи.
ал-Марвазийдан таълим олганлар. Ўзларидан эса Абу
Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Аҳмад ас-Сарахсий, Абу Исҳоқ
Иброҳим ибн Муҳаммад ал-Мустамлий ва Абул Ҳайсам
Муҳаммад ибн Маккий ал-Кушмиҳаний ҳадис ривоят
қилганлар. Ал-Фарабрийдан мазкур «ал-Жомеъ ус-са-
ҳиҳ» китобини биринчи бўлиб ривоят қилган олим Абу
Зайд Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Фошонийдир. Охирги
ровий эса Абу Али Исмоил ибн Муҳаммад ал-Кушоний-
дир. Ал-Фарабрий Имом ал-Бухорийдан «ал-Жомеъ ус-
саҳиҳ» китобларини ҳижрий 254 (милодий 869) йилда
23 ёшларида таълим олганлар. Али ибн Хушрумдан эса
Фарабрда ҳижрий 258 (милодий 873) йилда таълим ол-
ганлар. Ал-Фарабрий ҳижрий 231 (милодий 846) йилда
таваллуд топиб, ҳижрий 320 (милодий 933) йили шаввол
ойига уч кун қолганда, якшанба куни вафот этганлар.
Неваралари Абу Муҳаммад Аҳмад ибн Абдуллоҳ ал-
Фарабрий Имом ал-Бухорийнинг «ал-Жомеъ ус-саҳиҳ»
китобларини боболаридан ривоят қилганлар. Ўзларидан
эса Ғунжор ал-Ҳофиз ал-Бухорий ҳадис ривоят қилган-
лар. Ҳижрий 371 (милодий 982) йилда вафот этганлар.
Абул Бишр Муҳаммад ибн Али ал-Фарабрий ҳам шу
шаҳардан бўлиб, «ас-Сағир» номи билан танилган эди-
лар. Бухорода Абул Хаттоб Муҳаммад ибн Иброҳим ат-
Табарий ва Абу Наср Аҳмад ибн Абдураҳмон ар-Риғда-
мунийдан ҳадислар ёзиб олганлар. Менга ижозат хати
берганлар. Ҳижрий 550 (милодий 1156) йили Фарабрда
вафот этганлар.
Абу Бакр Муҳаммад ибн Абу Бакр ал-Муқри ал-
Фарабрий солиҳ шайх, ишончли муҳаддис ва Қуръони
каримни ёддан билувчи қори эдилар. Фарабрда у киши-
дан шеърлар ёзиб олганман.
Абу Мансур Ҳусайн ибн Али ал-Фарабрий ҳам шу
шаҳардан. Абу Али Ҳусайн ибн Исмоил ал-Форисий
ва Абул Фазл ас-Суламийдан ҳадис ривоят қилганлар.
Ҳижрий 397 (милодий 1007) йилнинг рамазон ойида ва-
фот этганлар.
Абу Али Ҳусайн ибн Юсуф ал-Фарабрий Абу Исо
Муҳаммад ибн Исо ат-Термизий ал-Ҳофиздан ҳадис
ривоят қилганлар. Ўзларидан Абу Аҳмад ибн Адий ал-
Журжоний ҳадис ривоят қилганлар.
Абу Убайд Абдураззоқ ибн Абдулваҳҳоб ал-Фақиҳ
ал-Фарабрий ҳам шу шаҳардан. Абул Фазл Аҳмад ибн
Али ас-Сулаймоний ал-Пайкандий ал-Ҳофиз ва она
томондан боболари Абу Мансур Ҳусайн ибн Али ал-
Фарабрийдан таълим олганлар. Ўзларидан эса Абу Му-
ҳаммад Абдулазиз ибн Муҳаммад ан-Нахшабий Ҳофиз
таълим олганлар.
Давоми бор... 


ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги 
Матбуот хизмати
Абдулғафур Раззоқ Бухорийнинг насабнома китобидан
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:30
Куёш: 05:17
Пешин: 13:10
Аср: 18:30
Шом: 20:10
Хуфтон: 21:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram