НАСАБНОМА
12 март 2020 й.
226 марта ўқилди.

 

                        НАСАБНОМА
                              2-қисм


Ал-Афрахший الأفرخشي
Афрахш, Фарахш – Бухоро қишлоқларидан бўлиб
Бухородан тўрт фарсах узоқликда жойлашган.
Шу қишлоқлик Абу Бакр Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Аф-
рахший ал-Бухорий Бухоро аҳлидан бўлиб, олимларнинг
 Жондор туманидаги Варахша қишлоғи.
пешвоси ва раисларидан эдилар. Исмоилий нисбати би-
лан танилган эдилар. Буни юқорида зикр қилганман. Му-
ҳаммад ибн Юсуф ибн Осим, Муҳаммад ибн Собир ибн
Котиб ал-Бухорий, Муҳаммад ибн Юсуф ал-Фарабрий,
Саъид ибн Иброҳим ибн Маъқал ва Аҳмад ибн Холиддан
таълим олганлар. Ўзларидан эса Абул Аббос Жаъфар ибн
Муҳаммад ал-Мустағфирий таълим олганлар. Ҳижрий
301 (милодий 914) йилда туғилиб, ҳижрий 384 (милодий
995) йилнинг рамазон ойида 84 ёшда вафот этганлар.
Абу Бакр Муҳаммад ибн Ҳотам ал-Афрахший Бу-
хоро машойихларидан. Ибн Ҳайит номи билан танил-
ган эдилар.
Ал-Афшавоний الأفشواني
Афшавон – Бухородан тўрт фарсах узоқликдаги
қишлоқ.
Абу Наср Аҳмад ибн Иброҳим ал-Афшавоний шу
қишлоқдан бўлиб, ушбу нисбат билан машҳур эдилар.
Ибн Динорнинг Анас разияллоҳу анҳудан ривоят қил-
ган ҳадис тўпламларини Абу Бакр Муҳаммад ибн Юсуф
ал-Ғиждувонийдан таълим олганлар. Абу Комил ал-Ба-
сирий бу кишидан ҳадис илмидан таълим олганлар.
Ал-Амдизий الأ مديزي
Амдиза – Бухоро қишлоқларидан.
Абу Бишр Башшор ибн Абдуллоҳ ал-Амдизий ал-
Бухорий шу қишлоқдан бўлиб, Муҳаммад ибн Фузайл,
Вакиъ ибн Жарроҳ ва Исо ибн Мусо ал-Ғунжордан ҳа-
дис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Саҳл ибн Шоза-
вайҳ ҳадис ривоят қилганлар.
Пешку туманидаги Афшона қишлоғи.
Абдулкарим ас-Cамъоний
Ал-Анбардувоний الأنبردواني
Анбардувон – Бухоро қишлоқларидан.
Абу Комил Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Анбардувоний
шу қишлоқдан бўлиб, «ал-Басирий» лақаби билан та-
нилганлар. Абул Ҳасан ал-Бузжонийнинг невараси эди-
лар. Абу Комил ал-Басирий шофеъий мазҳабида бўлиб,
кўп ҳадис билардилар ва шу билан шуғулланардилар.
Китоблар тасниф қилганлар. Зеҳнлари ўткир, тақводор
эдилар. Бухоролик бўлганлари учун Бухоро аҳлини яхши
танирдилар. Бу киши «ал-Музоҳот вал-Музоҳот фил-ас-
мои вал-ансоб» («Исмлар ва насабларга изоҳ ва қўшим-
чалар») китобини жамлаганлар. Ҳижрий 449 (милодий
1058) йилнинг бошида вабо касалидан вафот этганлар.
Ал-Анжофириний الأنجافريني
Анжофирин – Бухоро қишлоқларидан.
Абу Ҳафс Умар ибн Жарир ал-Анжофириний ал-
Бухорий шу қишлоқдан. Саъид ибн Масъуд, Абу Саф-
вон Исҳоқ ибн Аҳмад ас-Суламий ва Абдуллоҳ ибн
Абдулваҳҳоб ал-Хоразмийдан ҳадис ривоят қилганлар.
Ўзларидан эса Абул Фазл Аббос ибн Аҳмад ар-Роводий
ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 326 (милодий 939)
йилда вафот этганлар.
Ал-Андақий الأندقي
Андақ – Бухородан ўн фарсах узоқликдаги қишлоқ.
Абул Музаффар Абдулкарим ибн Абу Ҳанифа ал-
Андақий имом, фозил, зоҳид, тақводор зот бўлганлар,
1 Вобкент туманидаги Авардувон қишлоғи.
2 Вобкент туманидаги Анжирбоғ қишлоғи.
3 Навоий вилояти Қизилтепа тумани Тошработ ҚФЙга қарашли Хўжа
Ҳасан Андоқтепа қишлоғи.
камтаринликлари ва чиройли сийратликлари билан ном
чиқарганлар. Шамс ул-аимма (имомлар қуёши) Абу
Муҳаммад Абдулазиз ал-Ҳалвоийдан фиқҳ ва ҳадис
илмларидан таълим олганлар. Ҳижрий 400 (милодий
1010) йилда туғилиб, ҳижрий 481 (милодий 1089) йил-
нинг шаъбон ойида вафот этганлар.
Неваралари Абу Муҳаммад Ҳасан ибн Ҳусайн ал-
Андақий ўз даврларининг тариқат, тасаввуф илми ма-
шойихларидан эдилар. Бу киши умрларини муридлар
тарбиялаш билан ўтказдилар. Муҳаммад алайҳисса-
ломнинг суннати-санияларига, одобларига олиму омил
эдилар. Инсонларни Аллоҳга ибодат қилишга, ибодат
ва риёзатни лозим тутишга даъват этардилар. Юсуф
ибн Айюб ал-Ҳамадонийнинг хос ва севимли мурид-
ларидан бўлиб, у зот билан Хоразм, сўнгра Бағдодга
бирга борганлар. Биринчи марта у кишини Марвда
«Шайх» хонақоҳида, кейинчалик Бухорода кўрдим ва у
зотдан кўп ривоят ёзиб олдим. Ҳасан ал-Андақий мени
ниҳоятда ҳурматлардилар. Мен у кишидан шайх Юсуф
ал-Ҳамадоний ривоят қилган ҳадислардан таълим ол-
дим. Ҳижрий 460 (милодий 1069) йилда туғилиб, ҳиж-
рий 552 (милодий 1158) йил рамазон ойининг 27-туни-
да (Лайлатул-қадр кечаси)да вафот этганлар.
 
Давоми бор...

Абдулғафур Раззоқ Бухорий,
Мир Араб олий мадрасаси мударриси

Комилжон Раҳимов,
ЎзР ФА Шарқшунослик институти
кичик илмий ходими
 

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:00
Куёш: 06:38
Пешин: 13:10
Аср: 17:00
Шом: 18:45
Хуфтон: 20:15
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram