НАСАБНОМА 27-қисм
12 август 2020 й.
238 марта ўқилди.

 

НАСАБНОМА

27-қисм

Рашод – боболарининг исмига берилган нисбат.
Абу Назр Муҳаммад ибн Исҳоқ ар-Рашодий ас-Са-
марқандий Самарқанд аҳлидан. Абу Бакр Муҳаммад ибн
Исо ат-Тарсусий, Абу Исо Муҳаммад ибн Исо ат-Терми-
зий, Муҳаммад ибн Зав ал-Карминий ва Муҳаммад ибн
Наср ал-Марвазийдан ҳадис ривоят қилганлар. Абу Саъд
ал-Идрисий айтадилар: «Кўпгина катта ёшлилар у киши-
дан ҳадис илмидан таълим олардилар. Ишончли муҳад-
дис, фазилатли, тақводор ва парҳезкор эдилар. Ҳижрий
339 (милодий 951) йилда вафот этганлар».
Ар-Разрозий الرّضراضي
Разроза – Самарқанддаги мавзе. Ажамий тилда
«Сангрезистон» дейилади.
Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Маҳмуд ар-Разрозий
шу мавзедан бўлиб, Аҳмад ибн Нажд ал-Ҳиравий, Муоз
ибн Нажд ал-Ҳиравийдан ва Аҳмад ибн Ҳамдавайҳдан
ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Аҳмад ибн Со-
лиҳ аз-Заҳабий ҳадис ривоят қилганлар.
Ар-Руфуний الرّفوني
Руфун – Самарқанд қишлоқларидан.
Абу Лайс Наср ибн Муҳаммад ар-Руфуний шу қиш-
лоқдан. Муҳаммад ибн Бужайр ал-Бужайрийдан ҳа-
дис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абул Ҳасан Му-
ҳаммад ибн Абдуллоҳ ал-Коғазий ас-Самарқандий ҳа-
дис ривоят қилганлар.
Ар-Ракундий الرّكندي
Ракунд – Самарқанд ноҳиясидаги қишлоқ.
Имом ва ҳожи Абу Бакр Муҳаммад ибн Абдулмунъ-
им ар-Ракундий шу қишлоқдан бўлиб, Абу Шужонинг
дўстларидан эдилар. Абу Аммора ибн Аҳмаддан ҳадис
ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абу Ҳафс Умар ибн
Муҳаммад ан-Насафий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳиж-
рий 510 (милодий 1117) йил ражаб ойининг ўн тўртин-
чисида, чоршанба куни 74 ёшда вафот этганлар. Чокар-
диза қабристонида дафн қилинганлар.
Ар-Рудафағкадий الرّودفغكدي
Рудафағкад – Самарқанд ноҳиясидаги қишлоқ.
Имом Абу Бакр Муҳаммад ибн Абу Ҳанифа ал-Ус-
рушаний ар-Рудафағкадий шу қишлоқдан. Самар-
қанднинг Дарбу Ғазовад маҳалласида яшаганлар. Қози
Абдураҳмон ибн Абдураҳим ал-Қассор ал-Ҳофиздан
ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 508 (милодий 1115)
йилнинг рамазон ойида вафот этганлар.
Ар-Рудакий الرّودكي
Рудак – Самарқанддаги ноҳия. Шу ноҳияда бир
қишлоқ бор. Унинг номи «Панж» бўлиб, Самарқанддан
икки фарсах узоқликда жойлашган. «Панж» – Рудак-
нинг таниқли қишлоғи.
Машҳур шоир, гўзал ва ҳикматли сўзлар соҳиби,
ажам диёрида «ас-Соиру девона» (Сайёҳ девона) лақа-
би билан машҳур Абу Абдуллоҳ Жаъфар ибн Муҳаммад
ар-Рудакий ас-Самарқандий шу қишлоқдан. Абу Аб-
дуллоҳ Рудакий ўз замоналарининг форсийда яхши
шеърлар битувчи забардаст шоирларидан эдилар. Бу
киши ҳақларида шундай дейилган: «Инна аввала ман
қола аш-шеър ал-жаййида бил-форсия – ар-Рудакий»
(Албатта, форсийда биринчи бўлиб яхши шеър айтган
Рудакийдир). Абу Саъд ал-Идрисий айтадилар: «Абу
Абдуллоҳ Рудакий форсийда шеър ёзишда ўз замонала-
рининг пешволаридан эдилар». Бухоро амири Исмоил
ибн Аҳмад ас-Сомонийнинг вазири Абул Фазл ал-Балъ-
амий айтардилар: «Лайса ли ар-Рудакий фил-араби ва
ла фил-ажами назийр» (Араб ва ажам диёрида Рудакий-
га тенг келадигани йўқ). Рудакий ҳижрий 329 (милодий
942) йилда Рудакда вафот этганлар.
Мусо ибн Фазлавайҳ ар-Рудакий ҳам шу қишлоқдан
бўлиб, Қабиса ибн Уқба ас-Сивоий, Абдулмунъим ибн
Идрис, Яҳё ибн Муаййин, Яҳё ибн Муоз ар-Розий ва Му-
ҳаммад ибн Ҳумайд ар-Розийдан ҳадис ривоят қилганлар.
Ар-Рихшаний الرّيخشني
Рихшан – Самарқанд қишлоқларидан.
Имом Али ибн Абу Таййиб ар-Рихшаний ал-Мубора-
кий Самарқанд аҳлидан. Самарқандда Абу Али Ҳусайн
ибн Салмон ал-Балхийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўз-
ларидан эса Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ан-Насафий
ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 520 (милодий 1127)
йилнинг муҳаррам ойида вафот этганлар.
Ар-Ривдадий الرّيوددي
Ривдад – Самарқанддан бир фарсах узоқликдаги
қишлоқ. Баъзи вақтларда бу қишлоққа Самарқанд ас-
карлари келиб турар эди.
Абу Мансур Наим ибн Муҳаммад ар-Ривдадий ҳам
шу қишлоқнинг машҳур олими бўлиб, Исҳоқ ибн Наср
аш-Шовзарийдан __U¦якяяяяҳадис ривоят қилганлар. Абу Саъд
ал-Идрисий айтадилар: «Биз у кишидан ҳадислар ёзиб
олардик. Улар саҳиҳ эди. Ҳижрий 382 (милодий 993)
йилда Самарқандда вафот этганлар».
Аз-Зорий الزّاري
Зор – Самарқанд Суғдидаги Иштихон қишлоқларидан.
Яҳё ибн Хузайма аз-Зорий ал-Иштиханий шу қиш-
лоқдан бўлиб, Абдуллоҳ ибн Абдураҳмон ас-Самарқан-
дийдан таълим олганлар. Ўзларидан эса Таййиб ибн
Муҳаммад ас-Самарқандий ҳадис ривоят қилганлар.
Аз-Зоминий الزّاميني
Зомин1 («Зомиж» деб ҳам айтилади) – Самарқанд
ноҳиясидаги шаҳарча. Бу ерда янтоқдан (таранжабин)
олинадиган шакар тайёрланади.
Исрофил аз-Зоҳид аз-Зоминий бу нисбат билан маш-
ҳурдирлар. Бу киши тасаввуф шайхи ва зоҳид эдилар. Му-
ҳаммад ибн Ҳамдавайҳ ас-Самарқандийдан ҳадис илмидан
таълим олганлар. Ўзларидан эса Абдуллоҳ ибн Муҳаммад
ас-Самарқандий ал-Фақиҳ ҳадис ривоят қилганлар.
Абу Бакр Жамоҳир ибн Али аз-Зоминий Зоминнинг қо-
зиси ва шайхи эдилар. Самарқандга келганлар. Шайх Бишр
ибн Мусодан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Аб-
дуллоҳ ибн Муҳаммад ас-Самарқандий ҳадис ривоят қил-
ганлар ва илм ўрганиб, Зоминда ҳадислар ёзиб олганлар.
Абу Саҳл Аҳмад ибн Муҳаммад ар-Розий аз-Зоми-
ний асли Рай аҳлидан бўлиб, Зоминда яшаб, шу ерда
вафот этганлар. Муҳаммад ибн Айюб ва Ҳусайн ибн
Аҳмаддан ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 302 (мило-
дий 915) йилда Зоминда вафот этганлар.
Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Асад аз-Зоминий ҳам
шу шаҳарчадан бўлиб, Абул Аббос ал-Мустағфирий-
1 Жиззах вилоятидаги Зомин.
нинг дўстларидан эдилар. Улар илм талабида Хуросон-
га бирга сафар қилганлар. Кейинчалик бир ўзлари Ҳи-
жоз ва Ироқда бўлиб, илм ўрганганлар. Зоминда Абул
Фазл Илёс ибн Холид аз-Зоминийдан, Марв ва Сарахс
уламоларидан таълим олганлар. Ҳижрий 415 (милодий
1025) йилда Бухорода вафот этганлар.
Абул Ҳасан Али ибн Абу Саҳл аз-Зоминий имом, зоҳид
ва фозил кишилардан эдилар. Самарқандга _келиб уламо-
лардан дарс олганлар. Абул Ҳасан Али ибн Аҳмад ас-Санк-
босийдан таълим олганлар. Ҳижрий 494 (милодий 1102)
йили жумодул охир ойининг охирида Самарқандда вафот
этганлар. Чокардиза қабристонида дафн қилинганлар.
Аз-Зоварий الزّاوري
Зовар – Суғддаги Иштихон қишлоқларидан.
Абу Лайс Наср ибн Сайёр аз-Зоварий ас-Самарқан-
дий шу қишлоқдан. Кўп илм ўрганганлар. Ҳадислар
жамлаб, уларни тасниф қилганлар. Илм талабида Хуро-
сон, Ироқ, Миср ва бошқа шаҳарларда бўлганлар. Абу
Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Абдураҳмон ад-Доримий, Абд
ибн Ҳумайд ал-Кеший, Саъид ибн Абу Зайдун, Аҳмад
ибн Синон ал-Қаттон ва Юнус ибн Абу Лаъл ас-Сада-
фийдан ҳадис илмидан таълим олганлар. Ўзларидан эса
Абу Амр Муҳаммад ибн Исҳоқ ал-Усфурий, Абу Яҳё Аҳ-
мад ибн Муҳаммад ал-Каробисий ҳадис ривоят қилган-
лар. Ҳижрий 294 (милодий 908) йилда вафот этганлар.
Аз-Забибий الزّبيبي
Забиб арабча сўз бўлиб, майиз деган маънони анг-
латади.
Абул Ҳасан Али ибн Умар аз-Забибий Самарқанд аҳ-
лидан. Ота-боболари майиз сотишарди. Шунинг учун
«аз-Забибий» деб нисбат берилган. Ҳижрий 400 (мило-
дий 1010) йилларда Хуросон, Бухоро ва Самарқанд ма-
шойихларидан ҳадислар ёзиб олиб, уларни жамлаган-
лар. Абу Комил ал-Басирий «ал-Музоҳот» китобларида
айтадилар: «Али ибн Умар аз-Забибий Самарқанд аҳли-
дан. Биз билан бирга ҳадислар ёзиб олардилар».
Аз-Заркароний الزّركراني
Заргарон – Самарқанднинг Бузмохур қишлоқ ларидан.
Абу Али Ҳасан ибн Ҳусайн аз-Заргароний шу қиш-
лоқдан бўлиб, «Алп Арслон» номи билан танилган
эдилар. Бу кишидан Абу Иброҳим Исҳоқ ибн Наср ас-
Самарқандий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳасан аз-Зар-
гароний ҳақларида Умар ибн Муҳаммад ан-Насафий
қуйидагича айтганлар: «У киши умрларининг охирида
Самарқандда имом эдилар. Ҳижрий 519 (милодий 1126)
йил рабиъул охир ойининг ўн тўққизинчисида, шанба
кечаси Заргарон қишлоғида 139 ёшда вафот этганлар».
Аз-Зармоний الزّرماني
Зармон – Самарқанддан етти фарсах узоқ лик даги
қишлоқ.
Абу Бакр Муҳаммад ибн Мусо аз-Зармоний шу қиш-
лоқдан бўлиб, Муҳаммад ибн Мусаббиҳ ал-Кешийдан
ҳадис ривоят қилганлар. Зармон қишлоғида Муҳаммад
ибн Наср ал-Комаржий ас-Суғдий бу кишидан ҳадис
ривоят қилганлар.
Аз-Зарудизакий الزّروديزكي
Зарудиза – Самарқанддан тўрт фарсах узоқликда
Кешнинг ортида жойлашган қишлоқ.
Абу Яҳё Аҳмад ибн Саъид ал-Хайёт аз-Зарудиза-
кий шу қишлоқдан бўлиб, Муҳаммад ибн Муоз ас-Са-
марқандийдан ҳадис ривоят қилганлар.
Аз-Зағримоший الزّغريماشي
Зағримош (Зағримож) – Самарқанднинг катта ма-
ҳаллаларидан бири.
Имом Умар ибн Муҳаммад аз-Зағримоший шу ма-
ҳалладан. Бу киши Самарқанд аҳлидан бўлиб, Абдак
кўчасида яшардилар. Халифа Иброҳим ибн Исмоил
ас-Саффор замонларида Самарқандда имом-хатиб эди-
лар. Тоҳир ибн Абдулвоҳид ан-Насафийдан ҳадис ри-
воят қилганлар. Ҳижрий 453 (милодий 1062) йилнинг
зулқаъда ойида таваллуд топиб, ҳижрий 523 (милодий
1130) йилнинг ражаб ойида вафот этганлар.
Аз-Законий الزّكاني
Закон Самарқанд Суғдидаги қишлоқ бўлиб, Размоз
билан Комаржа оралиғида жойлашган.
Абу Бакр Муҳаммад ибн Мусо аз-Законий шу қиш-
лоқдан бўлиб, Муҳаммад ибн Мусаббиҳ ал-Кешийдан
ҳадис ривоят қилганлар. Бу кишидан эса Муҳаммад ибн
Наср ал-Комаржий ҳадис илмидан таълим олганлар.
Ас-Соғаржий السّاغرجي
Соғарж Самарқанддан беш фарсах узоқ ликда жой-
лашган Суғддаги қишлоқ бўлиб, Иштихон ноҳиясида.
Абу Назр Муҳаммад ибн Ҳотам ас-Соғаржий ас-Суғ-
дий шу қишлоқдан бўлиб, Абу Бакр Муҳаммад ибн Абдул-
лоҳ ал-Мустамлий бу кишидан ҳадис ривоят қилганлар.
Яъло ибн Анас ас-Соғаржий ҳам шу қишлоқдан.
Абу Саъд ал-Идрисий айтадилар: «Биз билан бирга
Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Иброҳим ал-Фарғонийдан
ва Абу Яъло Абдулмуъмин ибн Халаф ан-Насафийдан
таълим олардилар».
Абу Наср Аҳмад ибн Фараж ас-Соғаржий ҳам шу
қишлоқдан бўлиб, фақиҳ, фозил ва солиҳ кишилардан
эдилар. Ҳамма фарзандлари олим эди. Юсуф ибн Со-
лиҳдан таълим олганлар. Ўзларидан эса ўғиллари ҳадис
ривоят қилганлар. Ҳижрий 524 (милодий 1131) йилнинг
рабиъул аввал ойида Самарқандда вафот этиб, Чоркар-
диза қабристонида дафн қилинганлар.
Ўғиллари Абул Маҳомид Маҳмуд ибн Аҳмад ас-Со-
ғаржий Самарқанднинг шайх ул-исломи эдилар. Бу
киши фозил, муфтий, иқтидорли, фиқҳий масалаларни
теран англовчи ва кўп ибодат қилувчи эдилар. Бухоро
муҳаддислари ва фақиҳларидан ҳадис ва фиқҳ илмидан
таълим олганлар. Самарқандда Абу Муин Макҳул ибн
Муҳаммад ан-Насафий ва Муҳаммад ибн Абу Бакр ал-
Аттобийдан таълим олганлар. Самарқандда у кишидан
Абул Лайс ас-Самарқандийнинг «Танбиҳ ул-ғофилин»
(«Ғофилларга танбеҳ») китобларидан таълим олган-
ман. Бизнинг ўртамизда жуда яқин улфатлик ва дўстлик
ришталари бор эди. Ҳижрий 480 (милодий 1088) йил-
нинг жумодул охир ойида таваллуд топганлар.
Юсуф ибн Солиҳ ас-Соғаржий имом-хатиб эдилар.
Абул Ҳасан Али ибн Аҳмад ас-Санкбосийдан ҳадис
ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абу Ҳафс Умар ибн
Муҳаммад ан-Насафий ҳадис ривоят қилганлар. Самар-
қандда вафот этиб, «ал-Имом ал-фарро» қабристонида
дафн қилинганлар.
Абу Яъқуб Юсуф ибн Бахтиёр ас-Соғаржий Самар-
қанднинг Солиҳ кўчасида яшар эдилар. Самарқанднинг
«Раъсу сиккати ҳоити ҳайён» (Ҳайён кўчаси боши)
мадрасасида дарс берардилар. Ҳижрий 502 (милодий
1109) йил сафар ойининг учинчи куни, жума кечаси ва-
фот этганлар. «Раъсу қантарату Ғатфар» қабристонида
дафн қилинганлар.
Давоми бор... 


ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги 
Матбуот хизмати
Абдулғафур Раззоқ Бухорийнинг насабнома китобидан
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:55
Куёш: 07:35
Пешин: 13:10
Аср: 15:50
Шом: 17:25
Хуфтон: 19:10
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram