НАСАБНОМА
01 апрел 2020 й.
53 марта ўқилди.

                       

                                НАСАБНОМА

                                     6-қисм

Ал-Барсахий البرسخي
Барсахон («Барсухон» деб ҳам айтилади) – Бухоро-
дан икки фарсах узоқликдаги қишлоқ. Баррон қишло-
ғидан кетаётганимда шу қишлоқда бир соат бўлганман.
Абу Бакр Мансур ал-Барсахий шу қишлоқдан. Бу
киши «Тарихи Бухоро» китобининг муаллифи бўлиб,
қулоқлари эшитмас эди. Шофеъий мазҳабида эдилар.
Абу Комил ал-Басирийнинг устозларидан. Абу Солиҳ
Халаф ибн Муҳаммад ал-Хайём ва Абу Ҳомид ал-Кар-
минийдан ҳадис ривоят қилганлар.
Ўғиллари Абу Рофиъ Ало ибн Мансур ал-Барсахийдир.
Ал-Барфашхий البرفشخي
Барфашх – Бухоро қишлоқларидан.
Абу Ҳотам Фарином ибн Жамоҳир ал-Барфашхий
ал-Бухорий шу қишлоқдан бўлиб, Абдуллоҳ ас-Сибад-
муний ал-Устознинг шайхларидан эдилар.
Ал-Баркадий البركدي
Баркад – Бухоро қишлоқларидан.
Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Қози ал-Бар-
кадий Бухорода қози бўлганлар. Бухоро олимларидан
таълим олганлар. Амир Исмоил ибн Аҳмад Сомоний
замонида ҳижрий 289 (милодий 903) йилнинг зулҳиж-
жа ойида вафот этганлар.
Жаноҳ ибн Абдуллоҳ ал-Баркадий ҳам шу қишлоқ аҳли-
дан бўлиб, Исо ибн Мусо ал-Ғунжорнинг шогирдларидан.
Ўғиллари – Заҳҳок ибн Жаноҳ ал-Баркадий.
Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Қози ал-
Баркадий Баркад қишлоғидан. Бухорода қозилик қил-
ганлар. Оталари Аҳмад ибн Мусодан ҳамда Саъид ибн
Айюб ва Абу Иброҳим Исҳоқ ибн Абдуллоҳдан ҳадис
ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абу Бакр Аҳмад ибн
Саъд аз-Зоҳид ҳадис ривоят қилганлар.
Ал-Басбий البسبي
Басба – Бухоро қишлоқларидан.
Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Басбий шу қишлоқдан.
Ал-Баскосий البسكاسي
Баскос – Бухоро қишлоқларидан.
Абу Аҳмад Набҳон ибн Исҳоқ ал-Баскосий ал-Бу-
хорий шу қишлоқдан бўлиб, бу нисбат билан машҳур-
дирлар. Миср ва Шом (Сурия) олимларидан таълим
олганлар. Ўзларидан эса Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-
Бухорий ва Абу Бакр ибн Муҳаммад ал-Бухорий ҳадис
ривоят қилганлар. Ҳижрий 310 (милодий 923) йилнинг
муҳаррам ойида вафот этганлар.
Ал-Баскойирий البسكايري
Баскойир – Бухоро қишлоқларидан.
Абу Мушаҳҳар Аҳмад ибн Али ал-Баскойирий шу
қишлоқдан бўлиб, фозил, олим, наҳву сарф илмларида
ва адабиётда тенги йўқ эдилар. Хуросон, Ироқ ва Ҳи-
жоздаги шайхлардан таълим олиб, уларнинг таҳсинла-
рига сазовор бўлганлар.
Абу Аҳмад Набҳон ибн Исҳоқ ал-Баскойирий ҳам
шу Баскойир қишлоғидан. Бу киши фақиҳ ва зоҳид эди-
лар. Бухорода Саъд ибн Муоз ал-Марвазий, Суфён ибн
Абдулҳаким, Асбот ибн Ясаъ ва Абу Абдуллоҳ ибн Абу
Ҳафсдан илм ўрганиб, уларнинг таҳсинларига сазовор
бўлганлар. Кейинчалик Шом, Миср ва бошқа араб мам-
лакатларига бориб, у ердаги олимлардан таълим ол-
ганлар. Ҳижрий 320 (милодий 933) йилнинг муҳаррам
ойида вафот этганлар.
Ал-Бакибуний البكبوني
Бакибун («Бакиют» ёки «Бакюн» деб ҳам айтилади)
– Бухоро қишлоқларидан.
Абу Закариё Яҳё ибн Жаъфар ал-Пайкандий ал-Баки-
буний шу қишлоқдан. Бу киши – «Китоб ут-тафсир» («Таф-
сир китоби») ва «Мусаннафот ус-савми вас-салоти вал-ма-
носики вал-буюъ» («Рўза, намоз, қурбонлик ва савдо-сотиқ
таснифлари») китобларининг муаллифи. Суфён ибн Уяйна,
Муҳаммад ибн Фузайл ва Абу Муовия аз-Зарирдан таъ-
лим олганлар. Бу зот – Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий,
Убайдуллоҳ ибн Восил ва Халаф ибн Омирнинг устозлари.
Давоми бор...

ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги 
Матбуот хизмати
Абдулғафур Раззоқ Бухорийнинг насабнома китобидан

 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:35
Куёш: 05:18
Пешин: 13:10
Аср: 18:25
Шом: 20:05
Хуфтон: 21:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram