НАСАБНОМА 16-қисм
04 май 2020 й.
47 марта ўқилди.

 
                              НАСАБНОМА
                                  16-қисм

Ал-Фарахший الأفرخشي
Афрахша («Фарахша» деб ҳам айтилади) – Бухоро
қишлоқларидан1.
Фақиҳ Абу Бакр Муҳаммад ибн Ҳомид ибн Аҳмад
ал-Фарахший шу қишлоқдан бўлиб, Абу Ражо Му-
ҳаммад ибн Ҳамдавайҳ ал-Ҳофиз ал-Ҳурақоний, Абу
Саҳл Муҳаммад ибн Абдуллоҳ, Али ибн Мусо ал-Қу-
мий, Муҳаммад ибн Мунзир ал-Ҳиравий ва Абдуллоҳ
ибн Яҳё ас-Сарахсийдан таълим олганлар. Ўзларидан
эса Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Ғунжор ал-
Ҳофиз ал-Бухорий таълим олганлар. Ҳижрий 355 (ми-
лодий 967) йилнинг ражаб ойида вафот этганлар.
Абу Мусо Имрон ибн Қутн ал-Фарахший ҳам шу
қишлоқдан бўлиб, муҳаддис эдилар. Убайдуллоҳ ибн
Мусо, Абу Наим Фазл ибн Диккин, Яъқуб ибн Иброҳим
аз-Зуҳрий, Ало ибн Абдулжаббор ал-Маккий, Абдуллоҳ
1 Жондор туманидаги Варахша қишлоғи.
ибн Муҳаммад ал-Муқри ва Али ибн Ҳасандан ҳадис
ривоят қилганлар.
Абу Бакр Муҳаммад ибн Ҳотам ал-Муаззин ал-Фа-
рахший ҳам шу қишлоқдан бўлиб, Абу Амр Қайс ибн
Аниф ва Абу Али Солиҳ ибн Муҳаммад ал-Бағдодийдан
ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 363 (милодий 974) йил
рамазон ойида ифтор пайти товада пиширилган қалин
қуймоқсимон нон еганда томоқларига тиқилиб қолиб,
юз ёшга яқин умр кўриб, тўсатдан вафот этганлар.
Ал-Фарманкий الفرمنكي
Фарманк – боболарининг исмига берилган нисбат.
Абу Муҳаммад Ҳумайд ибн Фарва ал-Варроқ ал-
Фарманкий Бухоро аҳлидан бўлиб, Абу Ҳузайфа Ис-
ҳоқ ибн Бишрнинг қўлёзмаларини кўчирувчи эдилар.
Абдуллоҳ ибн Муборак, Хорижа ибн Мусъаб, Суфён
ибн Уяйна ва Фузайл ибн Иёздан ҳадис ривоят қилган-
лар. Ўзларидан эса Абу Маъшар Ҳамдавайҳ ибн Хаттоб
ҳадис ривоят қилганлар.
Ўғиллари Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Ҳумайд ал-
Фармандийдир.
Ал-Фасавий الفسوي
Абул Аббос Ҳусайн ибн Ҳасан ал-Фасавий асли Эрон-
нинг Фасо (ёки Басо) шаҳридан бўлиб, вафотларига қадар
Бухорода яшаганлар. Абу Аммор Ҳусайн ибн Ҳурайс ал-
Хузоий, Муҳаммад ибн Рофий, Аҳмад ибн Ҳафс ас-Су-
ламий ва Муҳаммад ибн Яҳё аз-Зуҳлийдан ҳадис ривоят
қилганлар. Ўзларидан эса Абу Солиҳ Халаф ибн Му-
ҳаммад ал-Хайём ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 318
(милодий 931) йилнинг рамазон ойида вафот этганлар.
Абул Ҳусайн Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Фасавий ал-
Форисий ҳам Фасо шаҳридан бўлиб, Бухорода яшаган-
лар. Абу Бакр Муҳаммад ибн Али ибн Исмоил ал-Қаф-
фол аш-Шоший, Абу Бакр Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ар-
Розий ва Абу Бакр Аҳмад ибн Саъд аз-Зоҳиддан таълим
олгaнлар. Ҳижрий 340 (милодий 952) йилнинг зулҳиж-
жа ойида таваллуд топиб, ҳижрий 420 (милодий 1030)
йилнинг рабиъул аввал ойида Бухорода вафот этганлар.
Ал-Фашний الفشني
Фашна – Бухоро қишлоқларидан1.
Абу Закариё Яҳё ибн Закариё ал-Фашний ал-Бу-
хорий шу қишлоқдан бўлиб, Суфён ибн Абдулҳаким,
Иброҳим ибн Муҳаммад, Аҳмад ибн Лайс, Асбот ибн
Ясаъ ал-Бухорий, Абу Абдуллоҳ ибн Абу Ҳафс ал-Бу-
хорийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан Жаъфар
ибн Муҳаммад ал-Бухорий ҳадис ривоят қилганлар.
Ал-Фазлий الفضلي
Абу Амр Усмон ибн Иброҳим ал-Бухорий ал-Фазлий
Бухоронинг имоми, солиҳ олим ва чиройли сийратли
эдилар. Ҳижрий 426 (милодий 1036) йилнинг рамазон
ойида таваллуд топиб, ҳижрий 508 (милодий 1115) йил-
да Бухорода вафот этганлар.
Ўғиллари Абу Муҳаммад Абдулазиз ибн Усмон ал-
Фазлий Бухорода қози бўлиб, «ал-Қози ус-сайф» («Қи-
личдек ўткир қози») номи билан танилгандилар. Фозил
ва сахий эдилар. Қозилик даврларида халқ ҳурматини
қозонганлар. Ҳижрий 515 (милодий 1122) йилда ҳаж
қилганлар. Ҳижрий 533 (милодий 1139) йилнинг рабиъ-
ул аввал ойида Бухорода вафот этганлар.
Амакиларининг неваралари Абу Бакр Муҳаммад
ибн Муҳаммад ал-Фазлий Бухорода имом-хатиб бўлиб,
1 Бухоро туманининг Лоша яқинидаги Фошун қишлоғи.
пок, зоҳид, нур юзли ва чиройли сийратли эдилар. Ота-
ларининг амакиларининг ўғли Абу Амр Усмон ибн Иб-
роҳим ал-Фазлийдан таълим олганлар. Бухорода ҳов-
лиларида ҳадис ёзиб олганман. Бу кишида Пайғамбар
алайҳиссаломнинг кавушлари ва ҳассаларининг ярми
бор эди. Уларни ҳар бир келган киши зиёрат қилар эди.
Ҳижрий 549 (милодий 1155) йилда вафот этганлар.
Ал-Фағондизий الفغانديزي
Фағондиза – Бухоро қишлоқларидан.
Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Нуҳ ал-Фағондизий Бу-
хоро аҳлидан бўлиб, бу нисбат билан машҳур эдилар.
Оталари Нуҳ ибн Судайф ва Муҳаммад ибн Абдуллоҳ
ал-Муқридан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан Абул
Ҳусайн ал-Аздий ҳадис ривоят қилганлар.
Ал-Фағдирий الفغديري
Фағдир – Бухоро қишлоқларидан.
Абу Аҳмад Набҳон ибн Ҳасан ал-Фағдирий ал-Бухо-
рий шу қишлоқдан бўлиб, бу нисбат билан машҳурдир-
лар. Исо ибн Мусо Ғунжордан ҳадис ривоят қилганлар.
Муҳаммад ибн Ҳасан ибн Ваззоҳ бу кишидан ҳадис ри-
воят қилганлар.
Ал-Фағдиний الفغديني
Фағдин – Бухоро қишлоқларидан.
Абу Яҳё Юсуф ибн Яъқуб ал-Фағдиний шу қишлоқ-
дан бўлиб, Али ибн Хушрум, Саъд ибн Муоз ва Абу Аб-
дуллоҳ ибн Абу Ҳафсдан ҳадис ривоят қилганлар. Ҳиж-
рий 300 (милодий 913) йилнинг рабиъул аввал ойида
вафот этганлар.
Ал-Фағиштий الفغشتي
Бу боболарининг исмига берилган нисбат.
Абу Умар Ҳафс ибн Мансур ибн Фағишт ал-Пай-
кандий ал-Фағиштий Бухоро аҳлидан. Абдуллоҳ ибн
Муборак, Абу Исмат Нуҳ ибн Жомеъдан таълим олган-
лар. Ўзларидан эса Муҳаммад ибн Салом ал-Пайкандий
ҳадис ривоят қилганлар. Муҳаммад ибн Салом айтади-
лар: «Ма раайту ражулан онаса вараъан минҳу» (Ундан
парҳезкор дўст кишини кўрмаганман). Ал-Фағиштий-
лар уч ака-ука бўлганлар: Ҳафс, Ҳавозан ва Ғолиб.
Ал-Фағитусиний الفغيطوسينى
Фағитусин («Фағитисин» деб ҳам айтилади) – Бухо-
ро қишлоқларидан.
Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Ҳорун ал-Фағитусиний
Бухоро аҳлидан. Абу Иброҳим ал-Жўйборий, Иброҳим
ибн Қурайш ас-Саббоғ ва Асбот ибн Ясаъ ва бошқа-
лардан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абу Со-
лиҳ Халаф ибн Муҳаммад ал-Хайём ва Абу Юсуф Яъ-
қуб ибн Амр ал-Фағитусиний ҳадис ривоят қилганлар.
Ҳижрий 303 (милодий 916) йилда вафот этганлар.
Абул Фазл Муҳаммад ибн Наим ал-Фағитусиний
ҳам Бухоро аҳлидан бўлиб, Хожа Ғунжор ал-Ҳофиз бу
кишидан ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 372 (мило-
дий 983) йилда вафот этганлар.
Ал-Фаллос الفلاّس
Фаллос арабча сўз бўлиб, майда танга (чақа) билан
савдо қилувчи деган маънони англатади.
Абу Солиҳ Омир ибн Фазл ал-Фаллос ал-Бухорий Бу-
хоро аҳлидан бўлиб, Исҳоқ ибн Ҳамза, Муҳаммад ибн
Ҳусайннинг икки ўғиллари Иброҳим ва Умар ҳамда Му-
ҳаммад ибн Ҳорун ал-Фаллос ал-Бағдодийдан ҳадис ри-
воят қилганлар. Юз минг ҳадисни ёддан билар эдилар.
Ал-Фуёзасуний الفياذسوني
Фуёзасун – Бухоро қишлоқларидан.
Абу Солиҳ Салама ибн Нажм ал-Фуёзасуний ан-
Наҳвий Бухоро аҳлидан бўлиб, лақаблари «Салмавайҳ»
эди. Абу Қарсоса Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб ал-Ас-
қалонийдан ҳадис ривоят қилганлар. Бу кишидан Абу
Солиҳ Халаф ибн Муҳаммад ал-Хайём ҳадис ривоят
қилганлар.
Ал-Қудайдий القديدي
Қудайд – Маккаи мукаррама билан Мадинаи мунав-
вара оралиғидаги манзил.
Абу Бакр Муҳаммад ибн Ҳусайн ал-Бухорий ал-Қу-
дайдий Бухоро аҳлидан. Кейинчалик Қудайдга бориб
яшаганлар. Шунинг учун бу нисбат берилган. Фозил
имом ва Абу Ҳанифа мазҳабининг фақиҳи эдилар. «Абу
Бакр Хоҳарзода» номи билан танилган эдилар. Мен бу
кишини «хо» ҳарфида тилга олдим.
Ал-Қассор القصّار
Абу Ҳотам Нуҳ ибн Айюб ал-Қассор ал-Бухорий
Бухоро аҳлидан бўлиб, Ҳафс ибн Довуд ар-Рабиъий,
Абдураҳмон ибн Муҳаммад, Исҳоқ ибн Ҳамза, Валид
ибн Исмоил ва Саъид ибн Жаноҳдан ҳадис ривоят қил-
ганлар. Ўзларидан эса Абу Солиҳ Халаф ибн Муҳаммад
ал-Хайём ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 293 (мило-
дий 907) йилда вафот этганлар.
Ал-Қуҳандузий القهندوزي
Қуҳандуз – ички шаҳристон1. Самарқaнд, Ҳирот ва
Нишопурда ҳам мадина ад-дохила бор.
Абу Абдураҳмон Муҳаммад ибн Ҳорун ал-Қуҳанду-
зий Бухоро аҳлидан бўлиб, илм соҳиби эдилар. Абдул-
лоҳ ибн Муборак, Суфён ибн Уяйна, Фузайл ибн Иёз,
Муҳаммад ибн Муслим ат-Тоифий ва Исо ибн Мусо
Ғунжордан таълим олганлар. Илм талабида Ироқ ва
Ҳижозда бўлганлар. Бу кишидан Саъид ибн Жаноҳ ва
Асбот ибн Ясаъ ал-Бухорий ҳадис ривоят қилганлар.
Абул Ҳасан Али ибн Ҳасан ал-Қуҳандузий ҳам Бу-
хоронинг «Қуҳандуз»идан бўлиб, муаззин эдилар. Абу
Закариё Яҳё ибн Исмоил, Абу Зайд Имрон ибн Фари-
ном, Саҳл ибн Мутаваккил ва Қайс ибн Унайфдан ҳадис
ривоят қилганлар. Ҳижрий 346 (милодий 958) йилнинг
жумодул аввал ойида вафот этганлар.
Абу Амр Муҳаммад ибн Ҳомид ал-Қуҳандузий «Муаз-
зин ул-абяз» номи билан танилган эдилар. Бу киши Бухо-
ро аҳлидан бўлиб, Абу Бакр ал-Мункадирий ва Абу Амр
Саъид ибн Муҳаммад ал-Аҳнафдан ҳадис ривоят қилган-
лар. Ҳижрий 369 (милодий 980) йилда вафот этганлар.
Абул Аскар Кофур ибн Абдуллоҳ ал-Қуҳандузий Бу-
хоро «Қуҳан дуз»идан. Бухоро амири Абул Ҳасан Наср
ибн Аҳмад ибн Исмоил ас-Сомоний озод қилган қул-
лардан. Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ал-Азҳарий ва Абдул-
лоҳ ибн Муҳаммад ал-Устоздан ҳадис ривоят қилган-
лар. Ҳижрий 376 (милодий 987) йилда вафот этганлар.
Ал-Қаллос القلاّس
Қалс арабча сўз бўлиб, кема боғланадиган арқон
маъносини англатади. Кема тўхтагач, у арқонга боғла-
1 Ўрта асрларда ҳукмдор саройи, ички шаҳристон; Бухоро арки.
нади. Қаллос эса кема арқонини боғлаб қўювчи киши
деган маънони билдиради.
Абу Иброҳим Исҳоқ ибн Абдуллоҳ ал-Қаллос Бухоро
аҳлидан бўлиб, Муҳаммад ибн Умайя ас-Совий, Каъб
ибн Саъид ва Муҳаммад ибн Салом ал-Пайкандийдан
ҳадис илмидан таълим олганлар. Ўзларидан эса Имрон
ибн Мусо, Мусо ибн Исо ва Саҳл ибн Бишр ал-Бухорий
ҳадис ривоят қилганлар.
Ал-Кохуштувоний الكاخشتواني
Кохуштувон1 – Бухоро қишлоқларидан. У ерда ра-
бот бор, унинг номи «Работи Кохуштувон».
Абу Бакр Муҳаммад ибн Сулаймон ал-Кохушту-
воний ал-Бухорий шу қишлоқдан. Бу киши ҳақларида
Абу Муҳаммад Абдулазиз ибн Муҳаммад ан-Нахшабий
ал-Ҳофиз «Муъжам уш-шуюх» («Шайхлар қомуси»)
китобида зикр қилганлар. Бу зот Абу Зар ал-Бағдодий-
дан таълим олганлар. Абу Бакр ал-Исмоилий, Абу Бакр
Муҳаммад ибн Фазл ва Абу Саъид ар-Розийдан ҳадис
ривоят қилганлар. Муҳаммад ал-Кохуштувоний имом
Абул Фазл аз-Заранжарийнинг устозларидир. Ҳижрий
449 (милодий 1058) йилда вафот этганлар.
Ал-Коканий الكاكني
Кокан2 – Бухоро қишлоқларидан.
Муҳаммад ибн Али ал-Коканий ва ўғиллари Муҳаммад
ибн Муҳаммад ал-Коканий шу қишлоқдан. Икковлари ҳам
Юсуф ибн Ҳайдар ал-Хумитанийдан таълим олганлар.
Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Бакр ал-Коканий ал-
Бухорий ҳам шу қишлоқдан бўлиб, Яҳё ибн Жаъфар,
Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорийдан ҳадис ривоят
1 Рометан туманидаги Қоқиштувон қишлоғи.
2 Ҳозирги Когон.
қилганлар. Бу кишидан эса Абул Аббос Жаъфар ибн
Муҳаммад ал-Маккий ҳадис ривоят қилганлар.
Ал-Комдидий الكامددي
Комдид1 – Бухоро қишлоқларидан.
Абу Наср Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Комдидий ал-Бу-
хорий шу қишлоқдан бўлиб, бу нисбат билан машҳур
эдилар. Оталари Абу Ҳомид ал-Комдидий анча муддат
Насафда қози лавозимида ишлаганлар. Ўзларидан Абул
Аббос ал-Мустағфирий ҳадис ривоят қилганлар. Абу
Наср ал-Комдидий ҳижрий 335 (милодий 947) йилда ту-
ғилиб, ҳижрий 412 (милодий 1022) йилда вафот этганлар.
Ал-Кояшканий الكايشكني
Кояшкан – Бухоро қишлоқларидан.
Абу Аҳмад Қосим ибн Муҳаммад ал-Кояшканий ал-
Бухорий шу қишлоқдан. Бу киши Абу Али Солиҳ ибн Му-
ҳаммад, Наср ибн Аҳмад ал-Киндий ва бошқалардан ҳа-
дис ривоят қилганлар. Кўп олимлардан таълим олганлар.
Ал-Кассавий الكثّوي
Касса – Бухородан тўрт фарсах узоқликда жойлашган
қишлоқ. Сурмородан (Бухородан уч фарсах узоқликдаги
қишлоқ) Муғконга (Бухоро шаҳридан беш фарсах узоқ-
ликдаги қишлоқ) кетаётганимда шу қишлоқда бўлганман.
Абу Аҳмад ал-Кассавий бу нисбат билан машҳур
бўлиб, имом Абу Бакр Муҳаммад ибн Али ал-Қаффол
аш-Шошийдан таълим олганлар.
1 Ҳозирги Вобкент туманидаги Хайрхуш ҚФЙга қарашли Комдитепа
қишлоғи.
Ал-Касирий الكثيري
Абул Фазл Жаъфар ибн Ҳусайн ал-Касирий ал-Биё-
рий Бухорода яшаган олимлардан. Абул Қосим (она то-
мондан боболари) шоҳ Маҳмуд ибн Сабуктегинга кўп
арз қилганлари учун бу кишига «ал-Касирий» (кўп)
деб нисбат берилган. Бу зот шайх, фозил, адабиётшу-
нос ва шеършунос олим ва туш таъбирларини билади-
ганлардан эдилар. Ўзларидан олдин ўтган ва замондош
шоирларнинг шеърларини жуда кўп ёдлар эдилар. У ки-
шини аввал Марвда, сўнгра Бухорода, кейинчалик Са-
марқандда учратдим ва ўша ерда шеърларидан ёзиб ол-
дим. Ҳижрий 471 (милодий 1079) йилнинг ражаб ойида
Биёрда туғилиб, ҳижрий 553 (милодий 1159) йилда Бу-
хорода вафот этганлар.
Ал-Кассий الكثّي
Касса – Бухоро қишлоқларидан. Бу ердан кўп илм
аҳли етишиб чиққан. Бу қишлоқда бўлганман.
Абу Али Ҳусайн ибн Форис ал-Фақиҳ ал-Кассий шу
қишлоқдан бўлиб, фақиҳ олимлардан эдилар. Аҳмад ибн
Саҳл ал-Бухорий, Абу Бакр Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ар-
Розий, Абу Солиҳ Халаф ибн Муҳаммад ал-Хайём ва
бошқа фақиҳлардан таълим олганлар. Ҳижрий 396 (ми-
лодий 1006) йилнинг зулқаъда ойида вафот этганлар.
Ал-Каҳуний الكحوني
Каҳун – Бухоро қишлоқларидан.
Назр ибн Абдулазиз ал-Каҳуний шу қишлоқдан. Ҳу-
зайр ибн Назрнинг оталари Исо ибн Мусо ал-Ғунжор-
дан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса ўғиллари
Ҳузайл ибн Назр ал-Каҳуний ҳадис ривоят қилганлар.
Ал-Кирмоний الكرماني
Кирмония – Бухоро қишлоқларидан. Аммо Нишо-
пурда ҳам Кирмония номли катта маҳалла бор.
Абу Амр Ҳафс ибн Амр ал-Бухорий ал-Кирмоний
ёки Кармоний Бухоронинг Кирмония қишлоғи аҳлидан.
Ҳаж қилиб Бағдодга бориб, Шужо ибн Мажо ал-Кушо-
нийдан ҳадис ривоят қилганлар. Менимча, бу киши
карминалик.
Ал-Карминий الكرميني
Карминия – Бухородан ўн саккиз фарсах узоқлик-
даги шаҳар. У Бухоро ва Самарқанд Суғди оралиғида
жойлашган.
Адиб Абу Туроб Али ибн Тоҳир ал-Карминий айтар
эдилар: «Балдатуно Карминия. Иннал араба фил фу-
туҳи ламмо роавҳо қолу: ҳияка Арминия. Шаббаҳуҳо
фил ҳусни ва касратил миёҳи вал хазири би Арминия»
(Араблар Карминияни фатҳ қилаётганда бу шаҳарни кў-
риб, ҳайратга тушиб, «Бу ер Арминия каби гўзал, серсув,
яшил майдонлари кўп экан», – деб Арманистонга ўхшат-
ганлар). Гўёки шундан кейин унинг номи Кармина бўлиб
қолган. Самарқандга кетаётганимда бир кеча-кундуз шу
шаҳарда бўлганман. Бу ердан илгари ва ҳозир машҳур
имомлар, олимлар ва муҳаддислар етишиб чиққанлар.
Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Зав аш-Шайбоний ал-
Карминий шулар жумласидандир. Бу кишидан бир ҳа-
дисни Абу Ҳомид Аҳмад ибн Лайс ал-Карминий ривоят
қилганлар. Ўзлари эса Абу Убайд Қосим ибн Салом,
Музоҳим ибн Саъид ал-Кушмиҳаний, Абу Амр ал-Ҳав-
зий ва бошқа муҳаддислардан таълим олганлар. Ҳиж-
рий 282 (милодий 896) йилда вафот этганлар.
Акалари Абу Бакр Аҳмад ибн Зав ал-Карминий
ҳам Кармана аҳлидан бўлиб, Исмоил ибн Маслама
ва унинг укалари Абдуллоҳ ибн Маслама, Ҳакам ибн
Муборак ва Маккий ибн Иброҳимдан ҳадис ривоят
қилганлар. Али ибн Маҳмуд ал-Карминий айтади-
лар: «Мен уни тушимда кўрдим. Тушимда осмондан
учиб келган бир саҳифа қўлимга тушди. Қарасам,
унда шундай ёзилган экан: «Бисмиллоҳир раҳмонир
раҳим. Ҳаза китобун миналлоҳи ал-Азиз ал-Алийм.
Бароатун ли Аҳмад ибн Зав мин азобин алийм» (Меҳ-
рибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман). Бу
мактуб Азиз ва Билгувчи зот Аллоҳдандир. Аҳмад
ибн Зав аламли дўзах азобидан озоддир)». Аҳмад ибн
Зав ҳижрий 265 (милодий 879) йил ражаб ойининг ўн
бешинчисида вафот этганлар.
Имом Мусайяб ибн Муҳаммад ал-Карминий ҳам
шу шаҳардан бўлиб, Абул Муважжаҳ ал-Фазорийнинг
«Мухтасар...» китобини Абу Муҳаммад Ҳасан ибн Му-
ҳаммад ал-Марвазий ва Абул Аббос Абдуллоҳ ибн Ҳу-
сайн ал-Басрийдан ривоят қилганлар.
Абул Фараж Азиз ибн Абдуллоҳ ал-Карминий Шо-
феъий мазҳабининг йирик фақиҳларидан бўлиб, бу ки-
шининг тавсифлари Бухоро ва Карманада машҳур эди.
Адиб Абу Туроб Али ибн Тоҳир ал-Карминий ўз за-
моналарининг тенги йўқ тилшуноси ва ниҳоятда зеҳни
ўткир олими эдилар. У кишини Бухорода учратдим ва
ҳадислар ёзиб олдим.
Абу Сулаймон Муаммар ибн Жибрил ал-Карминий ал-
Муаддиб Самарқандда яшаганлар. Бу киши шайх, ишонч-
ли муҳаддис, диндор, «Усул илми»ни яхши билувчи ва
сунна аҳлидан эдилар. Абу Саъд ал-Идрисий айтадилар:
 «Самарқандда биз у кишидан ҳадислар ёзиб олганмиз».
Абу Муҳаммад Суҳайб ибн Осим ал-Карминий ҳам
шу шаҳардан бўлиб, илм талабида Ироққа сафар қил-
ганлар. Катта боболарининг амакиси Исмат ибн Қайс
саҳоба эдилар. Суфён ибн Уяйна, Фузайл ибн Иёз, Бишр
ибн Суррий, Вакеъ ибн Жарроҳдан таълим олганлар.
Абу Бакр Муҳаммад ибн Абу Жаъфар ал-Яшкурий
ал-Карминий шофеъий мазҳабининг фақиҳи эдилар.
Ал-Кафсисавоний الكفسيسواني
Кафсисавон1 – Бухоро қишлоқларидан.
Абул Фазл Ҳамдон ибн Яҳё ал-Кафсисавоний ал-
Бухорий шу қишлоқдан. Ҳумайд ибн Қутайба, Бужайр
ибн Назр ва Муҳаммад ибн Солимдан ҳадис ривоят
қилганлар. Ўзларидан Муҳаммад ибн Забён ҳадис ри-
воят қилганлар.
Ал-Куфиний الكفيني
Куфин2 – Бухородаги қишлоқ ёки мавзе.
Имом Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ал-
Куфиний ал-Ҳоким фақиҳ ва фозил эдилар. Бу киши-
дан имом Абу Муҳаммад Абдураҳмон ибн Аҳмад ал-
Карминий ҳадис ривоят қилганлар.
Ал-Каморий الكماري
Каморий – Бухоро қишлоқларидан.
Абу Наср Лайс ибн Абдуллоҳ ал-Каморий шу қиш-
лоқдан. Илёс ибн Кидом ал-Бухорийдан ҳадис ривоят
қилганлар. Бу кишидан эса Абу Амр Аҳмад ибн Му-
ҳаммад ал-Муқри ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 331
1 Бухоро туманидаги Каҳкашон қишлоғи.
2 Вобкент туманидаги Қуқин қишлоғи.
 (милодий 943) йилнинг муҳаррам ойида вафот этганлар.
Абу Яъқуб Юсуф ибн Фазл ал-Каморий ҳам шу қиш-
лоқдан. Исо ибн Мусо ал-Ғунжор ва Каъб ибн Cаъид-
дан ҳадис ривоят қилганлар. У кишидан эса Саҳл ибн
Шозавайҳ ҳадис ривоят қилганлар.
Давоми бор...


ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги 
Матбуот хизмати

Абдулғафур Раззоқ Бухорийнинг насабнома китобидан 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:30
Куёш: 05:17
Пешин: 13:10
Аср: 18:30
Шом: 20:10
Хуфтон: 21:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram