НАСАБНОМА 20-қисм
16 май 2020 й.
26 марта ўқилди.

 
НАСАБНОМА
20-қисм

ХОРАЗМЛИК ОЛИМЛАР
Ал-Бофий البافي
Боф – Хоразм қишлоқларидан.
Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ал-Бухорий
ал-Бофий шу қишлоқдан. Асли бухоролик бўлиб, «ал-
Бофий» номи билан танилганлар. Бағдодда яшаганлар.
Шофеъий мазҳабининг фақиҳларидан. Наҳв ва сарф
илми билимдони, араб тили ва адабиётни яхши билар-
дилар. Чиройли сўзловчи (балиғ ул-ибора), ҳозиржавоб
(ҳозир ул-бадиҳа) эдилар. Китоблар ёзар ва қийналмас-
дан дарҳол шеърлар тўқирдилар. Бир куни дўстлари у
кишини кўриш учун келганда уйларида егулик ҳеч нар-
са бўлмаган. Шунда унга қарата ўша заҳоти шеър тўқи-
ганлар. Ҳижрий 398 (милодий 1008) йилнинг муҳаррам
ойида вафот этганлар.
Ал-Барқоний البرقاني
Барқон – Хоразм ноҳиясининг Кот қишлоғи. Ҳозир
кўп жойлари хароба бўлиб, экинзорга айланган.
Абу Бакр Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Барқоний ал-
Хоразмий шу қишлоқдан бўлиб, фақиҳ, адиб, шоир ва
ҳадисларни мукаммал билувчи эдилар. Бу киши жуда
тақводор, парҳезкор, фаҳм-фаросатли, Қуръони карим-
ни ёддан биладиган, фиқҳ илмидан бохабар, араб ти-
лини яхши биладиган ва кўп ҳадис билувчи муҳаддис
олимдан эдилар. Кўпгина муҳаддис уламолардан таъ-
лим олганлар. Бағдодда Абул Ҳасан ад-Дорақутний,
Журжонда Абу Бакр ал-Исмоилий шулар жумласидан.
Имом ал-Бухорийнинг «Саҳиҳ ул-Бухорий» ва Имом
Муслимнинг «Саҳиҳу Муслим» китобларини тасниф
қилганлар. Илмга жуда чанқоқ эдилар. Абу Бакр ал-
Хатиб ал-Ҳофиз «Тарихи Бағдод» («Бағдод тарихи»)
китобларида ёзадилар: «Бир куни Абу Бакр Аҳмад ал-
Барқоний бир фақиҳ олимга: «Мени дуо қил, эй фақиҳ!
Аллоҳ қалбимдан ҳадисга бўлган муҳаббатни олиб
ташласин. Чунки бу муҳаббат менинг устимдан ғалаба
қилаяпти. Кечаю кундуз мен ўша муҳаббат билан», –
деди. Бу киши ҳижрий 336 (милодий 948) йилда туғи-
либ, ҳижрий 425 (милодий 1035) йили ражаб ойининг
биринчи кунида Бағдодда вафот этганлар. «ал-Жомеъ»
қабристонида дафн қилинганлар.
Ал-Барақий البرقي
Барақ – Хоразмдаги катта мавзе. «Барақ» форсча сўз
бўлиб, барра, яъни қўзичоқ деган маънони англатади.
Ал-Барақийнинг ота-боболари қўзичоқ сотар эдилар.
Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Хоразмий
ал-Барақий Хоразм аҳлидан бўлиб, адиб, имом-хатиб,
чиройли сўзловчи, хаттот ва фақиҳ олимлардан эдилар.
Илм талабида Ироққа сафар қилганлар. Маккаи мукар-
рамада ҳам бўлиб, ҳаж қилганлар. Кейинчалик Бухоро-
да муқим яшаганлар.
Икки ўғиллари Абу Бакр Аҳмад ва Абу Ҳафс Умар
фақиҳ, ориф, тақводорлардан эдилар. Абу Бакр Аҳмад
фозил, шоир, наҳв ва сарф (араб грамматикаси) илмини
яхши билувчи ва тасаввуф илмининг пешқадам олимла-
ридан эдилар. Бу кишининг кароматлари бор эди. Кат-
та шеърий тўпламлари мавжуд. Ҳижрий 376 (милодий
987) йилнинг муҳаррам ойида вафот этганлар.
Оталари Абу Абдуллоҳ ал-Хоразмий ал-Бухорий
асли бухоролик бўлганлар. Фақиҳ, наҳвшунос, маъри-
фат илмини билувчи, шоир-адиб эдилар. Бухорода қози,
сўнгра Тамғочхон вазирлигида, кейинчалик эса Бухоро
раёсатида ишлаганлар. Бу киши муфтий, мударрис эди-
лар. Кўп ҳадисларни билардилар. Лақаблари «Шараф
ур-руасо» (Раисларнинг улуғи) эди. Ибни Мокуло айта-
дилар: «Абу Исо ат-Термизийнинг «ал-Жомеъ» ҳадис-
ларини шу кишидан дарс олганман».
Ал-Беруний البيروني
Ушбу нисбат Хоразм шаҳрининг ичкарисидан бўл-
маган, яъни шаҳар ташқарисидан бўлган кишига қўл-
ланилган ва у ҳақда: «Фалон беруний ҳаст» (Фалончи
ташқаридан, яъни шаҳар ичидан эмас) деб айтилган.
Мунажжим (астроном) Абу Райҳон ал-Беруний бу
нисбат билан машҳурдирлар.
Ал-Билолий البلالي
Бу – пайғамбар алайҳиссаломнинг муаззинлари Би-
лолга берилган нисбат.
Абу Солиҳ Яъқуб ибн Юсуф ал-Билолий бу нисбат
билан машҳурдирлар. Хоразмнинг қозиси бўлганлар.
Табиатан оғир, сабрли, қўрқмас, шижоатли ва ҳаракат-
чан эдилар. Марвда қози Муҳаммад ибн Ҳусайн ал-Ар-
собандийдан фиқҳ илмидан таълим олганлар. У кишини
Хоразмда учратдим ва оталари Абу Яъқуб Юсуф ибн
Солиҳнинг ҳовлиларида ўн тўрт кун меҳмон бўлдим.
Оталари ниҳоятда сахий, мурувватли, бағрикенг ва қалб-
лари яхшиликка мойил киши эдилар. Мендан ўзлари ва
ўғиллари Абу Масъуд Аҳмад ибн Юсуф ал-Билолий ҳа-
дис илмидан таълим олдилар. Абу Солиҳ Яъқуб ал-Би-
лолий ҳижрий 470 (милодий 1078) йилда туғилганлар.
Ал-Жаллобий الجلاّبى
Жаллоб мол сотувчи деган маънони англатади.
Абу Саъид Аҳмад ибн Али ал-Жаллобийнинг отала-
ри жаллоб бўлганлар. Бу киши Хоразмнинг Ҳазорасп
яқинидаги Совкон қишлоғидан. Шайх, фақиҳ, фозил ва
солиҳ кишилардан эдилар. Кейинчалик Хива шаҳрида
яшаганлар. Мен у кишини Хивада учратдим. У зот: Мен
«Китоб ул-одоб ул-музофату илас-сунан» («Суннатга
асосланган одоб китоби») номли асарни шайх ул-қузот
(қозилар шайхи) Абу Али Исмоил ибн Аҳмад ал-Байҳа-
қийдан дарс олдим. У кишидан Хивада уч ҳадис ёзиб
олдим», – дедилар. Ҳижрий 471 (милодий 1079) йилда
таваллуд топганлар.
Ал-Ҳабобий الحبابي
Ҳабоб – боболарининг исмига берилган нисбат.
Абу Бакр Аҳмад ибн Иброҳим ал-Хоразмий ал-Ҳа-
бобий Хоразм аҳлидан бўлиб, Абу Абдуллоҳ ибн Убай
ал-Қозидан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абу
Бакр Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Барқоний ал-Ҳофиз ҳа-
дис ривоят қилганлар.
Ал-Ҳижжий الحجّي
Ҳажга бориб келганлар ҳожи дейилади. Аммо Хо-
размда уларни ҳижжий дейишарди.
Абу Осим Музаффар ибн Аҳмад ал-Ҳижжий ал-Ко-
тий бу нисбат билан машҳурдирлар. Бу киши Хоразм
аҳлидан бўлиб, фақиҳ, фозил, чиройли сийратли, хайр-
ли ишларга бош-қош бўлувчи ва шариат қоидаларига
риоя қилувчилардан эдилар. Илм талабида Бағдоддa
бўлиб, у ернинг машҳур олими Абул Қосим Ҳиббатул-
лоҳ ибн Муҳаммад аш-Шайбонийдан таълим олганлар.
Хоразмда у кишидан ҳадис илмидан дарс олганман.
Ҳижрий 496 (милодий 1103) йилнинг шаввол ойида та-
валлуд топганлар.
Ал-Хосий الخاثي
Хос – Хоразм қишлоқларидан.
Муваффақ ибн Муҳаммад ал-Хосий ал-Хоразмий
шу қишлоқдан. Лақаблари – «Садр уд-дин» (Дин пеш-
воси). Бу киши фақиҳ олимлардан эдилар.
Ал-Харурий الخروري
Харур – Хоразмнинг Совкон ноҳиясидаги қишлоқ.
Абу Тоҳир Муҳаммад ибн Ҳусайн ал-Харурий ал-Хо-
размий шу қишлоқдан. Шоир бўлганлар.
Ал-Хоразмий الخوارزمي
Хоразм – Мовароуннаҳрнинг қадимий шаҳарларидан.
Хоразмни Қутайба ибн Муслим ал-Боҳилий фатҳ қилган.
Хоразмдан жуда кўп олим ва имомлар етишиб чиққан.
Абу Юсуф Яъқуб ибн Жарроҳ ал-Хоразмий пешқа-
дам олимлардан. Аҳмад ибн Абу Таййибдан ҳадис ри-
воят қилганлар. Хоразмнинг кўп аҳли илмлари бу ки-
шидан таълим олганлар.
Абул Фазл Довуд ибн Рашид ал-Хоразмий асли хо-
размлик бўлиб, Бағдодда яшаганлар. Умрларининг сўн-
гида кўзлари ожиз бўлиб қолган. Ҳижрий 239 (милодий
854) йилда вафот этганлар.
Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Бемор ал-Хоразмий Хо-
размда қози бўлганлар. Ниҳоятда адолатли, кўп ҳадис
билувчи ва таниқли шоир эдилар. Балхда Али ибн Му-
содан ҳадис илмидан таълим олганлар. Осим ал-Аҳвал-
дан эса ҳадис ривоят қилганлар. Бу киши ривоят қилган
ҳадисларга ҳужжат-далил керак эмас эди.
Абу Бакр Муҳаммад ибн Аббос ал-Хоразмий шоир-
адиб бўлганлар. Бу кишига «Табарий» деб ҳам нисбат
берилган, чунки оталари Омулнинг Табаристонидан,
оналари Хоразмдан. Абу Бакр ал-Хоразмий ўз асри-
нинг ягона тилшуноси, шоири ва ниҳоятда зеҳни ўткир
кишиларидан эдилар. Шеърлари қисқа бўлса-да, аммо
сермазмун эди. «Девони Абу Бакр ал-Хоразмий» ном-
ли китоблари бор. Бунда ўз ҳаётлари, шеърлари, замон-
дошлари ва Сомонийлар давлати ҳақида маълумот бе-
радилар (Бу девон ҳозир ҳам мавжуд бўлиб, 1997 йили
Эронда нашр қилинган).
Абу Бакр ал-Хоразмий ҳақларида Абу Абдуллоҳ ал-
Ҳофиз ал-Ҳоким «Тарихи Нишопур» китобларида ҳам
зикр қилганлар. Ҳижрий 383 (милодий 994) йил рама-
зон ойининг ўн бешинчисида вафот этганлар.
Абу Али Мужоҳид ибн Мусо ал-Хоразмий Бағдод-
да яшаганлар. У ерда Ибн Уяйна, Яҳё ибн Салим ат-
Тоифий, Ҳошим ибн Башир, Абдуллоҳ ибн Идрис, Қо-
сим ибн Молик ал-Музаний ва бошқа муҳаддислардан
ҳадис илмидан таълим олганлар. Ўзларидан эса Му-
ҳаммад ибн Яҳё аз-Зуҳалий, Абу Зуръа Абу Ҳотам ар-
Розий, Иброҳим ибн Абдуллоҳ, Иброҳим ал-Ҳарбий,
Абу Абдураҳмон ан-Насоий ва Абул Қосим ал-Бағавий
ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 158 (милодий 776)
йилда таваллуд топиб, ҳижрий 244 (милодий 859) йил-
нинг рабиъул аввал ойида вафот этганлар.
Абу Абдуллоҳ Солиҳ ибн Молик ал-Хоразмий Бағ-
додда яшаганлар. «Мустақим ул-ҳадис» (Ишончли ҳа-
дислар ровийси) эдилар. Иброҳим ибн Саъддан ҳадис
ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абу Яъло ал-Мавси-
лий ҳадис ривоят қилганлар.
Ал-Хивий الخيوي
Хива – Хоразмдаги ноҳия.
Абул Жанноб Аҳмад ибн Умар ал-Хивий ас-Суфий
Хоразмда яшардилар. Хивада сўфи ва шайх эдилар.
Ишончли муҳаддис ва аҳли сунна бу зот ҳаж ҳам қил-
ганлар. Маккаи мукаррамада Муборак ибн Таббохдан,
Искандарияда Абу Тоҳир ас-Салафий ал-Ҳофиздан, Ҳа-
мадонда Абул Фазл Муҳаммад ибн Бунаймон ал-Ҳама-
донийдан ҳамда Исфаҳон ва Нишопур уламоларидан
таълим олганлар. Ўзларидан эса Аҳмад ал-Андалусий ва
Абдулазиз ибн Ҳилола ал-Андалусий таълим олишган.
Ал-Хайёт الخيّاط
Абул Ҳусайн Муҳаммад ибн Ҳусайн ал-Хайёт Хо-
размда яшаганлар. Боболари тикувчилик қилиб кун
кечирганлари учун «Хайёт» (тикувчи) деган тахаллус
олганлар. Бу кишидан Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ал-
Ғунжор ал-Ҳофиз ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 353
(милодий 965) йилнинг зулқаъда ойида Самарқандда
вафот этганлар.
Аз-Замахшарий الزّمخشري
Замахшар Хоразмнинг катта қишлоқларидан бўлиб,
шаҳарча кабидир. Хоразмга бораётганимда ва у ердан
жўнаётганимда шу қишлоқда икки кеча тунаганман.
Абул Қосим Маҳмуд ибн Умар ибн Муҳаммад аз-За-
махшарий ал-Луғавий шу қишлоқнинг машҳур ва за-
бардаст олимларидан. Унинг таниқли араб тилшуноси
ва адиби эканлиги ҳақида зарбулмасаллар айтилган.
Илм талабида Ироққа борганлар. Бир неча йил Макка-
да Каъбанинг ёнида мужовир бўлиб яшаганлар. Таниқ-
ли муҳаддислардан ҳадис тинглаганлар. Тафсир, ҳадис,
наҳв ва бошқа соҳалар бўйича асарлар битганлар. Шеъ-
рий девонлари ҳам бор. Менинг замонимда аз-Замах-
шарий Марвга келган эдилар. Аммо у кишини кўриш
ва у зотдан иқтибос олиш менга насиб этмади. Кўпгина
дўстлари ва шогирдлари бор. Менга бу аллома ҳақлари-
да шогирдлари: Табаристонда Абул Маҳосин Исмоил
ибн Абдуллоҳ, Абивардда Абул Маҳосин Абдураҳим
ибн Абдуллоҳ ал-Баззор, Замахшарда Абу Амр Омир
ибн Ҳасан ас-Симсор, Самарқандда Абу Саъд Аҳмад
ибн Маҳмуд аш-Шоший, Хоразмда машҳур фақиҳ Абу
Тоҳир Сомон ибн Абдулмалик ва бошқалар маълумот
бердилар. Маҳмуд аз-Замахшарий ҳижрий 467 (мило-
дий 1075) йилнинг ражаб ойида Замахшарда таваллуд
топиб, ҳижрий 538 (милодий 1144) йилнинг арафа кеча-
си Хоразмнинг Журжониясида1 вафот этганлар.
Ас-Совконий السّاوكاني
Совкон – Хоразмнинг Ҳазорасп яқинидаги қишлоқ-
ларидан.
Абу Саъид Аҳмад ибн Али ас-Совконий шу қишлоқ-
дан бўлиб, фозил, имом, чиройли сийратли, камтарин
эдилар. Хивада яшаганлар. Абу Али Исмоил ибн Аҳмад
ал-Байҳақийдан илм ўрганганлар. Хивада у кишидан
баъзи масалалардан таълим олганман. У киши ҳижрий
471 (милодий 1079) йил рабиъул аввал ойининг ўнин-
чисида Совкон қишлоғида таваллуд топганлар.
Ас-Сафардарий السّفردري
Сафардар – Хоразм йўлида, Жайҳун дарёси бўйида
Омулга яқин жойлашган қишлоқ.
Абу Бакр Муҳаммад ибн Довуд ас-Сафардарий шу
қишлоқдан бўлиб, Муҳаммад ибн Абу Илёсдан ҳадис ри-
1 Ҳозирги Туркманистоннинг Кўҳна Урганж шаҳри.
воят қилганлар. Ўзларидан эса Абу Абдуллоҳ Муҳаммад
ибн Аҳмад ал-Ғунжор ал-Ҳофиз ҳадис ривоят қилганлар.
Аш-Шаҳрастоний الشّهرستانى
Шаҳрастон – Хоразм яқинидаги шаҳарча. У «Рабо-
ти Шаҳрастона» деб ҳам айтилади. Бу шаҳарчани Маъ-
мун халифалиги даврида Хуросон амири Абдуллоҳ ибн
Тоҳир қурганлар. Бу ердан кўп олим етишиб чиққан.
Абул Қосим Мансур ибн Нуҳ аш-Шаҳрастоний шу
шаҳарчадан. «Шайх ул-ҳуффоз» (Ҳадис ҳофизларининг
шайхи) унвони билан машҳур Абул Ҳасан Умар ибн
Абдулкарим ар-Раввосий ва Абул Хайр ибн Рифоа ал-
Ҳошимий аз-Зайнабийдан ҳижрий 483 (милодий 1091)
йилнинг шаъбон ойида таълим олганлар. Ўзларидан
эса ўғиллари Абу Мансур Муҳаммад таълим олганлар.
Ат-Табархазий الطّبرخزي
Абу Бакр Муҳаммад ибн Аббос ал-Хоразмий ат-Та-
бархазий таниқли шоирлардан. Оталари Табаристон-
дан, оналари Хоразмдан. Шунинг учун икки нисбат бир
қилиниб, қисқартма шаклда «Ат-Табархазий» дейил-
ган. Бу нисбат билан ҳам шуҳрат қозонганлар. Мен бу
зотни «хо» ҳарфида эслатган эдим. Лекин бу нисбат би-
лан ҳам танилгaнлари учун яна «итқи то» ҳарфида зикр
қилдим. Бу Абу Бакр ал-Хоразмийдир.
Араб тилшунослиги ва унинг усулларини ёддан би-
лардилар. Забардаст шоир эдилар. Бағдодда Абу Али
Исмоил ибн Муҳаммад ас-Саффор, Абу Бакр Аҳмад
ибн Комил ал-Қози ва бошқалардан ҳадис илмидан таъ-
лим олганлар. Ҳижрий 383 (милодий 994) йилнинг ра-
мазон ойида Нишопурда вафот этганлар.
Ал-Атакий العتكي
Фақиҳ Саъид Усмон ал-Хоразмий ал-Атакий Хо-
разм аҳлидан бўлиб, Журжонда Исмоил ибн Муҳаммад
ас-Саффордан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса
Абу Бакр ал-Исмоилийнинг ўғиллари Абу Наср ва Абу
Саъд ҳадис ёзиб олганлар.
Ал-Ғазинизий الغزينزي
Ғазиниз Хоразм қишлоқларидан бўлиб, Мароғард
ноҳиясида.
Абул Осим Музаффар ибн Аҳмад ал-Ғазинизий ал-
Котий шу қишлоқдан. Фақиҳ, фозил, чиройли сийрат-
ли ва шариат қоидаларига риоя қилувчи эдилар. Абул
Қосим Ҳиббатуллоҳ ибн Муҳаммад аш-Шайбонийдан
таълим олганлар. У зотни Хоразмда учратдим ва баъ-
зи нарсаларни ёзиб олдим. Ҳижрий 499 (милодий 1106)
йилнинг шаввол ойида таваллуд топганлар.
Ал-Фуровий الفراوي
Фурова Хоразм яқинидаги шаҳарча бўлиб, «Работи
Фурова» деб айтилади. Бу шаҳарни Маъмун халифалиги
даврида Хуросон амири Абдуллоҳ ибн Тоҳир бино қилган.
Бу ердан кўп муҳаддис ва уламолар етишиб чиққанлар.
Абу Наим Муҳаммад ибн Қосим ал-Фуровий шу ша-
ҳарчадан бўлиб, Фуровада работ бино қилганлар. Ҳу-
майд ибн Занжавайҳдан таълим олганлар. Кўп ибодат
қилар эдилар. Тақводорликларидан кўп йиғлардилар.
Ал-Фарнифасоний الفرنيفثاني
Фарнифасон Хоразм қишлоқларидан бўлиб, Мадро
Кот қишлоғидан икки фарсах узоқликда жойлашган.
Шу қишлоқда бир ёш фақиҳни кўрдим. У менга шеър
ёзиб берди.
Ал-Қассорий القصّاري
Абу Тоҳир Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Қассорий ал-Хо-
размий хоразмлик бўлиб, Бағдодда яшаганлар. Ғазнада
халифа томонидан тайинланган элчи бўлганлар. Абул
Қосим Исмоил ибн Ҳасан ас-Сарсарийдан «ас-Сарса-
риёт» номли машҳур ҳадис китобидан таълим олганлар.
Ўзларидан эса Абул Қосим ас-Самарқандий, Абдулваҳ-
ҳоб ал-Ҳофиз ал-Бағдодий, Муфлиҳ ибн Аҳмад ал-Вар-
роқ ал-Бағдодий ва Абдулхолиқ ибн Бадан ал-Бағдодий
ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 395 (милодий 1006)
йилда таваллуд топганлар. Ҳижрий 474 (милодий 1082)
йил зулҳижжа ойининг ўн иккинчисида, шанба куни ва-
фот этиб, «Маъруф Кархий» қабристонида дафн қилин-
ганлар. Бу қабристон «Боб уд-дайр» деб ҳам номланади.
Ал-Курконжий الكركانجي
Курконж1 («Курконжия» деб ҳам айтилади) – Хо-
размдаги шаҳарнинг номи.
Абу Ҳомид Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Муқри ал-Кур-
конжий бу нисбат билан машҳурдирлар. Қуръон илми-
ни ўрганиш учун дунё мамлакатлари, жумладан, Шом,
Ҳижоз, Ироқда бўлиб, бу ердаги имомлардан таълим
олганлар. Китоблар ҳам таълиф қилганлар. Ҳижрий 481
(милодий 1089) йили Марвда вафот этганлар.
Ўғиллари Абу Муҳаммад Абдураҳмон ибн Муҳаммад
ал-Курконжий Қуръон илми ва қироатда тенги йўқ қори
ва имом эдилар. Кўп муҳаддисдан ҳадис илмини ўрган-
ганлар. Бобомдан Қуръондан махсус таълим олганлар.
Ан-Наққол النّقّال
Наққол арабча сўз бўлиб, нақл қилувчи, нусха кўчи-
рувчи, ҳадислар ривоят қилувчи маъноларини англатади.
1 Ҳозирги Урганч.
Абу Умар Ҳорис ибн Сурайж ан-Наққол асли хоразм-
лик бўлиб, Бағдодда яшаганлар. Имом Шофеийнинг
«ар-Рисола» китобларини Абдураҳмон ибн Маҳдий (Ал-
лоҳ раҳмат қилсин)га нақл қилганлари учун ушбу нис-
бат билан машҳур бўлганлар. Муътамир ибн Сулаймон
ва Ироқ уламоларидан таълим олганлар. Ўзларидан эса
Абу Абдуллоҳ Аҳмад ибн Ҳасан ас-Суфий, Абул Қосим
ал-Бағавий ва Ҳасан ибн Суфён таълим олганлар. Ҳиж-
рий 230 (милодий 846) йили Бағдодда вафот этганлар.
Ал-Васий الوسي
Али ибн Аҳмад ал-Васий ал-Хоразмий Хоразм аҳли-
дан бўлиб, амир Абу Наср Аҳмад ибн Исмоил ас-Сомо-
нийнинг мансабдор кишиларни тайинлайдиган вакили
эдилар. Хоразмда Исҳоқ ибн Иброҳим ал-Ҳофиз, Яъқуб
ибн Жарроҳ, Абдуллоҳ ибн Абдулваҳҳоб ал-Аҳнафий,
Абу Али Ҳусайн ибн Тоҳир ал-Абивардийдан ҳадис
ривоят қилганлар. Ҳижрий 310 (милодий 923) йилнинг
шаввол ойида вафот этганлар.
Ал-Ҳазорасбий الهزارسبي
Ҳазорасп – Хоразмдаги катта қалъа.
Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ал-Хораз-
мий ал-Ҳазорасбий Хоразм аҳлидан бўлиб, Фарабрда
яшаганлар. Абу Лайс Убайдулоҳ ибн Сурайж ва Абу Аб-
дуллоҳ ибн Абу Ҳафсдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзла-
ридан эса Абу Наср Аҳмад ибн Саҳл ал-Бухорий ҳадис
ривоят қилганлар.
Давоми бор... 

ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги 
Матбуот хизмати

Абдулғафур Раззоқ Бухорийнинг насабнома китобидан 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:35
Куёш: 05:20
Пешин: 13:10
Аср: 18:25
Шом: 20:05
Хуфтон: 21:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram