НАСАБНОМА 26-қисм
13 июл 2020 й.
210 марта ўқилди.

 
НАСАБНОМА
26-қисм

Ад-Дарзивий الدّرزيوي
Дарзива – Самарқанддан уч фарсах узоқликдаги
Қатавон йўлидаги қишлоқ. Нисбат берилганда нун ҳар-
фи қўшилиб, «Дарзиваний» деб айтилади.
Абул Фазл Аббос ибн Қаср Ад-Дарзивий шу қишлоқ-
дан. Наим ибн Ноим ас-Самарқандийдан ҳадис ривоят
қилганлар. Ўзларидан эса Муҳаммад ибн Аҳмад ас-Са-
марқандий ҳадис ривоят қилганлар.
Ад-Дарғамий الدّرغمي
Дарғам – Самарқанддан икки фарсах узоқликдаги
ноҳия. Бир неча қишлоқни ўз ичига олган. Самарқандга
кетаётганимда бир соат шу ерда бўлганман.
Собир ибн Аҳмад ад-Дарғамий ас-Санкдизавий шу
қишлоқдан бўлиб, воиз эдилар. Абу Наср Аҳмад ибн
Фазл ал-Бухорийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзлари-
дан эса Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ан-
Насафий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 528 (мило-
дий 1134) йили чоршанба куни Санкдиза қишлоғида
вафот этганлар. Санкдиза – Самарқанд қишлоқларидан.
«Санждиза» деб ҳам айтилади. Форсчада эса «Санкди-
ра» дейилади.
Ад-Дайзакий الدّيزكي
Дайзак – Самарқанд қишлоқларидан. Форсчада
«Дайза» деб ҳам айтилади.
Абдулазиз ибн Муҳаммад ад-Дайзакий шу қишлоқ-
дан. Самарқандда ваъз айтардилар. Фозил кишилардан
эдилар. Абу Бакр Муҳаммад ибн Саъид ал-Бухорий ал-
Воиздан таълим олганлар. Ҳижрий 380 (милодий 991)
йилда ҳажга бориб, ҳаждан қайтишда вафот этганлар.
Абул Маҳомид Муҳаммад ибн Али ад-Дайзакий ҳам
Самарқанд аҳлидан. Бу киши фақиҳ, фозил, солиҳ, пок
ва жуда кўп хайрли ишлар қилувчи эдилар. Абул Ҳа-
сан Али ибн Умар ал-Харротдан таълим олганлар. Са-
марқандда у кишидан баъзи нарсаларни ёзиб олганман.
Манора мacжидида ҳозир бўладиган мажлис аҳли учун
ваъз қилардилар. Ҳижрий 489 (милодий 1097) йилнинг
сафар ойида таваллуд топганлар.
Абу Ҳафс Умар ибн Аҳмад ад-Дайзакий ҳам шу
қишлоқдан. Бу кишидан Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад
ибн Аҳмад ан-Насафий ҳадис ривoят қилганлар. Ҳиж-
рий 511 (милодий 1118) йил рамазон ойининг ўн бе-
шинчи куни вафот этганлар. Чокардиза қабристонида
дафн қилинганлар.
Ад-Динорий الدّيناري
Абул Аббос Аҳмад ибн Баннос ад-Динорий Самар-
қанд аҳлидан. Самарқанднинг машҳур олимларидан ва
муҳаддисларидан таълим олганлар, ҳадислар ривоят
қилганлар.
Аз-Захинавий الذّخينوي
Захинаво – Самарқанддан уч фарсах узоқликдаги
қишлоқ.
Абу Муҳаммад Абдулваҳҳоб ибн Ашъас аз-Захинавий
шу қишлоқдан бўлиб, ҳадис илми талабида Ироққа сафар
қилганлар ва шу ерда муҳаддис Абу Ҳотам Муҳаммад ибн
Идрис ар-Розий, Али ибн Довуд ал-Қантарий, Ҳасан ибн
Арафа ал-Абдий ва бошқалардан ҳадис ёзиб олиб, ҳадис
илмини ўрганганлар. Муҳаммад ибн Жаъфар ал-Ашъ-
ас, Али ибн Нуъмон ал-Кабузанжакатий ва Абу Амр Му-
ҳаммад ибн Исҳоқ ал-Усфурийдан ҳадис ривоят қилганлар.
Ҳижрий 300 (милодий 913) йилдан олдин вафот этганлар.
Аз-Заммий الذّمّي
Замма – Самарқанддан икки фарсах узоқликдаги
қишлоқ.
Аҳмад ибн Муҳаммад ад-Деҳқон аз-Заммий шу
қишлоқда деҳқон эдилар. Муҳаммад ибн Фазл ал-Бал-
хийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса фақиҳ
Муҳаммад ибн Маккий ҳадис ривоят қилганлар.
Ар-Роғиний الرّاغني
Роғин – Самарқанд Суғдидаги қишлоқ.
Абу Муҳаммад Аҳмад ибн Муҳаммад ар-Роғиний
ад-Дабусий шу қишлоқдан. Бу киши Муҳаммад ибн Аҳ-
мад ал-Корзаний, Мансур ибн Муҳаммад ал-Ҳарлосий,
Аҳмад ибн Исмоил ал-Исмоилий, Муҳаммад ибн Фазл
ва бошқа уламолардан таълим олганлар. Ўзларидан эса
Абдулазиз ибн Муҳаммад ан-Нахшабий ал-Ҳофиз ҳа-
дис ривоят қилиб, устозлари ҳақларида «Муъжам уш-
шуюх» («Шайхлар қомуси») китобларида қуйидагича
зикр қилганлар: «Мен бу киши билан бирга Дабусияда
15 кун яшадим ва у зотдан «Мағози ал-Воқидий» («Во-
қидийнинг жангнома китоби») асаридан таълим олдим».
Ар-Ромий الرّامي
Ромий – камон тахловчи дегани.
Абу Саъид Муҳаммад ибн Аббос ал-Ғозий ар-Ромий
Самарқанд аҳлидан. Бу киши ҳақларида Абу Саъд ал-
Идрисий ал-Ҳофиз «Тарихи Самарқанд» китобларида
қуйидагича айтганлар: «Муҳаммад ибн Аббос ал-Ғо-
зий ар-Ромий фозил, тақводор, парҳезкор бўлиб, ка-
мон ясашда моҳир эдилар. Олим ва фозилларни жуда
яхши кўрардилар. Самарқандда мерганлик бўйича кўп
шогирд чиқарганлар. Абул Ҳасан Муҳаммад ибн Абул
Фазл ас-Самарқандийдан «Фазл ур-рамйи вал-жиҳод»
(«Мерганлик ва урушнинг фазилати») ҳақидаги ҳадис-
лардан таълим олганлар». Ҳижрий 373 (милодий 984)
йилда вафот этганлар.
Ар-Рабинжаний الرّبنجني
Рабинжан («Арбинжан» деб ҳам айтилади) – Самар-
қанд Суғдидаги шаҳар. Мен унинг саҳросида бир кун
турганман ва унинг дарахтлари соясида дам олганман. Бу
шаҳардан кўп олим ва муҳаддислар етишиб чиққанлар.
Абу Наср Аҳмад ибн Муҳаммад ар-Рабинжаний
ас-Суғдий шу қишлоқдан бўлиб, Абдуллоҳ ибн Абду-
раҳмон ас-Самарқандий, Саъид ибн Ҳош ал-Коғазий,
Аҳмад ибн Айюб ал-Базаший ва бошқа муҳаддислар-
дан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абу Али ас-
Сайравоний ҳадис ривоят қилганлар.
Абу Cаъд Муҳаммад ибн Ҳишом ар-Рабинжаний
ҳам шу қишлоқдан бўлиб, кейинчалик Бухорода яша-
ганлар. Муҳаммад ибн Салом ал-Пайкандий, Ҳасан ибн
Ҳарб, Аҳмад ибн Абу Абдуллоҳ ат-Таййимий, Фазл ибн
Довуддан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Юсуф
ибн Райҳон ҳадис ривоят қилганлар.
Ар-Раҳҳол الرّحّال
Раҳҳол арабча сўз бўлиб, ҳадис илми талабида кўп
сафар қилувчи, риҳлат этувчи маъноларини англатади.
Абул Фазл Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Коғазий ас-Са-
марқандий Самарқанд аҳлидандир. Илм талабида бир
неча йил сафарда бўлиб, хабар ва ҳикоятлар йиғишда
кўп машаққат чекканлари учун «Раҳҳол» деган ном бе-
рилган бу киши ҳақларида Абу Саъд ал-Идрисий «Та-
рихи Самарқанд» китобларида зикр қилганлар. Бу зот
– нодир ҳикоялар соҳиби. Ёшликларидан қарилик давр-
ларигача ҳадислар ёзиб олганлар. Абу Ҳафс Умар ибн
Абдулваҳҳоб ар-Райҳоний, Иброҳим ибн Абдусалом,
Муҳаммад ибн Закариё ал-Кулобий, Муҳаммад ибн
Мусо ал-Барбарий, Ҳорис ибн Усома ва бошқа кўп му-
ҳаддисдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Му-
ҳаммад ибн Жаъфар ал-Кабузанжакатий, Иброҳим ибн
Язид ал-Марвазий ва Ҳайсам ибн Кулайб аш-Шоший
ҳадис ривоят қилганлар.
Ар-Рахинавий الرّخينوي
Рахинаво – Самарқанддан уч фарсах узоқликдаги
қишлоқ.
Абдулваҳҳоб ибн Ашъас ал-Ҳанафий ар-Рахинавий
шу қишлоқдан бўлиб, Абу Али Ҳасан ибн Али ал-Ан-
доқий ас-Самарқандийдан ҳадис ривоят қилганлар ва
шу кишидан ҳадис илмидан таълим олганлар.
Ар-Размозий الرّزمازي
Размоз – Самарқанд ноҳиясининг Суғд қишлоқлари-
дан. Бу қишлоқ Иштихон билан Кушония1 оралиғида бў-
либ, Самарқанддан етти фарсах узоқликда жойлашган.
Абу Бакр Муҳаммад ибн Жаъфар ар-Размозий ас-
Суғдий шу қишлоқнинг машҳур олимларидан. Бу киши
Ҳасан ибн Соҳиб аш-Шоший, Абдулмалик ибн Му-
ҳаммад ал-Астрободий, Зоҳир ибн Абдуллоҳ ас-Суғдий
ва бошқа муҳаддислардан ҳадис ривоят қилганлар. Ўз-
ларидан эса Абу Саъд ал-Идрисий ҳадис ривоят қилиб,
қуйидагича айтганлар: «Мен эшитган ҳадисларнинг
ҳаммаси ҳасан эди». Ҳижрий 377 (милодий 988) йилда
вафот этганлар.
1 Ҳозирги Каттақўрғон.
Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Зуннун ар-Размозий ҳам
шу қишлоқдан бўлиб, Абу Солим Ало ибн Маслама ва
Маҳмуд ибн Хаддош ат-Толиқонийдан ҳадис ривоят
қилганлар. Ўзларидан эса Абу Амр Муҳаммад ибн Ис-
ҳоқ ал-Усфурий, Абу Наср Аҳмад ибн Муҳаммад ас-Са-
марқандий ҳадис ривоят қилганлар.
Абу Муҳаммад ар-Размозий ас-Суғдий ҳам шу
қишлоқдан бўлиб, Абу Исҳоқ ал-Кеший ва Ҳусайн ибн
Абдуллоҳ ар-Рабинжанийдан ҳадис ривоят қилганлар.
Ўзларидан эса Муҳаммад ибн Киром, Абу Абдуллоҳ ар-
Размозий ас-Суғдий ва Юсуф ибн Маъруф ал-Иштиха-
ний ҳадис ривоят қилганлар.
Ар-Растағфарий الرّستغفري
Растағфар – Самарқанд Суғдидаги Иштихон қиш-
лоқларидан.
Довуд ибн Амр ар-Растағфарий ал-Иштиханий
бу нисбат билан машҳурдирлар. Аҳмад ибн Ҳишом ал-
Иштиханийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса
Муҳаммад ибн Иброҳим ал-Иштиханий ҳадис ривоят
қилганлар.
Ар-Рустуфағний الرّستفغني
Рустуфағн – Самарқанд қишлоқла ридан.
Абул Ҳасан Али ибн Саъид ар-Рустуфағний шу қиш-
лоқдан. Ҳикоят қилинади: «Бир куни солиҳ бир киши
тушида Абу Наср ал-Иёзийни кўради. У зотнинг бир
қўлларида бир даста атиргул, иккинчи қўлларида эса
бир коса хурмо бор эди. Бир даста атиргулни Абул Қо-
сим ал-Ҳакимга берадилар. Бир коса хурмони эса Абу
Мансур ал-Мотуридийга бердилар. Икковлари ҳам Абу
Наср ал-Иёзийнинг шогирдларидан эдилар. Абу Мансур
ал-Мотуридий ҳақиқат илмидан баҳраманд бўлдилар.
Абул Қосим ал-Ҳаким эса ҳикмат илмига эришдилар».
Давоми бор... 


ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги 
Матбуот хизмати
Абдулғафур Раззоқ Бухорийнинг насабнома китобидан
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:55
Куёш: 06:35
Пешин: 13:10
Аср: 17:10
Шом: 18:55
Хуфтон: 20:25
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram