НАСАБНОМА 30-қисм
04 ноябр 2020 й.
50 марта ўқилди.

 

НАСАБНОМА

30-қисм

Аш-Шалжикатий الشّلجيكتي
Имом Абдулмажид ибн Юсуф ас-Шалжи катий
Самарқанд фақиҳларидан таълим олганлар. Устозлари
Aбу Бакр Муҳаммад ибн Абдураҳмон ал-Футуҳийдан
ҳадис илмидан таълим олганлар. Ўғиллари Али ибн Аб-
дулмажид ўзларидан ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий
457 (милодий 1066) йилнинг жумодул охир ойида Са-
марқандда 80 ёшда вафот этганлар.
Аш-Шалжий الشّلجي
Юсуф ибн Яҳё аш-Шалжий фозил имом эдилар.
Абу Али Ҳусайн ибн Сулаймон ал-Балхийдан ҳадис ил-
мидан таълим олганлар. Ўзларидан эса Аҳмад ибн Аб-
дуллоҳ ас-Самарқандий ҳадис ривоят қилганлар.
Абул Ҳасан Али ибн Абдулмажид аш-Шалжий ҳиж-
рий 442 (милодий 1051) йилда таваллуд топиб, ҳижрий
523 (милодий 1130) йилнинг шаввол ойида вафот этган-
лар. Чокардиза қабристонида дафн қилинганлар.
Аш-Шухнокий الشّوخناكي
Шухнок – Самарқанд қишлоқларидан. «Менинг қў-
лимдаги «Луб ул-лубоб» («Оқилларнинг оқили») кито-
бининг нусхасида «Шухнока» дейилган. Аммо «Муъ-
жам ул-булдон» («Шаҳарлар қомуси») китобида эса
«Шухнон» дейилган» (Абдуллоҳ Умар ал-Борудий).
Абу Бакр Аҳмад ибн Халаф аш-Шухнокий шу қишлоқ-
дан. Абдуллоҳ ибн Абдураҳмон ад-Доримийдан, Ҳомид
ибн Халаф ал-Қаттондан, Яъқуб ибн Исмоил ал-Хаффоф-
дан ва Ҳотам ибн Равҳ ал-Кешийдан ҳадис ривоят қилган-
лар. Ўзларидан эса ўғиллари Муҳаммад ибн Аҳмад, Бакр
ибн Муҳаммад ал-Варасниний ва Абул Аббос Аҳмад ибн
Муҳаммад ал-Кушоний ҳадис ривоят қилганлар.
Аш-Шамидизакий الشّميديزكي
Шамидиза – Самарқанд қишлоқ ла ридан.
Абу Наср Муҳаммад ибн Аҳмад аш-Шамидизакий
шу қишлоқдан бўлиб, Ҳасан ибн Али ал-Ҳаллол ва Му-
ҳаммад ибн Яҳё ал-Аданийдан ҳадис ривоят қилганлар.
Ҳасан ҳадислар ровийси бўлганлар.
Ас-Соғаржий الصّاغرجي
Соғарж Суғднинг мусаффо ҳаволи катта қишлоқла-
ридан бўлиб, бу ердан илгари ва ҳозир жуда кўп олим
ва имомлар етишиб чиққанлар.
Абу Аҳмад Ҳасан ибн Али ас-Соғаржий ад-Деҳқон
Абу Ҳанифа мазҳабининг олими бўлиб, чиройли хулқ-
ли, фазл ва карам соҳиби эдилар. Ҳадис ривоят қилма-
ганлар. Аҳмад ибн Ҳишом ал-Иштиханий ва Абу Умайя
Аббос ибн Таййиб ас-Соғаржийдан «Китоб ут-тафсир»-
ни ривоят қилганлар. Абу Саъд ал-Идрисий айтадилар:
«Ҳижрий 360 (милодий 972) йили у кишидан шу китоб-
ни ёзиб олдик, икки йилдан сўнг вафот этдилар».
Ас-Сайрафий الصّيرفي
Сайраф – сарроф, пул алмаштирувчи дегани.
Абул Қосим Али ибн Аҳмад ас-Сайрафий ал-Фо-
рисий Самарқандда вафотларига қадар яшаганлар.
Ишончли шайх ва тўғри сўз муҳаддис эдилар. Абу Ус-
мон Саъид ибн Абу Саъид ас-Суфий ва Абу Бакр Аҳмад
ибн Мансур ал-Мағрибийдан таълим олганлар. 113 йил
умр кўрганлар. Ҳижрий 515 (милодий 1122) йилнинг
жумодул аввал ойида Самарқандда вафот этиб, Чокар-
диза қабристонида дафн қилинганлар.
Ат-Тоҳирий الطّاهري
Абу Абдуллоҳ Ҳусайн ибн Таййиб ат-Тоҳирий Са-
марқанд аҳлидан бўлиб, амир Тоҳир ибн Ҳусайннинг
авлодларидан. Самарқандда узоқ муддат халифа ва
имом-хатиб эдилар. Шофеъий мазҳабида бўлганлар.
Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Каробисий ва Абу Назр ар-
Рашодийдан ҳадис илмидан таълим олганлар. Абу
Саъд ал-Идрисий ал-Ҳофиз айтадилар: «Бир куни у
кишининг қўлларида Абу Муҳаммад ал-Боҳилийнинг
«Фазоилу Самарқанд ва машойихуҳо» («Самарқанд
ва унинг машойихларининг фазилатлари») китобида у
киши ривоят қилган ҳадисни кўрдим. Ҳижрий 389 (ми-
лодий 1000) йилда вафот этганлар».
Ал-Усфурий العصفري
Усфур арабча сўз бўлиб, рангрез, мато бўёвчи маъ-
ноларини англатади.
Абу Бакр Муҳаммад ибн Исҳоқ ал-Усфурий Самар-
қанд аҳлидан. Фозил, илмга тиришқоқ, бу йўлда қийин-
чиликдан қўрқмайдиган ва сафар қилувчилардан эдилар.
Буюк уламолардан, жумладан, Абу Ҳотам ар-Розий, Абу
Бакр Муҳаммад ибн Исо ат-Тарсусий, Аҳмад ибн Му-
ҳаммад ал-Басрийдан таълим олганлар. Ўзларидан эса
Муътамар ибн Жибрил ал-Карминий таълим олганлар.
Акалари Абу Амр Муҳаммад ибн Исҳоқ ал-Усфурий
Аллоҳнинг солиҳ, фозил, тақводор ва парҳезкор банда-
ларидан эдилар. Илм олишга ниҳоятда қизиқардилар.
Ироқда бўлиб, Иброҳим ибн Исҳоқ ал-Ҳарбий ва Му-
ҳаммад ибн Юнус ал-Кудаймийдан ҳадис ёзиб олганлар.
Самарқанд жомеъ масжидида жума намозига йиғилар
эдилар. Абу Саъд ал-Идрисий ва Абул Фазл Муҳаммад
ибн Иброҳим ал-Коғазийдан ҳадис ривоят қилганлар.
Ҳижрий 348 (милодий 960) йилда вафот этганлар.
Ал-Аллуий العلّوئي
Абу Назр Муҳаммад ибн Бакр ал-Аллуий ас-Самар-
қандий Самарқанд аҳлидан. Катта боболарининг исм-
лари – Аллуя. Шунинг учун бу кишига «ал-Аллуий»
нисбати берилган. Умар ибн Муҳаммад ибн Бужайр
ас-Самарқандийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий
337 (милодий 949) йилда ҳаж қилгандан кейин Бағдод-
га келганлар.
Ал-Уннобий العنّابي
Абу Зуръа Муҳаммад ибн Саҳл ал-Астрободий Аст-
робод аҳлидан бўлиб, Самарқандда яшаганлар. «Ал-
Уннобий» нисбати билан машҳур бўлганлар. Вафотла-
рига қадар Самарқанд муҳаддисларидан ҳадис илмидан
таълим олганлар. Ҳижрий 360 (милодий 972) йилдан
олдин Самарқандда вафот этганлар.
Ал-Иёзий العياضي
Иёз – боболарига берилган нисбат.
Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Ансорий ал-Иё-
зий – Самарқанд аҳлидан бўлиб, Абу Аҳмад ибн Абу
Наср ал-Иёзийнинг акалари. Бу киши Самарқанд шаҳ-
рининг раиси ва кучли фақиҳи эдилар. Халқ у зотни
яхши кўрар эди.
Ал-Ғотфарий الغاتفري
Ғотфар – Самарқанддаги мавзе. Шаҳар ичида у ер
«Раъсу қантарату ғотфар» дейилар эди. У Самарқанд
маҳаллаларидан бўлиб, катта ва чиройли.
Абул Фазл Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Ғотфарий ас-
Саффор шу маҳалладан бўлиб, Абдуллоҳ ибн Масъ-
уд ибн Комил ас-Самарқандийдан ҳадис илмидан кўп
таълим олганлар. Хос муҳаддислардан бўлиб, ривоят
қилган ҳадислари ишончли эди. Абу Саъд ал-Идрисий
шу зотдан таълим олганлар. Ҳижрий 310 (милодий 923)
йилнинг рабиъул охир ойида таваллуд топиб, ҳижрий
378 (милодий 989) йилда вафот этганлар.
Абул Фазл Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Ғотфарий ҳам
шу маҳалла аҳлидан бўлиб, Аҳмад ибн Али ал-Афлаҳ-
дан ҳадис ривоят қилганлар. Ривоят қилган ҳадислари
тўғри эди. Ўзларидан эса Иброҳим ибн Ҳамдавайҳ ал-
Иштиханий ҳадис ривоят қилганлар.
Муҳаммад ибн Абу Бакр ал-Ғотфарий имом, фо-
зил, солиҳ, кўп ибодат қилувчи ва тиришқоқ эдилар.
Абу Бакр ал-Баладий ва Абу Муҳаммад ал-Қатавоний-
дан таълим олганлар. Самарқандда у кишидан таълим
олганман. Ҳаж қилганимиздан сўнг Марвга келдик.
Ҳижрий 549 (милодий 1155) йилнинг муҳаррам ойида
Ҳижоздан қайтаётганимизда Файдда (Ироқ ноҳиясида-
ги Наждга яқин қалъада) вафот этганлар.
Ал-Ғудовадий الغداودي
Ғудовад – Самарқанддан бир фарсах узоқликдаги
маҳалла.
Абу Бакр Муҳаммад ибн Яъқуб ал-Ғудовадий шу
маҳалладан бўлиб, Имрон ибн Мусо ас-Сижистоний
ал-Журжонийдан ҳадис ривоят қилганлар.
Ал-Ғурминавий الغرمينوي
Ғурминаво – Самарқанддан икки-уч фарсах узоқ-
ликда жойлашган Моймарғдаги қишлоқ (рустоқ).
Абу Саъид Муҳаммад ибн Шибл ал-Ғурминавий шу
қишлоқдан.
Ал-Ғушдоний الغشداني
Ғушдон – Самарқанд қишлоқларидан бўлиб, Шов-
зар тоғи яқинида жойлашган.
Абу Мансур Ғолиб ибн Ҳасан ал-Ғушдоний шу қиш-
лоқдан бўлиб, Исмоил ибн Ҳотам ал-Арбинжаний ал-
Каробисийдан ҳадис ривоят қилганлар. Абу Саъд ал-
Идрисий айтадилар: «Биз Самарқандда у кишидан ҳа-
дис ёзиб олганмиз. Самарқандда вафот этганлар».
Ал-Ғунжирий الغنجيري
Ғунжир – Самарқанд Суғди да ги қишлоқ.
Абул Фазл Муҳаммад ибн Муъзил ал-Ғунжирий фа-
қиҳ эдилар. Бу кишидан Абу Муҳаммад Абдулазиз ибн
Муҳаммад ан-Нахшабий ал-Ҳофиз таълим олганлар ва
устозлари ҳақида «Муъжам уш-шуюх» («Шайхлар қо-
муси») китобларида зикр қилганлар.
Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Яъқуб ал-Кушоний ал-Ғун-
жирий ҳам шу қишлоқдан бўлиб, фақиҳ, фозил, чирой-
ли сийратли, муфассир, воиз ва камтарин эдилар. Ку-
шония билан Самарқанд оралиғидаги масофа ўн икки
фарсахдир. Кушонияда Абул Қосим Убайдуллоҳ ибн
Умар ал-Хатибдан, Самарқандда Абул Ҳасан Али ибн
Усмон ал-Харротдан ва Бухорода Абу Бакр Муҳаммад
ибн Ҳасан ан-Насафийдан таълим олганлар. Шайх ул-
ислом Маҳмуд ибн Аҳмад ас-Соғаржийнинг ўринлари-
га Самарқанд жомеъ масжидида имом-хатиб бўлганлар.
Ҳижрий 478 (милодий 1086) йилнинг зулқаъда ойида
Ғунжир қишлоғида таваллуд топиб, ҳижрий 553 ёки
554 (милодий 1159 ёки 1160) йилда вафот этганлар.
Ал-Ғурашкий الغورشكي
Ғурашк – Самарқанд ноҳиясидаги қишлоқ.
Абу Яъқуб Юсуф ибн Шоҳак ал-Ғурашкий имом-
хатиб эдилар. Самарқандда яшардилар. Қози Абу Наср
Мансур ибн Аҳмад ал-Ғазақийдан ҳадис ривоят қилган-
лар. Ҳижрий 521 (милодий 1128) йилнинг жумодул ав-
вал ойида 83 ёшда вафот этганлар.
Ал-Фороний الفاراني
Форон икки жойга берилган нисбат: бири Ҳижоздаги
Форон тоғи, иккинчиси эса Самарқанддаги Форон қиш-
лоғи. Бу қишлоқ Самарқанд билан Иштихон оралиғида
бўлиб, Самарқанддан тўрт фарсах узоқликда жойлашган.
Абу Мансур Муҳаммад ибн Бакр ас-Самарқандий
ал-Фороний шу қишлоқдан бўлиб, Муҳаммад ибн Зав
ал-Карминий ва Наср ибн Аҳмад ал-Киндий ал-Ҳофиз
ал-Бағдодийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса
Абул Ҳасан Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ал-Коғазий ас-Са-
марқандий ҳадис ривоят қилганлар.
Ал-Форёбий الفاريابي
Форёб (ажамий тилда «Борёб» деб айтилади) Хуро-
сондаги машҳур шаҳар бўлиб, Балх ноҳиясида Амуда-
рёнинг ғарбий томонида жойлашган1.
Абу Имрон Мусо ибн Аҳмад ал-Форёбий Самарқандда
яшаганлар. «Ибн Абу Ҳотам» номи билан танилган эди-
лар. Кўп уламодан таълим олиб, Суфён ибн Уяйна ва Ва-
кеъ ҳамда бошқа муҳаддислардан ҳадис ривоят қилган-
лар. Ўзларидан эса Муҳаммад ибн Исом ал-Қатавоний,
Ҳаммод ибн Шокир ан-Насафий ҳадис ривоят қилганлар.
Ал-Фоғий الفاغيس
Фоғ – Самарқанд қишлоқларидан.
Абул Ҳасан Али ибн Олим ал-Фоғий ас-Самарқан-
дий шу қишлоқнинг ҳокими ва имоми эдилар. Абул
Ҳасан Али ибн Аҳмад ас-Санкбосийдан ҳадис ривоят
қилганлар. Ўзларидан эса Абу Ҳафс Умар ибн Му-
ҳаммад ан-Насафий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий
1 Ҳозир Хайробод деб номланади. Уни ўраб турувчи қадимий қалъа
бор. «Булдон ул-хилофа уш-шарқийя» (Шарқ мамлакатларининг харита-
си) китоби, 467–468-бетлар.
430 (милодий 1039) йилда таваллуд топиб, ҳижрий 511
(милодий 1118) йилнинг сафар ойида вафот этганлар.
Чокардиза қабристонида дафн қилинганлар.
Акалари Абу Ҳафс Умар ал-Фоғий ҳижрий 493 (ми-
лодий 1101) йилнинг зулқаъда ойида вафот этганлар
 

ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги 
Матбуот хизмати
Абдулғафур Раззоқ Бухорийнинг насабнома китобидан

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 07:00
Куёш: 07:46
Пешин: 13:10
Аср: 16:00
Шом: 17:25
Хуфтон: 19:00
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram