Тўқувчиларнинг пири ким?
20 март 2019 й.
95 марта ўқилди.


Тўқувчиларнинг пири ким?

 Буюкларимиз шундай ибратли фикр юритадилар: “Дининг билан эмас, касбинг билан ҳаёт кечир. Касб-ҳунар ўрганиб, уни бошқаларга ҳам ўргат”. 
Шуни билишлигимиз керакки, кўплаб тариқат пешволари  маьлум ҳунар билан машҳур бўлганлар ва шу сабаб уларнинг кунлари ҳам касби корларинг номлари билан қўшиб айтилган. Жумладан, Сайид Амир Кулол касблари кулолчилик, Фариддин Аттор-атторчилик,  Муҳаммад Бобои Самосий  касблари деҳқончилик, Ҳазрат Баҳоуддин матога нақш боғлаганлар. Нақшбанд ва  Хожа Али Ромитаний тўқувчи бўлганлари сабабли  “Пири Нассож” яъни тўқувчиларнинг пири деб айтадилар.
   Хожа Али Ромитаний қ.с. – Мусулмон оламида Хожаи Азизон номи билан машҳур. Бу зоти шариф ҳижрий 588, милодий  1191 йили Бухоро  вилояти Ромитан тумани Қўрғон қишлоғида туғилганлар.  Хожагон-нақшбандия тариқатидаги улуғ авлиё, аллома, кароматпеша, юксак маънавий мақом соҳиби, қутби замон Хожа Али Ромитаний тасаввуф таълимотини ҳаётга яқинлаштириш ва тарбия воситасига айлантиришга улкан ҳисса қўшган. Мато тўқиш касби билан шуғулланиб, ҳалол меҳнат билан кун кечирган ва тўқувчиларнинг пири ҳисобланган.
Муҳаммад Хоразмий Арзангий Хожа Али Ромитанийнинг “Рисолаи Азизон” асарига шарҳ ёзган. Унда Хожа Али Ромитанийнинг қуйидаги кароматлари нақл қилинади: “Хожа Али Ромитаний кечки пайт мато сотиладиган бозорга бориб, сотилмай қолиб кетган ипакларни харид қилар эканлар. Ўзлари тун бўйи уйнинг бир бурчагида тоат-ибодат билан машғул бўлар, олиб келган ипаклар эса ўз-ўзидан тўқилиб, мато ҳолига келар, бу ишни ғайб эранлари бажарар эканлар. Хожа бу матоларни сотиб, фойдасини ғариб, етим-есир, толиби илм, дарвешларга берарканлар.
Хожа Али Ромитаний нуроний юзли, ўрта бўйли, барча аъзолари бир-бирига муносиб, хушсурат киши бўлганлар. У кишининг зоҳирий ва ботиний илмда камол топган Хожа Муҳаммад ва Хожа Иброҳим номли ўғиллари бўлган. 
Тариқатда камолга етишган Хожа Али Ромитанийга Хоразмга бориш ва у ерда тасаввуф ғояларини тарқатишга ишорат бўлади. У зотнинг муборак қадамлари Хоразм ерини раҳмоний нурга тўлдирди. У кишининг қўл остида юзлаб одамлар тарбияланиб, ислом маърифатидан, илоҳий ирфондан баҳраманд бўлдилар. Муридлари орасидан Хожа Муҳаммад Кулоҳдўз, Хожа Муҳаммад Ҳаллож, Хожа Муҳаммад Бовардий, Хожа Муҳаммад Самосий сингари мусулмон оламига номи кетган валий инсонлар етишиб чиқдилар.
Ҳозирги кунда дунёга донғи кетган Хоразм гиламларининг танилишига ҳазрат Хожа Али Ромитанийнинг ҳиссалари борлиги аниқ далилларда келтирилган. 
Хожа Алининг 130 йил умр кўрганликлари ривоят қилинади. Қабрлари кўҳна Урганчда бўлиб, устига маҳобатли мақбара тикланган. Ҳазрат Хожа Али Ромитаний туғилган юртлари Ромитан туманининг Қўрғон қишлоғида   юртимиз меҳмонлари ва сайёҳларини ўзига жалб эта оладиган виқорли зиёратгоҳи мавжуд.Ушбу зиёратгоҳда ҳозирги кунда қайта қуриш ва реконструкция ишлари олиб борилмоқда.
Етти пирнинг бири Хожа Али Ромитаний юртидан эканлигимиздан фахрланамиз.     

Ромитан туман “Хўжа Али Ромитаний” 
жомеъ масжиди имом хатиби О.Рахимов
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:05
Куёш: 05:56
Пешин: 13:10
Аср: 18:00
Шом: 19:40
Хуфтон: 21:00
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram