“Абдуззохир” жомеъ масжид тарихи
13 май 2020 й.
29 марта ўқилди.
 
“Абдуззохир” жомеъ масжид тарихи
 
Масжид 1990-йилларида мустақилликнинг илк шабодаси эса бошлаган вақтларда Хоркаш қишлоғида қурилган. Масжид ҳашар йўли билан қурилган бўлсада шу қишлоқнинг фаолларидан деҳқончилик, боғдорчиликда ном чиқарган ўша вақтларда биригадирлик қилган Убайд Махмудовнинг хизмати катта. У киши масжид билан бирга қариялар учун чойхона, сартарошхона ва қассобхона қурилишида бош-қош бўлган. Масжид 1998-йилнинг 14-августида Адлия Вазирлигида № 36-рақам билан “Абдуззохир” номи билан рўйхатга олинган. Бу ном шу ҳудудда яшаган илм ахилларидан бўлган Абдуззохир исмли киши номига қўйилган. Ҳазрат 1892-йил Боқимиришкор қишлоғида туғилганлар. Оталари мулло Йўлдош илмли тақволи кишилардан бўлган. Фарзандларини ҳам илмли, одобли қилиб тарбия қилганлар. Абдуззохир дастлаб Бухорода Мижгон ва домло Абдураҳим каби олимлардан сабоқ оладилар ва “Мир Араб” мадрасасини тугатиб, ўша мадрасада бир неча йил мударрислик қиладилар. Қатағон йилларида кўпгина илм ахиллари қаторида бу киши ҳам хибсга олиниб бир неча йил қамаладилар. Кейинчалик озодликка чиқиб, ўз қишлоқларига қайтадилар. У киши халқ орасида илмлари ва тақволари билан катта обрўйга эга бўлган кароматли зот бўлганлар. 1971-йилда вафот этганлар “Сипир” қабристонида дафн этилганлар. Масжид йўл ёқасида жойлашган бўлиб, жуда ихчам қилиб қурилган таҳоратхонаси масжиднинг ўнг томонида жойлашган. Масжид ичи замонавий қилиб таъмирланган нақшлар ва жуда гўзал рангдаги бўёқлар ишлатилган, янги яхлит қолин ташланган бўлиб намозхонлар учун жуда қулай ҳолатга келтирилган. Ҳозирда барча намозхонларимиз эл юрт тинчлиги ва ободлиги ҳаққига дуолар қилиб, ибодатларини адо этиб  келмоқдалар.

Пешку тумани “Абдуззоҳир” жомеъ масжид
 имом-хатиби Деҳқонов Абдурауф
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:30
Куёш: 05:17
Пешин: 13:10
Аср: 18:30
Шом: 20:10
Хуфтон: 21:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram