“Фришкент” жомеъ масжид тарихи
15 май 2020 й.
34 марта ўқилди.

 

“Фришкент” жомеъ масжид тарихи

Ғиждувон туманида жойлашган Фришкент масжиди Армечан МФЙ Фришкент кишлоғида жойлашган. Масжид 1996-йил ҳашар йўли билан пишган ғиштдан қурилган. Аввалги ҳолати дусинжа чупкори иморат бўлган. Бино эскиргани ва дарз кетгани боисдан Мустақиллик йилларида қайта тиклашган эски масжиднинг болор, вассалари ишлатилган. Масжид биноси катталиги 8 х 12 метр. Уч томондан айвонлари бор. Ичи ва ташқарисига 250-260 киши намоз ўқий олади. Масжид олдида ҳовуз ҳам бор. Одамлар шу ҳовузни қазишни бошлаб кеч тушиб уйларига кетганларида эртаси кун келишса ҳовуз қазилган ҳолатини кўриб гувоҳ бўлишган шунда одамлар «Фаришта қанд яъни фаришталар қозди» деб, айтишган. Шундан бу жойни номи Фариштақанд кейинчалик Фришкент бўлиб кетган халқ тилида. Баъзи ёши улуғлар фариштакент, фаришталар шаҳри деган маъносини англатади деб айтадилар. Кейинчалик одамлар Фришкент деб номини айтиб кетишган шундан қолган бу қишлоқ номи. Масжид шу қишлоқда жойлашгани учун масжид номи ҳам шу ном билан юритилган. Масжид атрофида катта қабристон ва баланд тепалик бор. Қабристон номи ҳам Фришкент қабристони деб айтилади. Ҳозирда масжидда барча намозхонлар ўз ибодатларини адо этиб келмоқдалар.
 
Ғиждувон тумани “Фришкент” жомеъ масжид
имом-хатиби Мамадиев Махмуд
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:30
Куёш: 05:17
Пешин: 13:10
Аср: 18:30
Шом: 20:10
Хуфтон: 21:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram