“Шайх Умар ибн Аҳмад Нажмиддин ал Қоқиштувоний” жомеъ масжид тарихи
19 май 2020 й.
15 марта ўқилди.

 

“Шайх Умар ибн Аҳмад Нажмиддин ал Қоқиштувоний” 

жомеъ масжид тарихи

Ромитан туманидаги Шайх Умар ибн Аҳмад Нажмиддин ал Қоқиштувоний жомеъ масжиди 1920-йилга қадар ўз фаолиятини юритган. 1982-йилда ҳашар йўли билан қайта қурилган. Сиғими 200 кишини ўз ичига олади. Шайх Умар ибн Аҳмад Нажмиддин ал Қоқиштувоний масжиди 2019-йил қайта замонавий қилиб таъмирланди.
 Масжид 2000-йил 7-ноябр куни, Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан, № 90-рақам билан диний ташкилот устави рўйхатидан ўтказилган ва ўз фаолиятини бошлаган. 
Масжиднинг Шайх Умар ибн Аҳмад Нажмиддин ал Қоқиштувоний деб номланиш сабаби: Шайх Умар ибн Аҳмад Нажмиддин ал Қоқиштувоний – қомусий билим эгаси ҳисобланади. Бу зоти шариф фароиз, нужум, расад, ҳисоб, жабр вал муқобала, ҳайъат (геометрия) илмларининг устози бўлган. Бу зот Ҳамидиддин Навкандий Ал-Қоқиштувонийдан сабоқ олган. Ҳазрат Умар ибн Аҳмад Нажмиддин ал Қоқиштувонийдан Абу Аллоъ Шамсуддин Маҳмуд ал Гулободий ал фарзий таълим олган. Шу сабабдан масжидга Ҳазрат Умар ибн Аҳмад Нажмиддин ал Қоқиштувоний номи берилади. Бу қишлоқда кўплаб уламолар ўтиб бу силсила Қоқиштувонийлар деб аталган. Уламолардан бири Ал-Қоқиштувоний: Абу Бакр Муҳаммад ибн Сулаймон Ал-Қоқиштувоний Бухорий, имом Заранжарийнинг устозларидан бўлган. 449 (1058) - ҳижрий йилда вафот этганлар. Ва яна Абу Бакр Муҳаммад ибн Али Ал-Қоқиштувоний, Ҳамидиддин Навкандий Ал-Қоқиштувоний, Ҳазрат Умар ибн Аҳмад Нажмиддин ал Қоқиштувонийлар бўлишган. 
Шу кунларда масжидда барча имкониятлар ҳозирланган бўлиб, намозхон биродарларимиз ўз ибодатларини адо этиб келмоқдалар. 

Ромитан тумани “Шайх Умар ибн Аҳмад Нажмиддин ал Қоқиштувоний” жомеъ масжид имом-хатиби Тилавов Фаррух
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:30
Куёш: 05:17
Пешин: 13:10
Аср: 18:30
Шом: 20:10
Хуфтон: 21:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram