“Масжиди Баланд” жомеъ масжиди қурилиш тарихи
25 феврал 2020 й.
52 марта ўқилди.

 

“Масжиди Баланд” жомеъ масжиди қурилиш тарихи

Масжиди Баланд XVI асрнинг иккинчи ярмида қурилган масжид. Ушбу масжид XVI асрда Қулбобо Кўкалдош номи билан машҳур бўлган, Бухоро вазири томонидан қурдирилади. Ривоятларга кўра Бухоро вазири бўлган Қулбобо Қўкалдош, Ҳаж зиёратини бажаришлик мақсадида сафарга чиқади. Барча амалларни адо этиб бўлгандан сўнг Каъбага бўлган муҳаббати ошади. Натижада уйига қайтишлик асносида Каъба атрофидан бир неча қоп тупроқ олади ва Бухорога қайтади. Қайтгач, ўзи билан олиб келган тупроқни хайрли йўлга ишлатиш мақсадида,  Арқ қўрғонидан узоқ бўлмаган ҳудудда, масжид қурдиради ва ўзи билан олиб келган тупроқни шу қурган масжидига ишлатади. Бу масжидга “Масжиди Баланд” деб ном беради. Бундай номланишлигига сабаб масжид ер сиртидан анча баландликда бўлганидир. Қолаверса, масжиднинг ўзига хос бўлган жиҳатларидан яна бири бу ўша даврдаги яъни XVI асрдаги Каъбанинг ўлчамида қурилганлигидадир. Яъни энига 11 мерт, узунасига 13 мерт ва баландлиги 15 метр ва яна шу билан бирга, бу масжиднинг ажойиботи шундаки, масжид ичида устун йўқ. Том қисми занжирга тортилган бўлиб, ёғоч устунлардан фойдаланилмаган. Бу каби ўта ғаройиб бўлган масжидни, ўша даврнинг энг машҳур устаси Мирдўстим исмли шахс қурган. Қурулишдаги моддий таъминот Қулбобо Қўкалдош томонидан амалга оширилган.     

“Масжиди Баланд” жомеъ масжид
имом-хатиби Миршод Саидов
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:45
Куёш: 06:26
Пешин: 13:10
Аср: 17:30
Шом: 19:10
Хуфтон: 20:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram