Жондор туман “Работўғлон” жомеъ масжиди тарихи
18 март 2020 й.
16 марта ўқилди.

 

Жондор туман “Работўғлон” жомеъ масжиди тарихи

Жондор туманида жойлашган Работўғлон жомеъ масжиди тахминан XIX асрнинг охири XX аср бошларида Бухоро амири Музаффархон даврида қурилган. Работўғлон масжиди, қишлоқ номи билан юритилади. Қишлоқни вужудга келиши тарихи, шу ерда яшаган икки кишининг работ бино қилиши билан боғлиқ. Масжид тарихий обидалар рўйхатида турмасада, эски анъанавий чўпкори услубда қурилган. Масжидни қурган уста номи аниқ эмас, тарихдан хабардор нуронийларнинг айтишича қишлоқ аҳолиси ва саҳоватпеша кишиларнинг ҳомийлиги асосида барпо қилинган. Масжидда ўша даврда хонақоҳ, шимол, жануб ва шарқ томонида айвон бўлган. 1987-йилларда масжид қайта бузиб қурилганда жанубий айвони бузиб ташланган. Хонақоҳ ҳажми 8х8 ўлчамда, баландлиги беш метр. Масжид ичида бир дона нақшинкор стум бор, том ва шифт қисмлари ҳам анъанавий услубда, ишлов берилган. Масжид айвонида ўша даврда 12 та стум бўлган бўлса, ҳозиргача 9 та стум сақланиб қолган. 1941-1945 йилларда масжид шифохона ўрнида, бир неча йил хўжалик омбори сифатида фойдаланилган. Масжидда 1980 - йилларгача ҳайит намозлари ўқилган. Масжидда бир вақтнинг ўзида 150 га яқин намозхон ибодатларини адо этишлик имкониятлари мавжуд. Масжид ёнида эски қудуқ мавжуд бўлиб, ушбу қишлоқ аҳолиси шу қудуқдан сув ичишган. Ўша даврда қудуқ суви ширин бўлган, ҳатто 1985 - йилларда шу ҳудуд аҳолисини сув билан таъминлаш мақсадида жиҳозлар ўрнатилган. Аммо кейинчалик ер ости сувларининг шўрланиши натижасида қудуқ суви ҳам шўрланган. Ҳозир ҳам шу қудуқдан қишлоқ аҳолиси фойдаланиб келмоқда. Аллоҳнинг инояти-ю истиқлол шарофоти ила масжид обод масканга айлантирилиб, 2002-йил Адлия рўйхатидан ўтказилиб, намозхонлар ихтиёрига топширилди. 

Жондор туман “Работўғлон” жомеъ масжид
имом-хатиби Раҳмонов Алламурод
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:45
Куёш: 06:26
Пешин: 13:10
Аср: 17:30
Шом: 19:10
Хуфтон: 20:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram