“Сӯфидеҳқон” жомеъ масжиди тарихи
11 март 2020 й.
25 марта ўқилди.
 
“Сӯфидеҳқон” жомеъ масжиди тарихи

Ушбу масжид Бухоро вилояти Вобкент туманида жойлашган бӯлиб, уни қурдирган зотни тахаллуслари билан номланган. Сӯфидеҳқонни асл исмлари Ҳидоятуллоҳ бӯлиб, 1648 - йилда Суғд вилоятини Балх туманидаги Анхудруд дарёси буйидаги қишлоқларидан бирида туғилганлар. Болаликларидан илмга интилиб, шариъат ва тариқат илмларини эгаллаган зот эдилар. Йигитлик чоғлари (18-20 ёшларларида) Балх ҳокими Субхонқулихон хизматида бӯладилар. Субхонқулихон Бухоро тахтига ӯтиргач, у зотни ӯз хизматига чақиради. Тахминан 1682 - йилда Субхонқулихон хизматига келадилар. Субхонқулихон у зотни илм-у урфонларидан хабардор бӯлгач "Сӯфидеҳқон" деган ном билан аташни эълон қилган. Бу ном кейинчалик асл исмларидан ҳам машҳур бӯлиб кетган. Бир гал Сӯфидеҳқонга Хон "Мендан истагингиз борми" деганида. "Менга бир неча таноб ер берсангиз, токи сиз берган ер билан насибамни топсам," - дейдилар. Шунда Субхонқулихон ҳозирда масжид ва қабристон жойлашган жойни, ҳамда бир неча таноб ерни "Суюрғол" сифатида у зотга тақдим этади. Сӯфидеҳқон ҳазратлари бу ерлардан олган даромадлар ва хонни кӯмагида 1685-1688 йилларда ушбу масжидни барпо этадилар. Масжид баланд гумбазли бӯлиб, иккита чиллахонаси хам бор. Уч томони ӯн тӯрт устунли айвондан иборат. Ҳовлисида қадимий тошқудуқ ва кекса тут дарахти ҳам мавжуд. Истиқлол шарофати билан бир пайтлар қаровсиз қолган, "омборхонага "айлантирилган, масжид маҳалла фаоллари ва масжид жамоати ку́магида таъмирланиб, намозхонлар ихтиёрига топширилди. Кейинги  йилларда ҳам масжид яна ободонлаштирилиб, замонавий таҳоратхона барпо этилди ва масжид ховлиси у́раб олинди. Жорий 2020 - йилда "Ислом мадани- яти пойтахти" деган ном олган  Бухоройи шарифда бир қанча масжидлар қаторида Сўфидеҳқон (хонақо) жомеъ масжидини ҳам у́зига хос ўрни бор.


Вобкент туман Сӯфидеҳқон жомеъ масжиди
имом - хатиби Ёрқинжон Абдуллаев
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:45
Куёш: 06:26
Пешин: 13:10
Аср: 17:30
Шом: 19:10
Хуфтон: 20:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram