Жондор туман “Абдужалил Туркистоний” жомеъ масжид тарихи
23 март 2020 й.
22 марта ўқилди.


Жондор туман “Абдужалил Туркистоний”

жомеъ масжид тарихи

Аллоҳнинг инояти билан юртимиз мустақилликка эришди. Мустақиллик шарофати билан асли Бухоролик бўлган Саудия Арабистони Мадина шаҳрида яшовчи Абдужалил исмли ватандошимиз ота-онасининг васиятини бажариш учун, 1992-йил Бухорога келган. Онаси Жондорлик бўлганлиги сабаб шу туманга васиятни бажариш учун яъни масжид қуриш учун Жондор туман ҳокимлигига мурожаат қилади.Ўша даврда туман ҳокими Ҳамро Темиров бўлган. Туман ҳокими розилиги билан собиқ Нарзи Ражабов жамоа хўжалиги Пўлоти қишлоғида масжид қуришга рухсат берилди.Туман ҳокими, маҳалла имоми Рўзиев Зарифни масжид қурилиш ишларига бош қилиб тайинлади. 
Абдужалил Туркистоний жомеъ масжиди 1992-йил ватандошимиз Абдужалил ака ҳомийлигида ва маҳалла имоми Рўзиев Зариф бобо бошчилигида қурилиш ишлари бошланди. Қурилиш ишлари икки йил давом этди. Қурилиш давомида туман ҳокимлиги, қурилиш корхоналари ва халқ кўмагида масжид қурилиш ишлари 1994-йил битказилди. 
Масжид ёғочдан қурилган бўлиб ташқи томонидан пишиқ ғишт билан ўралган ичкари деворлари ганж cувоқ қилинган. Масжид энига ўн икки, узунлиги ўн бир метр, ичкарида тўрт ёғоч устун ўрнатилган. Ташқи уч томони айвондан иборат. Абдужалил Туркистоний жомеъ масжиди 1994-йил ўз фаолиятини бошлади. Масжиднинг номи, маҳалла имоми Рўзиев Зариф бобо тавсиялари билан, туман ҳокими ва масжид жамоати розилиги билан ҳомийлик қилган Абдужалил ака номларига, Абдужалил Туркистоний жомеъ масжиди деб номланди.

Абдужалил Туркистоний жомеъ масжид
имом - хатиби Ж.Рўзиев
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:45
Куёш: 06:26
Пешин: 13:10
Аср: 17:30
Шом: 19:10
Хуфтон: 20:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram