“Умар ибн Хаттоб” жомеъ масжиди
25 феврал 2020 й.
59 марта ўқилди.

 
“Умар ибн Хаттоб” жомеъ масжиди 

 “Умар ибн Хаттоб” жомеъ масжиди Бухоро шаҳрининг 6-кичик ноҳияси, Алпомиш кўчасида жойлашган. Ушбу масжидга Пайғамбар Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қайноталари, амирул муъминийн Умар ибн Ҳаттоб розияллоҳу анҳунинг исмлари қўйилган. 
Масжид 2008-2010 йиллар давомида ҳашар йўли билан қурилган. 2018- йилнинг 18-май куни, Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги томонидан, №117-рақам билан диний ташкилот устави рўйхатидан ўтказилди ва ўз фаолиятини бошлади. Бу мамлакатимизда барча жабҳалар сингари, диний соҳада ҳам олиб борилаётган ислоҳотлар ва миллий қадриятларимизнинг тикланишига яққол мисол бўлди. Ҳозирги кунда масжидда 1500 дан ортиқ намозхон ибодатларини адо этишлик имконияти мавжуд. Масжид бинолари 2018-йилда тўлиқ таъмирланган. 

“Умар ибн Хаттоб” жомеъ
 масжид имом-хатиби
Асадулло Нажмиддинов


 

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:45
Куёш: 06:26
Пешин: 13:10
Аср: 17:30
Шом: 19:10
Хуфтон: 20:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram