“КАФИРУН” ВА “ИХЛОС” СУРАЛАРИНИ НАМОЗДА ЎҚИШ ХОСИЯТИ
26 май 2020 й.
410 марта ўқилди.

 

“КАФИРУН” ВА “ИХЛОС” СУРАЛАРИНИ НАМОЗДА ЎҚИШ ХОСИЯТИ

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бомдод намозининг икки ракат суннатида “Кафирун” билан “Ихлос” сурасини қироат қилганлар.
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, бир киши бомдоднинг икки ракатини ўқиди. Биринчи ракатда “Кафирун” сурасини қироат қилди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу – Парвардигорини таниган банда”, - дедилар. Ҳалиги одам иккинчи ракатда “Ихлос” сурасини ўқиди. Пайғамбар алайҳиссалом: “Бу – Парвардигорига иймон келтирган банда”, - дедилар.
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шом намозининг икки ракат суннатида “Кафирун” билан “Ихлос” сурасини қироат қилардилар.
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни йигирма беш марта кузатдим. У зот бомдоддан олдинги, шомдан кейинги икки ракат суннат намозида “Кафирун” билан “Ихлос” сурасини қироат қилардилар.
Яна Абдуллоҳ ибн Умардан нақл қилинади: “Мен Табук ғазотида Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни қирқ кун кузатдим. У зот бомдод намозининг икки ракатида “Кофирун” ва “Ихлос” сурасини ўқиганларини, “Бу икки сура қандай яхши! Улардан бири (“Кофирун” сураси) Қуръоннинг тўртдан бирига, бошқаси (“Ихлос” сураси) Қуръоннинг учдан бирига тенг”, - деб айтганларини эшитдим”.
Ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам витр намозида “Аъло”, “Кофирун”, “Ихлос” сураларини ўқирдилар.
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу айтишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Байтуллоҳни тавоф қилганларидан кейин икки ракат намоз ўқиганлар. Унда “Кафирун” билан “Ихлос” сурасини қироат қилганлар.

Манбалар асоси "Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.

ЎМИ Бухоро вилоят вакиллиги Матбуот хизмати
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:00
Куёш: 06:38
Пешин: 13:10
Аср: 17:00
Шом: 18:45
Хуфтон: 20:15
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram