Вақтнинг баракасини йўқотганларга тавсия!
22 декабр 2021 й.
130 марта ўқилди.

 
Вақтнинг баракасини йўқотганларга тавсия!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Уламолардан бири айтади:
«Қуръондан ўқийдиган вазифам қанча кўпайса вақтимда ҳам барака шунча кўпайиб бораверди. Вазифамни кўпайтириб боравердим, ҳатто кунлик вазифам ўн порага етди».
Зиё ал-Мақдисий илм олиш учун сафарга чиқишни истаган вақтда Иброҳим ибн Абдулвоҳид ал-Мақдисий унга йўл кўрсатиб деди:
«Қуръон ўқишни кўпайтир. Қуръонни ташлаб қўйма! Сен истаётган илм, (унга сен) Қуръондан ўқиганинг миқдоричасига эришасан».
Зиё ал-Мақдисий айтади:
«Шунга боқдим ва уни кўп тажриба қилиб кўрдим. Агар Қуръонни кўп ўқисам кўп ҳадис эшитиш ва ёзишга муваффақ бўлардим. Агар Қуръон ўқимасам ҳеч нарса қилолмас эдим».

Манбалар асосида тайёрланди
Шофиркон туман “Мирзоқул” жомеъ масжид 
имом-хатиби Яхё домла Жумаев 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 07:00
Куёш: 07:54
Пешин: 13:10
Аср: 16:25
Шом: 18:00
Хуфтон: 19:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram