Ал-ҳикам ал-атоийя 52-ҳикмат
20 декабр 2016 й.
227 марта ўқилди.

 52-ҳикмат

إنما أورد عليك الوارد لتكون به عليه واردا
 
Таржима:
 
У зот сенинг қалбингга вирдларни яъни  О`зига чорловчи маърифат ва билимларни –  улар ёрдамида У зот томон боришлигинг учун келтирди”.
 
Шарҳ:
 
Эй ўз роббисига интилган инсон!  Шуни билки, сен У зотга томон бир қадам қўйсанг У зот сенга жуда кўп иноятлар қилиб, лутфу марҳамати ила сен томонга ўн қадам қўяди. “Менга Аллоҳ даргоҳидан иноят ва яқинлик бўлмаяпти.  Бу менинг гуноҳларим кўплигидан ёки бошқа сабаблардан”  – дея умидсизлик ботқоғига ботмагинки, шундай фикру хаёлларнинг қалбинга келиши ҳам сенга Роббинг раҳмат назари билан қараётганига далилдир. Зеро бундай хаёлларни қалбингга солган Роббинг- сен покланиб Унга юзланишингни ирода қиляпти. Айбларинг, жиноятларинг қанча бўлишидан қатъий назар, сен учун Аллоҳ таоло ҳузурида тавба эшиги очиқлигини унутма. Гуноҳларингни билишинг, уларни гуноҳлигини эътироф қилишинг- сен учун Аллоҳ таоло томонидан берилаётган имконият эканини ҳис эт. Бу сени умидсизликка эмас, балки, ҳақ томонга янада илдам қадам ташлаш ва Раббинг розилиги йўлида мусобақалашувчилар майдонига киришга ундасин. Ўзингни айбларингни ўзингга кўрсатишининг ўзи ҳам буюк иноят ва мақом эмасми?! Қалбингни поклагинда, У зот чорлаган йўлга жавлон уриб давом эт. У зот сендан пок қалб ва холис амал истайди. У зотга таслим бўл, розилигини топ ва ҳузурига кир!
 
 
Мир Араб мадрасаси мударриси
Улуғбек Жиянов
«орқага