Ал-ҳикам ал-атоийя 17-ҳикмат
02 июл 2015 й.
762 марта ўқилди.

 

 
17- ҳикмат
 

ما ترك من الجهل شيئا من أراد ان يحدث في الوقت غير ما أظهره الله فيه

 
Таржима:
 
Кимки ўзи яшаб турган вақтда Аллоҳ унга намоён қилиб қўйган нарсадан бошқаси бўлишини хоҳласа ўта нодонлик қилибди.
 
Шарҳ:
 
Эй банда, эй Аллоҳнинг қули! Бандалик ва қуллик мақоминг қандай буюк мақом эканини билганингда доимо ўша мақомда қолишни истардинг, Раббинг сени қай мақомга солмасин, у сен учун хайрли эканига асло шубҳа қилмасдинг. Зеро мўминлигингнинг асосий шартларидан бири тақдирга иймон келтиришингдир. Шундай экан, Аллоҳ сендан талаб қилган нарсалар яьни ибодатларни бажариб сўнгра Аллоҳ сени қай ҳолга солса уни розилик билан қабул эт. Сенинг ҳолатинг ва мақомингни белгилаш У зотнинг иши. Сенинг вазифанг эса У зот буюрган ишларни қилиш ва қайтарганларидан қайтиш. Банданинг иши ибодатдир. Сен модомики ибодатда бардавом экансан, У зот сенга ёмонлик бермайди. Сен учун ёмондек туюлган баьзи нарсалар ҳам аслида яхшилигини сен билмайсан. Шунинг учун Роббинг сенга берган ҳолатдан бошқасини хоҳлаб У зотга нисбатан беодоблик қилма. Зеро Унга нисбатан фақат жоҳилларгина беодоблик қилишади. Жоҳиллик қилма ва Роббинг ҳузурида доимо одобли бўл. зеро нажот йўли ҳам шудир.
 
Мир Араб мадрасаси кутубхоначиси
Улуғбек Жиянов
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:05
Куёш: 06:54
Пешин: 13:10
Аср: 16:40
Шом: 18:20
Хуфтон: 19:40
Тўлиқ тақвим »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram