Ал-ҳикам ал-атоийя 18-ҳикмат
10 июл 2015 й.
860 марта ўқилди.

 18-ҳикмат

 

 

 

إحالتك الاعمال علي وجود الفراغ من رعونات النفس

Таржима:

“Амалларни бўш вақтга қолдиришлигинг бу нафснинг ахмоқликларидан биридир”
 

Шарҳ:

Эй инсон, шуни яхши билгинки, охират сен учун бу дунёдан яхшироқ. Чунки у абадий – боқийдир. Бу дунё эса сен учун охиратга тайёргарлик уйи холос. 
 
Сен бу дунё ишларини охират амалларидан яьни солиҳ амаллардан устун қўйсанг ва солиҳ амалларни  бу дунё ишларидан бўшаганда қилишни ният қилсанг, билгинки, бу нафсинг буйруғидир. У сени ҳалокатга бошлайди. Чунки бу дунё ишлари - ташвишлари ҳаргиз тугамайди. Сен эса ундан охитарга тайёргарликсиз чиқасан ва охиратинг хароб бўлади. Шунинг учун ҳар кунинг сен учун дунёдаги охирги кунинг бўлсин. Яшаётган ҳар лаҳзангни “Бу охирги лаҳзам бўлиб қолса, шу ҳолда Раббим билан юзланишга уялиб қолмайманми?” деган савол билан беза! Зеро жаноб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дунё ишларини ҳам, охират ишларини ҳам мукаммал ва ўз вақтида қилишга буюриб шундай марҳамат қиладилар: “Дунё учун худди ҳеч қачон ўлмайдигандек ҳаракат қил, охиратинг учун эса худди эртага ўладигандек амал қил”. Аслида дунё ишларини ҳам нияту ихлос билан охират ишига айлантириш ва қилган ҳар бир ишига яраша кўп-кўп ажрлар олиш мумкин. Яхши ишлар, солиҳ амаллар мавриди келганда уларни ҳаргиз ортга сурма. Чунки бу имконият сенга кейин ҳам бериладими ёки йўқми, буни билмайсан.
 
 
Мир-Араб мадрасаси кутубхоначиси
Улуғбек Жиянов
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:05
Куёш: 06:54
Пешин: 13:10
Аср: 16:40
Шом: 18:20
Хуфтон: 19:40
Тўлиқ тақвим »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram