Ал-ҳикам ал-атоийя 53-54- ҳикматлар
10 феврал 2017 й.
648 марта ўқилди.

53-ҳикмат
 
أورد عليك الوارد ليستلمك من يد الأغيار و يحررك من رق الاثار 
 
Таржима: 
 
Сени ағёр (бошқалар) қўлидан Ўзига тортиб олиш ва осор (дунё матолари) қуллигидан озод қилиш учун сенга воридларни – қалбингга Ўзига чорловчи баъзи маърифатларни келтирди”.
 
54-ҳикмат
 
أورد علبك الوارد ليخرجك من سجن وجودك إلي فضاء شهودك 
 
 
Таржима:
 
Сени ўз вужудинг қамоғи торлигидан шоҳидлигинг фазосига чиқаришлик учун сенга воридни келтирди
”.
Шарҳ:
 
Эй Аллоҳнинг қули-бандаси! Аллоҳ сенинг қалбингга баъзи маънолару илмларни ва раҳмоний хислатларни солаётган бўлса, сен аввало буларни шукр поёндозлари ила кутиб ол ва уларга тоат ибодатдан қаср қур. Чунки бундай воридотлар сенинг қалбингга Аллоҳ назар солишининг муқаддимаси ва қалбингни покловчи нарсалардир. Қалбингда пайдо бўлган бундай хислат ва туйғулар туфайли Аллоҳ таолодан бошқа ҳеч нарсада ҳақиқий таъсир кучи, қудрати йўқлигини биласан, дунё матолари, молу дунё ва ҳавою нафс ҳамда шаҳват истаклари ўткинчи ва Аллоҳнинг йўлидан тўсувчи сабаблар эканлигини англаб етасан, натижада эса бутун вужудинг – борлиғинг билан У зот томон интилиб саодат дарвозасидан дохил бўласан. Билгинки, Аллоҳдан бошқа барча нарса ағёр ва осордир. Ағёр ва осор қуллигидан қутулганингдан сўнг ўзлингни унутасан, нафсинг ва жисминг талаблари ортидан югуриш машаққатидан қутулиб Ўз роббинг буюклигини мушоҳада қилиш, У зотга муҳаббат қўйиш лаззатига эришасан. О`з борлиг`инг – вужудинг, нафсу жонинг истакларини кўрибгина яшаш қамоғидан озод бўлиб, ҳар бир нарсада Аллоҳнинг буюк неъмати ва қудратини ҳис қилиш, ҳар бир ишни тўгри муҳокама ва мушоҳада қилишдек кенг ва бепоён фазога етишасан.
Нафсинг қамоғингдир. Ундан қутулсанг абадий озодлик ва роҳатга эришасан!
 
 
Мир Араб мадрасаси мударриси
Улуғбек Жиянов
 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 07:00
Куёш: 07:53
Пешин: 13:10
Аср: 15:50
Шом: 17:30
Хуфтон: 18:50
Тўлиқ тақвим »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram