Аллоҳга етиб бориш (вусул илаллоҳ)
15 декабр 2015 й.
1140 марта ўқилди.

 Аллоҳга етиб бориш (вусул илаллоҳ)

Солик (тариқатда юрувчи) ҳаммадан олдин илмни ҳосил қилиб, ўзининг ақидаси ва амалларини тўғри қилиши лозим. Токи, тариқат бошланиши саҳиҳ бўлиб, Аллоҳга етиб боришга лоиқ бўлсин. Висол (Аллоҳга етишиш) ва иттисол (Аллоҳга қовушиш)нинг маъноси”Аллоҳдан бошқадан узилиш” деганидир. Висолнинг энг паст мартабаси шуки, “Қалбдан ҳижоб кўтарилиб кетгандан кейин, ҳақиқий маҳбубнинг жамолини дилнинг кўзлари билан, агарчи узоқдан бўлса ҳам мушоҳада қилишдир. Кейин ҳимматига мувофиқ мушоҳадани давоми туфайли тараққий бўлиб бораверади. Висолдан кейин янада баланд мақомларга яъни “унс”, “баст” ва бошқа мақомларгача етиб боради.
 
 Росулуллоҳ соллаллаоҳу алайҳи васаллам бир марта Абу Зар розияллоҳу анҳуга айтдиларки: “Биласанми эй Абу Зар! Қайси мусулмон ўзининг мусулмон биродарини зиёрати учун уйидан чиқса, Ҳақ таолонинг етмиш мингта фариштаси унинг орқасидан юради, ҳаммалари у учун Худодан мағфират сўрайдилар. Ва шундай деб дуо қиладилар; Эй Аллоҳ! Бу банда хоссатан сенинг учун, сенинг йўлингда мувосалат (уланиш)ни ихиёр қилди. Фақат ислом сабабидангина мусулмон билан учрашишга уйидан чиқиб турибди. Энди бу бандани сен ҳам ўзинга восил қилгин, деб дуо қиладилар”.
 
Бу ҳадис “Аллоҳга етиб бориш” мумкинлигига далилдир. Банда билан Худонинг ўртасидаги висолнинг маъноси шуки, Худодан бошқасидан узилиш ҳосил қилиб, Ҳақ таоло шаънуҳуда (унинг ёдида) маҳв (йўқ) бўлиб кетишдир. Бу мулҳидлар ўйлагандек эмас. Улар дунёдаги иккита нарсани қўшилишини Аллоҳ билан бандани қўшилишига қиёс қилиб муртад бўлиб кетдилар. (Бир банданинг ичида Худо зоҳир бўлди деганга ўхшаш гапларни айтиб муртад бўлиб кетдилар). Аллоҳ паноҳ берсин. Худонинг иттисолини бундай тушуниш куфрдир.
Хулоса шуки, банда қанчалик Аллоҳ таолодан бошқадан узоқ бўлса, шунчалик, Аллоҳ таолога яқин бўлади. Қанчалик Худодан бошқадан узилиш ҳосил бўлса, шунчалик висол мартабасида тараққий топиб, баланд даражаларга кўтарилади.
 
 
Камолиддин Нўъмонов
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:25
Куёш: 05:08
Пешин: 13:10
Аср: 18:30
Шом: 20:20
Хуфтон: 21:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram