Шариат ҳукмлари ҳеч вақтда соқит бўлмайди
03 декабр 2015 й.
979 марта ўқилди.

 Шариат ҳукмлари ҳеч вақтда соқит бўлмайди.

 
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда бандаларига нимани фарз қилган бўлса ва нима нарса ҳадисдан собитлик даражасига етиб борган бўлса, унинг фарзлиги ва вожиблиги бандаларга лозим эканига уммат уламолари ижмоъ қилгандир. Ақл ва ҳис туйғулари жойида бўлган одам валий бўлсин ёки сиддиқ бўлсин қайси мартабага етиб борган бўлса ҳам, бирорта ҳолатда орқага чекиниш жоиз эмас.  Кам кўп қилишга ҳам бировнинг ихтиёри йўқ. Солик (тариқатда юрувчи) қайси мақомга етиб борган бўлса ҳам шариатнинг амаллари ундан соқит бўлмайди. Анбиёларнинг қанчалик мартабаси баланд бўлса ҳам, шариатга мукаллаф бўлиб турдилар. Анбиёлардан шариат ҳукмлари соқит бўлмагандан кейин, бошқалардан қандай соқит бўлсин?! Балки, қанчалик бировни мартабаси зиёда бўлса, ўшанча миқдорда шариат ҳукмларининг талаби ундан кўпайиб кетади. Ўша амалларни тарк қилишга Аллоҳ таолонинг иқоби ва итоби уларга қаттиқ бўлади. 
 
Хулоса шуки, илмсиз амалнинг дуруст бўлиши мумкин эмас. Ким бунинг аксини тушуниб юрган бўлса, унинг бу эътиқоди жоҳил эканига ишорадир. Чунки илмнинг зарур эканини, илмсиз тушуниши қийиндир. Шунинг учун Саҳл Тустарий раҳматуллоҳи алайҳ: «Мутакаббир, ғофил, дини заиф ва жоҳил сўфининг суҳбатидан ўқдек қочиш керак. Чунки унинг олдида ўтириш ҳам диний зарардан холий эмас», -деганлар.
 
 
Камолиддин Нўъмонов
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 07:05
Куёш: 07:56
Пешин: 13:10
Аср: 15:50
Шом: 17:30
Хуфтон: 18:50
Тўлиқ тақвим »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram