Шайхнинг зарурлиги
18 ноябр 2015 й.
690 марта ўқилди.

 Шайхнинг зарурлиги

Агар солик (тариқатда юрувчи) олим бўлса, у ўзи диннинг зарур илмларидан огоҳ бўлади. Акс ҳолда аввал унга тавҳидни дуруст қиладиган ақидалар ва  фиқҳий масалаларни ўргатиб, ундан кейин мужоҳада ҳамда зуҳду тақво йўлини кўрсатадиган шайхни излаши керак.  “Пири йўқ одамнинг пири шайтондир” деган машҳур масал бор. Бунинг маъноси шуки, бир одамни йўлбошчиси  бўлмаса, яъни ўзининг йўл топа оладиган даражада илми бўлмаса, ёки унга ҳақ йўлни кўрсатадиган муршиди комилнинг  суҳбати насиб бўлмаган бўлса, уни шайтон йўлдан адаштиради. Хуллас бу йўлда юриш учун илмнинг қанақа машъаласи бўлса ҳам ушласин. Яъни ё ўзида илм бўлсин ёки бир шайхга эргашсин . Шунда овораю сарсону саргардон бўлиб юрмайди. Хато ҳам қилмасин. Чунки илм қалбнинг нуридир. Илмсиз қалб гўё кўрдир.
 Чунончи Ҳақ таоло айтадики, “Ким бу  дунёда (илмдан бебаҳра бўлгани сабабидан ҳақ йўлдан) кўр-гумроҳ бўлса, у охиратда (жаннатнинг йўлидан) янада кўр-гумроҳ ва янада йўлдан адашганроқ бўлади”. (Исро сураси 72-оят)
Абу Али Рўдборий:“Тасаввуфда менинг устозим Жунайд боғдодий раҳматуллоҳи алайҳдир. Фиқҳ илмида Аббул Аббос ибн Шурайҳдир. Наҳвда Саълабдир. Ҳадиси шарифда Иброҳим раҳматуллоҳи алайҳдир”, - деганлар. 
Нафснинг ислоҳи учун мана шу илмлар зарурдир. Шунинг учун улуғ сўфийлар илм талаб қилишни ҳамма амаллар ичида энг афзали деб айтганлар. Чунки амал қилиш илмга боғлиқ. Кўпинча илмсиз одам ақидада хато қилади. Бидъатни суннат, ботилни эса ҳақ деб ўйлайди. Масалан, бир қанча фирқалар темирдан ҳалқалар ясаб, билагузук ёки маржон қилиб тақиб юрадилар. Бундан бошқа бир қанча қабиҳ ишларни қилишга ўзлари учун йўл топиб олганлар. Шуни Худога етишиш учун восита деб ўйлайдилар. Гоҳида илмсиз одам амалда хато қилади.  Шу билан унинг тоат ибодатлари барбод бўлади. Илмсизлиги сабабидан амали барбод, меҳнати зоеъ бўлганини билмайди ҳам. Ҳақ таоло шариатга мувофиқ ва холис амалнигина қабул қилади. Қайси амал шариатга мувофиқ бўлмаса, холис ва саҳиҳ бўла олмайди. Холис деб Ҳақ таоло учунгина бўлган амални айтилади. Шариатга мувофиқ ёки холис эканини билиш ҳаммаси илмга боғлиқдир. Ҳақ таоло одамларни ўзига ибодат қилишга  ва динда ихлос билан амал қилишдан бошқа нарсага буюрмаган.
 
 
Камолиддин Нўъмонов
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:35
Куёш: 06:25
Пешин: 13:10
Аср: 17:25
Шом: 19:05
Хуфтон: 20:25
Тўлиқ тақвим »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram