Мадина тафсир мактаби
02 март 2015 й.
615 марта ўқилди.

 Мадина тафсир мактаби

    Мадинаи мунавварада жуда кўп саҳобалар истиқомат қилардилар. Улар ўзларининг яқинларига Аллоҳнинг каломи ва пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларидан таьлим берар эдилар. Натижада машҳур саҳобалардан таьлим оладиган тобеинларнинг сони ҳам кўпайиб борди ва Мадинада алоҳида тафсир мактаби вужудга келди. Бу мактаб асосан Мадина аҳлининг энг улуғларидан ва тафсир илмининг билимдонларидан Убай ибн Каьб розияллоҳу анҳуга қарашли эди. Убай ибн Каьбнинг шогирдлари беҳисоб бўлиб уларнинг орасида тобеьинлардан чиқган уч шогирд тафсир бобида алоҳида эьтиборга молик олимлар саналиб, улар – Зайд ибн Аслам, Абул Олия ва Муҳаммад ибн Қуразийлар эдилар. 
     Зайд ибн Асламнинг асл исмлари Абу Усома ёки Абу Абдуллоҳ Зайд ибн Аслам Ал-Адавий Ал-маданий бўлиб Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг мавлоларидирлар. Зайд ибн Аслам ҳақларида у кишининг қурьонни ра`й билан тафсир қилиши борасида баьзи олимларнинг таьнаси бор. Лекин бут таьналар асоссиздир. Зайд ибн Асламдан Мадина аҳлининг кўпчилиги, хусусан унинг ўғли Абдурраҳмон ибн Зайд ва Мадина имоми Молик ибн Анас кўп илм о`рганганлар. У кишининг вафот этган йиллари ҳижрий сананинг 136-йилига тўғри келади.
    Абул Олиянинг тўлиқ исмлари Абул Олия Рафиь ибн Маҳрон Ар-риёҳийдир. Абул Олия жоҳилият даврида яшаганлар, пайғанбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламнинг вофотларидан икки йилдан кейин исломни қабул қилганлар. У киши тобеьинларнинг энг ишончли ва машҳур ровийларидан бўлиб, Алий, ибн Масьуд, ибн Аббос, ибн Умар, Убай ибн Ка`б розияллоҳу анҳумлар ва бошқа саҳобалардан ривоят қилганлар. Абул Олиянинг ишончли ровий эканлигига “олти саҳиҳ китоб”нинг муаллифлари ҳам иттифоқ қилганлар. У кишининг ўзи :  “мен Қур`онни Умар розияллоҳу анҳунинг даврларида уч бор ўқиб бердим”, - деб эьтироф этганлар. У киши ҳақида Абу Довуд: “Саҳобалардан кейин қироатда Абул Олиянинг олдига тушадигани йўқ эди” – деб таьрифлайди. Абул Олия ҳижрий сананинг 90 – йилида вафот этдилар. 
    Муҳаммад ибн Қуразийнинг тўлиқ исмлари Абу Ҳамза ёки Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Каьб ибн Салим ибн Асад ал-Қурозий ал-Маданий бўлиб, Авс қабиласи иттифоқчиларидан эдилар. У киши асосан Али, ибн Аббос, ибн Масьуд розияллоҳу анҳумлардан ривоят қилганлар. Убай ибн Каьб розияллоҳу анҳудан эса восита билан ривоят қилганлар. Ал-Қуразий ўта тақволи, адолатли, кўп ҳадис билувчи ва т аьвилга уста киши эдилар. У кишининг ишончли ровий эканлигига “олти ҳадис китоб”ларининг муаллифлари ҳам иттифоқ қилишган. 
    Ибн Ҳиббон айтадилар: “Муҳаммад ибн Каьб Ал-Қуразий Мадина аҳлининг илму фиқҳда энг фозили эдилар. Бир куни масжидда одамларга ваьз қилиб турганда масжиднинг томи қулаб, ўтирган кишилар устига тушди ва жамоат билан бирга етмиш саккиз ёшли Ал-қуразий ҳам ҳалок бўлдилар. Бу фалокатнинг содир бўлиши ҳижрий сананинг 118 – йилига тўгри келди”. 
 
Азизхўжа Иноятов
"Хўжа Таббанд" масжиди имом-хатиби
«орқага