СУЛТОН БОЯЗИД БAСТОМИЙ (Қоддасаллоҳу сирруҳу)
107 марта ўқилди.


НАҚШБАНДИЯ МАШОЙИХЛАРИ 05
СУЛТОН БОЯЗИД БAСТОМИЙ (Қоддасаллоҳу сирруҳу)


Боязид Бастoмий ҳазратлари ёмғирли бир кунда жума намозини адо қилиш учун уйидан чиқди. Йўл ботқоқ эди. Бастoмий ҳазратлари ёмғир тингунча, бир уйнинг девори панасида турди ва ўша ерда кавушидаги лойни уйнинг тош деворига суртиб тозалади. Ва масжидга кетар экан, ўз-ўзига “кавушимни тозалайман деб, бир мажусийнинг деворини кирлатдинг, бу ҳолда Аллоҳ таолонинг ҳузурида қандай турмоқчисан?” деди ва мажусийдан узр сўраш учун орқасига қайтди. Унинг эшигини қоқди.
Мажусий чиқиб:
– Нима гапингиз бор эди?  – деди.
– Сиздан узр сўрашга келдим,  – деди Бастoмий ҳазратлари.
– Нима учун?
– Бироз аввал кавушимдаги лойларни деворингизга суртиб тозалаган эдим, бу тўғри ҳаракат бўлмади. Ёмғирнинг шиддати менга бу нозикликни унуттирди, – деб жавоб берди Бастoмий ҳазратлари.
– Нима зарари бор? Зотан деворимиз лойдан бўлган. Сизнинг оёғингиздан у ерга сурилган лой деворга бир хунуклик келтирмас, – деди мажусий.
– Тўғри, аммо бу бир ҳақдир ва соҳибининг ризосини олиш керак,  – деди Бастoмий ҳазратлари.
– Сизга бу нозиклик ва инсон ҳақларига бу қадар ҳурматни сизнинг динингиз ўргатдими?  – деб сўради мажусий.
 – Ҳа, динимиз ва бу диннинг пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўргатди,  – деди Бастoмий ҳазратлари.
– У ҳолда биз нечун бу динга кирмаймиз?  – деди мажусий ва калимаи шаҳодат келтириб, мусулмон бўлди.

Абдусамад ТОЖИДДИНОВ 
Мир араб ўрта махус 

ислом билим юрти мударриси 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:25
Куёш: 05:08
Пешин: 13:10
Аср: 18:30
Шом: 20:20
Хуфтон: 21:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram