Тариқат одоблари
68 марта ўқилди.

 
Тариқат одоблари
(Нақшбандия таълимоти асосида)
12-қисм

Ушбу тўрт рашҳага Хожа Юсуф Ҳамадоний асос солганлар.
Бу тўрт иш билан рубъи маскун аро,
Чолинмоқ не тонг кўси давлат санга.
(Алишер Навоий.)
5. «Ёд кард» ياد كرد (Эсга олиш) – қалб-дилни бир лаҳза бўлса ҳам Аллоҳ зикридан ғафлатда қолдирмай, Аллоҳдан огоҳ бўлиб, уни зикр қилиш, яъни «Даст ба кору дил ба Ёр»;
Аллоҳ таоло айтади:
}وَاذْ كرْ رَبَّكَ إِذَا نَسِيتَ {
«Унутган вақтингизда (ёдингизга келиши билан) Раббингизни зикр қилинг». (Каҳф сураси, 24-оят.);
Тил билан зикр қилишдан дил билан зикр қилишга ўтиш.
Нақшбандияда бу зикрнинг усули қуйидагича: Киши ўзини ҳузур ичра шайхининг кўнгли рўпарасида тасаввур қилиб, кўзи ва оғзини ёпади, тилини танглайига ёпиштириб, тишларини бир-бирига жипслаб, тавозе билан қалбан калимаи тавҳидни зикр қилади.
6. «Боз гашт» باذ كشت (қайтиш) – Аллоҳга қайтажагимизни эслаш, дилида яна Аллоҳга қайтиш, зикр қилувчи (зокир) тили ёки дили билан ل إ لَه إل الل Лаа илаҳа иллаллоҳ - «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ»ни айтганда, бунинг орқасидан الَْ ي أ نْتَ مَ قْ ص ودِ ي و رِضَ اكَ مَ ط ل وبِ «Илоҳий, анта мақсудий ва ризока матлубий» (Илоҳи, мақсадим Сенсан ва талабим ризолигингдир)ни айтиш. Чунки, «боз гашт» калимаси яхши ёки ёмон фикрларни инсон хотирасидан кетказиб, зикрни холис қилади;
Ўлимни эслаш (робитаи мавтия), Аллоҳга қайтишни эслаш.
Оятда айтилади:
}إ نَّا للِ وإ نَّا إِ لَيهِ رَاجِ ع ونَ {
«Албатта, биз Аллоҳнинг мулкимиз ва албатта, биз Унинг сари қайтувчилармиз». (Бақара сураси, 156-оят.)
Бошқа бир оятда:
} كلُّ نَ فْسٍ ذَائِقَة الْمَوْتِ ثَُّ إِ لَيْ نَا ت رْجَع ونَ {
 «Ҳар бир жон ўлим (аччиғи)ни тотувчидир! Сўнгра Бизга қайтарилурсизлар!» (Анкабут сураси, 57-оят.)
7. «Нигоҳдошт» نكاه داشت (Сақлаш) - қалбдаги фикр ва хотираларни муроқаба қилиш; солик ҳеч бўлмаганда бир-икки соат ёки ундан кўпроқ вақт хотирасини, хаёлни, бошқа нарсаларга юбормаслик, зикр пайтида хотирни паришон қилмаслик ва бошқани ёдга келтирмаслик, Аллоҳнинг зикридан чалғитувчи нарсаларга хотирни юбормаслик.
Аллоҳ таоло айтади:
}رِجَا ل لَ ت لْهِيهِمْ تَِِارَة وَلَ بَ يْ ع عَنْ ذِكْ رِ اللََِّّ وَإِقَامِ الصَّلَاةِ وَإِيتَاءِ الزَّكَاة {
«Кишилар борки, уларни на тижорат ва на савдо (ишлари) Аллоҳнинг зикридан, намозни мукаммал адо этишдан ва закот беришдан чалғита олмас». (Нур сураси, 37-оят.)
8. «Ёд дошт» ياد داشت (Зикр этиш) – Ҳар лаҳза Ҳақ таолодан хабардор бўлиш; доимий равишда Аллоҳни ёдда тутиш. Аллоҳ таоло айтади:
}فَاذْ ك رونِِ أَذْ كرْ كمْ وَاشْ ك روا لِي وَلَ تَكْ ف رونِ {
 «Бас, Мени ёд этингиз, Мен ҳам сизларни ёд этурман». (Бақара сураси, 152-оят.)
Яна бир ояти каримада айтилади:
}وَاذْ كرْ رَبَّكَ فِ نَ فْسِكَ تَضَرُّعًا وَخِيفَةً وَ دونَ الَْهْرِ مِنَ الْقَوْلِ بِالْغ د وِ وَالْآصَالِ {
«Раббингизни ичингизда тазарру ва қўрқинч билан ҳамда гапирганда овозни кўтармасдан эртаю кеч зикр (ёд) этинг». (Аъроф сураси, 205-оят.)
Дилни ғафлатдан сақлаш.
Пайғамбар алайҳиссалом айтадилар:
لِ ك ل شَيْءٍ صِقَالَة ، وَصِقَالَة الْ قل وبِ ذِكْ ر اللََِّّ )رواه البيهقي(
«Ҳар бир нарсанинг сайқал берувчиси бўлади. Қалбга сайқал берувчи – Аллоҳнинг зикри».
Бу тўрт рашҳага Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний асос солганлар.
9. «Вуқуфи замоний» وقوف زمانِ (Замон вуқуфи) – Вақтни ғанимат билиб, вақтдан унумли фойдаланиш, вақтнинг қанчаси савоб ишлар билан ва қанчаси гуноҳ ишлар билан ўтганини билиш, ундан огоҳ бўлиш. Агар банданинг вақти огоҳлик билан, Аллоҳнинг зикри билан ўтган бўлса, унда Аллоҳга шукроналар қилиш, аксинча, агар вақт ғафлат билан ўтган бўлса, тавба, истиғфор ва пушаймонлик қилиш.
Пайғамбар алайҳиссалом айтадилар:
اغْتَنِمْ خََْسًا قَ بْلَ خََْسٍ : شَبَابَكَ قَ بْلَ هَرَمِكَ، وَصِحَّ تَكَ قَ بْلَ سَقَمِكَ، وَغِنَاكَ قَ بْلَ فَ قْرِكَ،
وَفَ رَاغَكَ قَ بْلَ شغْلِكَ، وَحَيَاتِكَ قَ بْلَ مَوْتِكَ . )رواه النسائي(
«Беш нарсадан олдин беш нарсани ғанимат билгин: кексалигингдан олдин ёшлигингни, бетоблигингдан олдин саломатлигингни, фақирлигингдан олдин бойлигингни, бандлигингдан олдин бўш вақтингни, ўлимингдан олдин тириклигингни».
10. «Вуқуфи ададий» عددي وقوف (Адад вуқуфи) – ададга, саноққа, тартибга риоя қилиш. Зикр қилувчи (зокир) ل إ لَه إل الل (Лаа илаҳа иллалоҳ - Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ) калимасини бир нафасда 3 марта ёки 7 марта ёинки 9 марта ёхуд 21 марта айтиши. Мабодо бир нафасда бу ададдан кўпроқ зикр айта олса, ўшани тоқ қилиб тугатиши. Зикр айтишда тоқликка амал қилиш лозим.
Аллоҳ таоло айтади:
}يَا أَيُّ هَا الَّذِينَ آمَن وا اذْ ك روا اللَََّّ ذِكْرًا كَثِياً{
«Эй, мўъминлар, Аллоҳни кўп зикр қилинглар». (Аҳзоб сураси, 41-оят.)
Пайғамбар алайҳиссалом айтадилар:
رواه مسلم والدارمي( ( » إِنَّ اللَََّّ وِتْ ر يَِبُّ الْوِتْ رَ «
«Аллоҳ тоқдир. Тоқликни севади».
11. «Вуқуфи қалбий» وقوف قلبي (Қалб вуқуфи) – Бунинг икки маъноси бор. Биринчиси - зикр қилувчи (зокир)нинг қалби Ҳақ таолодан огоҳ ва воқиф бўлиши. Иккинчиси - зокир ўз қалбидан воқиф бўлиши, қалбни зикр билан машғул қилиш.
Аллоҳ таоло «Анфол» сурасининг 24-оятида:
}وَاعْ لَ موا أَنَّ اللَََّّ يََ و ل بَ يَْ الْمَرْءِ وَقَ لْبِهِ {
«Билиб қўйингизки, Аллоҳ инсон билан унинг дили (ўртаси)да «парда» бўлиб туради», яъни Аллоҳ шу қадар инсонга яқиндир.
Яна бир ояти каримада:
}إِنَََّّا الْ مؤْمِن ونَ الَّذِينَ إِذَا ذ كِرَ ا للَّ وَجِلَتْ ق ل وب همْ {
«Мўъминлар - Аллоҳ (номи) зикр этилганда – диллари қўрқувда бўладиган (киши)лардир». (Анфол сураси, 2-оят.)
Қалб Аллоҳнинг зикри билан таскин топиши тўғрисида Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
أَلَ بِذِكْرِ اللََِّّ تَطْمَئِنُّ الْ قل و ب
«Огоҳ бўлингизки, Аллоҳни зикр этиш билан қалблар ором олур». (Раъд сураси, 28-оят. )
Пайғамбар алайҳиссалом айтадилар:
أَلَ وَإِنَّ فِ الَْسَدِ مضْغَةً، إِذَا صَلَحَتْ صَلَحَ الَْسَ د كلُّه ، وَإِذَا فَسَدَتْ فَسَدَ الَْسَ د كلُّه ،
رواه الدارمي( ( » أَلَ وَهِيَ الْقَلْ ب
«Билингки, (инсон) жасадида бир гўшт парчаси бор, агар у яхши бўлса, бутун жасад яхши бўлади, агар у бузилган бўлса, бутун жасад бузилади. Бу гўшт парчаси - қалб».
Ушбу уч рашҳани Ҳазрат Баҳоуддин Нақшбанд қаддасаллоҳу сирраҳу қўшганлар.
Алишер Навоий айтадилар:
Бу оҳанг ила бўлғасен Нақшбанд,
Навоий агар етса навбат санга.
Алишер Навоий Нақшбандийлик асосларини «қаноат тариқи» деб атаганлар.
Хожа Али Рометаний «Рисолаи ҳазрати Азизон» китобларида солик (тариқатга кирувчи) учун 10 та шарт борлигини таъкидлаганлар. Улар қуйидагилар:
1. Таҳорат.
Таҳорат 4 хил бўлади: а) зоҳирий таҳорат; б) ботиний таҳорат; в) қалб таҳорати; г) сир таҳорати.
Зоҳирий таҳорат – бу сув билан қилинадиган таҳорат.
Ботиний таҳорат – бу ҳалол луқма ейиш, ҳалол ичимликлар ичиш, пок эътиқод.
Қалб таҳорати - қалбни гина, ҳасад, адоват, хиёнат, макр, дунё муҳаббатидан поклаш.
Сир таҳорати – фақат Аллоҳгагина таважжуҳ қилиш.
2. Тилни тийиш. Тилни Қуръон тиловати, амри маъруф, наҳйи мункар, зикр кабилар билан машғул қилиш.
Чунки пайғамбар алайҳиссалом айтадиларки:
رواه ابن ماجه( ( »؟ وَهَلْ ي كِبُّ النَّاسَ عَلَى و جوهِهِمْ فِ النَّارِ، إِلَّ حَصَائِ د أَلْسِنَتِهِمْ
«Инсонлар тилларининг ёмонлиги туфайли дўзахга юзтубан ташадилар».
3. Нопок нарсаларга қарамаслик.
4. Рўза тутиш.
5. Зикр қилиш. «Лаа илаҳа иллаллоҳ» калимасини дилдан айтиш.
6. Хотирани сақлаш.
Хотира тўрт хил бўлади: а) раҳмоний хотира; б) малаконий хотира; в) шайтоний хотира; г) нафсоний хотира.
Раҳмоний хотира - ғафлатдан огоҳ бўлиш.
Малаконий хотира – тоатда бардавом бўлиш.
Шайтоний хотира – гуноҳ ишларга рағбат қосил қилиш.
Нафсоний хотира – шаҳватга берилиш.
Солик зикр пайтида чалғитувчи хотиралардан холи бўлиши керак.
7. Аллоҳ таолонинг ҳукмига рози бўлиш; унга тафвиз(Аллоҳга ҳамма ишларини топшириш) ва таваккал қилиш.
8. Уламои солиҳларнинг суҳбатини ихтиёр қилиш.
9. Бедорлик. Таҳажжуд намозини ўқиш.
10. Луқмаи ҳалол ейиш.
Давоми бор...

ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги 
Матбуот хизмати
Ҳожи Абдулғафур Абдурраззоқ Бухорий
Тариқат одоблари  (Нақшбандия таълимоти асосида) китобидан
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:30
Куёш: 05:17
Пешин: 13:10
Аср: 18:30
Шом: 20:10
Хуфтон: 21:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram