Тариқат одоблари (Нақшбандия таълимоти асосида)
28 марта ўқилди.

 Тариқат одоблари

(Нақшбандия таълимоти асосида)

7-қисм
Шариат ва тариқат, маърифат ва ҳақиқат
Хожа Аҳмад Яссавий ҳикматларининг бирида:
Барча ишни комил тутиб шариатга,
Бошдин кечиб, қадам қўюб тариқатга.
Жону дилин муштоқ этиб маърифатга,
Ҳақиқатнинг асрорига жўён бўлур,- дейилса,
Яна бошқа бирида:
Тариқатга шариатсиз кирганларни,
Шайтон келиб, иймонини олор эрмиш, - деб таъкидланади.
Шариат شريعة – Аллоҳ таоло томонидан пайғамбарлар орқали инсонларга юборилган илоҳий буйруқлар ва исломий қонунлар мажмуаси.
Шариатнинг асоси – илм, амал ва ихлос. Буларнинг учаласи бирлашса, инсонни Аллоҳга яқинлашиш йўлига олиб боради.
Тариқат طريقة сўзи арабча йўл деган маънони англатиб, Аллоҳ таоло буюрган, пайғамбар алайҳиссалом юрган йўллардан бориб, у кишининг ҳамма суннатларига амал қилиш, аҳли сунна вал жамоа ақидасига ишониш ва амал қилиш, Аллоҳга яқинлашиш ва Унинг розилигига эришиш учун юриш керак бўлган йўлдир.
Тариқат шариатга қувват ва безак беради. Шариатдан узоқ тариқат - бу тариқат эмас. Тариқат арбоблари Қуръон ва Ҳадисга, мазҳаб ва ақидага таяниб, Аллоҳни таниш, Ҳақ таолонинг васлига етишиш учун тариқатларга асос солганлар. Тариқатнинг қуроли - зикр ва тафаккур.
Маърифатнинг معرفة луғавий маъноси таниш, билиш бўлиб, тасаввуфий маъноси эса инсон ва илоҳий сир-асрордан воқиф бўлиш демакдир.
Аллоҳни таниган кишилар ориф деб аталадилар.
Маърифат босқичида инсон Ҳақ таолони кўнгил билан таний бошлайди. Маърифат - Ҳақ таолодан бериладиган илоҳий илҳом. Бу ладуний илм – Аллоҳ таолонинг ўз ҳузуридан суюкли ва хос бандаларига юборадиган ботиний илм дейилади.
3 хил илм босқичлари бор:
1. Илмул-яқин
2. Айнул-яқин.
3. Ҳаққул-яқин.
Илмул-яқин – билим орқали ишониш.
Айнул-яқин - қулоқ билан эшитиб, кўз билан кўриб ишонч ҳосил қилиш.
Ҳаққул-яқин – эшитиб ёки ўқиб, кейин кўз билан кўриб, унинг ҳақ эканлигига ишонч ҳосил қилиш.
Ҳақиқат حقيقة – соликнинг Ҳаққа етишиш босқичи.
Давоми бор...

ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги 
Матбуот хизмати
Ҳожи Абдулғафур Абдурраззоқ Бухорий
Тариқат одоблари  (Нақшбандия таълимоти асосида) китобидан
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:45
Куёш: 06:26
Пешин: 13:10
Аср: 17:30
Шом: 19:10
Хуфтон: 20:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram