Тариқат одоблари (Нақшбандия таълимоти асосида)
61 марта ўқилди.

Тариқат одоблари
(Нақшбандия таълимоти асосида)
8-қисм

Байъат!
Пир ва мурид муносабатлари
Пайғамбар алайҳиссалом замонларида саҳобаи киромлар, мусулмонлар ислом динини барқарор этиш, ўзларининг ҳуқуқий давлат ва жамиятларини қуриш, пайғамбар алайҳиссаломга доимо итоатда бўлиш, дину диёнатда, эътиқодда Қуръони кариму Ҳадиси шарифга амал қилиш ва расулуллоҳни ҳимоя этиш учун Аллоҳни орага қўйиб байъат қилганлар, яъни аҳд-паймон этганлар.
Аллоҳ таоло марҳамат қиладики:
}يَا أَيُّ هَا الَّذِينَ آمَن وا أَطِيع وا اللَََّّ وَأَطِيع وا الرَّ سولَ وَأ ولِي الَْْمْرِ مِنْ كمْ {
«Эй, иймон келтирганлар! Аллоҳга итоат этингиз, Пайғамбарга ва ўзларингиздан (бўлмиш) иш эгалари (раҳбарлар)га итоат этингиз!» (Нисо сураси, 59-оят.)
Бу итоат Аллоҳ ва Унинг расулига қандай бўлса, раҳбарларга итоат қилиш ҳам шундай вожиб.
Байъат 2 хил бўлади:
1. Байъат ул-умаро. Ўз Ватанини ҳимоя қилиш, жумҳурият ва давлат раҳбарларига итоат, сайлов пайтида уларга овоз бериш, давлат қонунларига бўйсуниш.
2. Байъат ул-уламо (ёки «байъати муршид»). Қуръони карим ва пайғамбар алайҳиссаломнинг суннатларини бекаму кўст бажариш, комил бир пиру муршидга эргашиш ва уларга итоат қилиш.
Пайғамбар алайҳиссалом айтадилар:
رواه البزار( ( » اغْ د عَالِمًا أَوْ متَ عَل مًا أَوْ مسْتَمِعًا أَوْ مِبًّا وَلَ تَ كنِ الَْْامِسَ فَ تَ هْلَكَ «
«Аввало олим бўл! Лоақал таълим олувчи ёки тингловчи ёхуд уларни севувчи бўлгин. Аммо бешинчи одам (мазкур тўрт хислатдан ташқаридагиси) бўлмагинки, ҳалок бўлурсан».
Ҳар бир киши бир олим кишига, пиру муршидга эргашиши керак. Бўлмаса ҳидоят йўлидан адашиши мумкин.
«Пир» форсча-тожикча сўз бўлиб, қари, кекса маъноларини англатади. Тасаввуфий маъноси эса соликлар ва муридларга сабоқ берувчи шайх демакдир.
«Муршид» сўзи ҳам шу маънода бўлиб, йўл кўрсатувчи, иршод қилувчи дегани: тариқат одобидан сабоқ берувчи устоз.
«Мурид» арабча сўз бўлиб, хоҳловчи, бирор ишни қилишни ўзига мақсад этиб олган киши маъноларини англатади. Тасаввуфда тариқат пирларига бориб дарс олувчи шогирд тушунилади.
Мурид бидъат, нотўғри ақида, салбий феъл-атвордан сақланиш учун муршиди билан маслаҳатлашиб, диний ва ҳаётий масалаларни у кишидан сўраб сабоқ олиши керак.
Аллоҳнинг муҳаббатига сазовор бўлиш, Уни севиш, Унинг ишқида ёниш – фано филлоҳ.
Пайғамбар алайҳиссаломни барча инсонлардан, ота-онасидан, фарзандларидан ҳам кўра кўпроқ севиш – фано фир-расул.
Шайхини чин дилдан севиш, унинг хизматида бўлиш, ҳурматини жойига қўйиш – фано фиш-шайх.
Муршиднинг вазифаси ҳам шу - муридни тарбиялаш
Давоми бор...

ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги 
Матбуот хизмати
Ҳожи Абдулғафур Абдурраззоқ Бухорий
Тариқат одоблари  (Нақшбандия таълимоти асосида) китобидан
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:35
Куёш: 05:18
Пешин: 13:10
Аср: 18:25
Шом: 20:05
Хуфтон: 21:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram