Тариқат одоблари (Нақшбандия таълимоти асосида)
39 марта ўқилди.

 

 Тариқат одоблари

(Нақшбандия таълимоти асосида)

I-қисм
Ҳақ таоло маърифати

Азал ҳам Сен, абад ҳам Сен не аввал бирла охирким,
Анга йўқ ибтидо пайдо, мунга йўқ интиҳо пайдо.
(Алишер Навоий.)
 
Ҳар бир инсон ўз Парвардигорини таниши ва, албатта, ўзининг яратилганлиги ҳақида фикр юритиши лозим. «Ўзини таниган ўз Парвардигорини танийди»,- дейилади муборак Ҳадиси шарифда.
Аллоҳ таоло одамзодга ёки бошқа махлуқотларга ўхшамайди. Унинг жисми ҳам, сурати ҳам, макони ҳам йўқ. У юқори, паст, олдин, орқа, ўнг ва чап тарафда ҳам дейилмайди. У ҳамма ерда ҳозиру нозир. Аллоҳ ейиш, ичиш, ухлаш каби инсоний эҳтиёжлардан холидир.
Аллоҳ таолонинг зотини билиб бўлмайди. Биринчидан, бу ҳақда чуқур баҳс юритиш шаръан ман этилган. Иккинчидан, Ҳақ таолони билишга бандаларнинг чекланган билими ва ақлининг қуввати етмайди. Буни Сўфи Оллоёр «Саботул-ожизин»да содда ва тушунарли баён қилганлар:
 
Эрур ҳокимки ҳукмин ўзга этмас,
Анинг Зотиға ҳеч кимнинг ақли етмас.
Фаришталар, набилар етмадилар,
Бўйин сундилару фикр этмадилар.

Исломнинг устунлари
Ислом إسلام арабча сўз бўлиб, тинчлик, Аллоҳга таслим бўлмоқ, Аллоҳ ва пайғамбарнинг буйруқларига ишонмоқ маъноларини англатади. Аллоҳ ва пайғамбарнинг буйруқларига бўйсуниб, таслим бўлган киши мусулмон дейилади. Мусулмон киши бировга тили ва қўли билан озор бермаслиги керак.
Аллоҳ таоло «Оли Имрон» сурасининг 19-оятида марҳамат қилади:
 «Албатта, Аллоҳ наздида (мақбул) дин Ислом (дини) дир»
Ислом дини 5 нарсадан иборат: иймон, намоз, закот, рўза ва ҳаж.

Давоми бор...

Ҳожи Абдулғафур Абдурраззоқ Бухорий
Тариқат одоблари  (Нақшбандия таълимоти асосида) китобидан

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:45
Куёш: 06:26
Пешин: 13:10
Аср: 17:30
Шом: 19:10
Хуфтон: 20:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram