Тариқат одоблари (Нақшбандия таълимоти асосида)
36 марта ўқилди.

 
Тариқат одоблари
(Нақшбандия таълимоти асосида)

2-қисм
Иймон
Иймон إيمان 7 фарзни ўз ичига олади:
آمَ ن ت بِاللِ ومَ لا ئِكَ تِهِ وَ ك ت بِهِ و ر س ل هِ وال يَومِ الآخِ رِ والقَ دَ رِ خَ يِهِ وشَ رِهِ مِ نَ اللِ ت عَ الَ والب عْ ثِ
ب عْ دَ ال مَ وتِ
Қуръондан олинган бу ва бундан кейинги оятлар Абдулазиз Мансур таржималарига мансуб.

«Аллоҳга, фаришталарига, китобларига, элчиларига, охират кунига, яхши-ёмон тақдирга ва қайта тирилишга иймон келтирдим».
Балоғатга етган ҳар бир инсон бу каби иймоннинг негизи, ислом ақидасининг асосларига ишониши фарздир.
Аллоҳга иймон. Ҳар бир инсон ل إ لَه إل الل م مَّ د رَ س و ل اللِ Лаа илаҳа иллаллоҳу, Муҳаммадур расулуллоҳ - «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад Аллоҳнинг элчиси», - деса, у, шак-шубҳасиз, мусулмон бўлади.
Фаришталарга иймон. Фаришталар нурдан яратилган. Араб тилида - малоика. Улар кўзга кўринмас бўлиб, ҳеч вақт Аллоҳга қарши бормайди, аксинча Унинг буйруқларига итоат қиладилар; емайдилар, ичмайдилар, чарчамайдилар, зерикмайдилар; вазифалари нимадан иборат бўлса, унинг ҳаммасини бекаму кўст бажарадилар.
Китобларга иймон. Башариятга Аллоҳ томонидан 4 та самовий китоб юборилган. Аллоҳнинг пайғамбарларига ваҳий орқали юборган буйруқларига ишонмоқ фарздир. Одам алайҳиссаломдан Муҳаммад алайҳиссаломгача келиб кетган ҳамма пайғамбарларга юборилган китобларнинг барчаси ҳақдир.
Инсонлар учун ягона нажот йўли - Қуръони каримга амал қилиш. Чунки Қуръон - ёғду, нур, билим йўли ва ҳидоят манбаи.

Пайғамбарларга иймон. Аллоҳ таоло Одам алайҳиссалом ва у кишининг зурриётларини яратиб, инсонни энг улуғ мавжудот қилиб қўйди ва барча нарсани унга бўйсундирди. Пайғамбарларнинг биринчиси - Одам алайҳиссалом. Муҳаммад алайҳиссалом эса бутун оламларга раҳмат қилиб юборилган охирги пайғамбар бўлиб, бу ҳақда Қуръони каримда айтилади:
مَا كَانَ مَمَّ د أَبَا أَحَدٍ مِنْ رِجَالِ كمْ وَلَكِ نْ رَ سولَ اللََِّّ وَخَاتَََ النَّبِي يَ 
«Муҳаммад сизларнинг эркакларингиздан бирортасининг отаси эмасдир, балки у Аллоҳнинг элчиси ва пайғамбарларнинг муҳридир». (Аҳзоб сураси, 40-оят.)
Ҳадиси шарифда: ول نَبَِّ ب عْ دِ ي «Мендан кейин пайғамбар йўқ»,- дейилади.
Биз ҳамма пайғамбарларга иймон келтиришимиз шарт.
Охират кунига иймон. Қиёмат куни ҳар бир киши Аллоҳ олдида қилган ишлари учун ҳисобот беради. Ҳар ким дунёда яхши-ёмон ишларининг натижасини кўради. Яхшилар жаннатдан жой олиш билан мукофотланадилар, ёмонлар дўзахда жазоларини тортадилар. Мўъминларнинг гуноҳкорлари эса дўзахда жазоларини ўтаб бўлгандан кейингина жаннатга кирадилар.

Тақдирга иймон. Аллоҳнинг барча бўлажак нарсаларнинг яратилишдан олдин қачон бўлишини, қаерда бўлишини, қандай бўлишини ва бошқа энг нозик томонларини азалдан билиб, бўлажак ишларини тайин этиши ва белгилашига тақдир дейилади.
Тақдирдаги яхшилик ва ёмонликка ишониш фарздир.
Аллоҳ таоло айтадики:
إِنَّا كلَّ شَيْءٍ خَلَقْنَاه بِقَدَرٍ 
«Албатта, Биз ҳар бир нарсани ўлчов билан яратдик». (Қамар сураси, 49-оят.)
Аллоҳ таоло ҳар бир инсоннинг тақдирига яхшилик йўлини танласа, унинг мукофоти жаннат, ёмонлик йўлини танласа, унинг жазоси дўзах эканлигини ёзиб қўйган. Пайғамбар алайҳиссалом айтадилар:
مَ ا مِ ن ك مْ إِل وق دْ ك تِبَ مَ قْ عَ د ه مِ نَ النَّارِ ومَ قْ عَ د ه مِ نَ ال نَّةِ
«Ҳар бир кишининг тақдирига яхшилик йўли билан борса жаннатий бўлиши, ёмонлик йўлини танласа дўзахий бўлиши ёзиб қўйилган».
Аллоҳ таоло инсонга жузъи ихтиёр ва фикр юритиши учун ақл берди. Инсон ўз ихтиёри ва ақли билан ё яхшилик йўлини ёхуд ёмонлик йўлини танлайди: инсонга танлаш ҳуқуқи берилган.
Аллоҳ таоло «Шамс» сурасининг 8-оятида:
فَأَلْْمََهَا ف جورَهَا وَتَ قْوَاهَا
«Унга фисқ-фужурни ҳам, тақвосини ҳам илҳом қилиб қўйган зот».
«Балад» сурасининг 10-оятида:
وَهَدَيْ نَاه النَّجْدَيْنِ 
«Яна уни икки йўлга (яъни ҳидоят ва залолат йўлларига) йўллаб қўйдик-ку!» деб таъкидлайди.
Аллоҳ инсонга ихтиёр, яъни танлаш ҳуқуқини бермаганида дўзахга тушган бандалар: «Эй Раббимиз! Бизнинг тақдиримизга дўзахий деб ёзган Ўзинг-ку! Энди бизни дўзахда азоблайсанми»?-деб норозилик қилишлари мумкин эди.
Қайта тирилишга иймон. Инсонлар ва барча махлуқлар қиёмат куни қайта тирилади ва ҳисоб-китоб қилинади. Ҳар бир киши ўлими- дан кейин мангу бир ҳаётнинг борлигига ишониши фарз.
Аллоҳ таоло айтади:
ق لْ إِنَّ الَْْوَّلِيَ وَالْآخِرِينَ، لَمَجْ موع ونَ إِلَ مِيقَاتِ يَ وْمٍ مَعْل ومٍ 
«(Эй, Муҳаммад, уларга) айтинг: «Албатта, аввалгилар ҳам, кейингилар ҳам маълум Кундаги белгиланган вақтда, албатта тўпланувчидирлар!» (Воқеа сураси, 49-, 50-оятлар

Давоми бор...

Ҳожи Абдулғафур Абдурраззоқ Бухорий
Тариқат одоблари  (Нақшбандия таълимоти асосида) китобидан
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:45
Куёш: 06:26
Пешин: 13:10
Аср: 17:30
Шом: 19:10
Хуфтон: 20:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram