Тариқат одоблари (Нақшбандия таълимоти асосида)
81 марта ўқилди.

 

 Тариқат одоблари

(Нақшбандия таълимоти асосида)

3-қисм

Гуноҳи кабиралар
Гуноҳи кабиралар (улкан гуноҳлар) даражасига кўра бир неча хил бўлади.
1. Эътиқодга тегишли улкан гуноҳлар: ширк, фақат дунёвий ғараз учун шаръий таълим олиш; илмни яшириш; Аллоҳдан бошқасига назр ва жонлиқ сўйиш; сеҳр ўргатиш ва у билан шуғулланиш; мусулмон кишини лаънатлаш ёки уни далилсиз кофирга чиқариш; Аллоҳ ва расулига нисбатан ёлғон тўқиш; охират азобидан хотиржам бўлиш; ўликка ёқа йиртиб, юзига уриб йиғлаш, тақдирга ишон- маслик.
2. Нафс ва амалга оид улкан гуноҳлар: ноҳақ одам ўлдириш; инсонлар ва ҳайвонларни ўтда куйдириш; заифлар (хотинлар, хизматкорлар, ходимлар ва шогирдлар)га нисбатан зўравонлик қилиш; ғийбат, чақимчилик; маст қилувчи ичимликлар ичиш; заҳар ичиш; чўчқа гўшти ва ўлакса ейиш; гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш; зарарли нарсаларни истеъмол қилиш натижасида секинлик билан бўлса-да, ўзини ҳалок қилиш; босқинчилик ва талон-тарож; ҳақни инкор қилиш ва ундан ғазабланиш; инсонларни таҳқирлаш, бошқанинг ота-онасини сўкиш (бунда ўзининг ота-онасини сўккан бўлади); такаббурлик; манманлик; инсонлар зарарига жосуслик қилиш.
3. Мол-мулкка доир улкан гуноҳлар: етимнинг молини ейиш; бировнинг молини тортиб олиш; қимор ўйнаш; ўғирлик; йўлтўсарлик; порахўрлик; ўлчов ва тарозидан уриш; савдода ёлғон қасам ичиш ва
ёлғон гувоҳлик бериш; аҳдга вафо қилмаслик; фирибгарлик; исрофгарлик; меросхўрлардан бошқалар ҳақига қилинган васиятни бузиш; шаҳодатни бекитиш; Аллоҳнинг тақсимотига рози бўлмаслик; эркакларнинг тилла буюм тақиши.
4. Ибодат борасидаги улкан гуноҳлар: намозни тарк қилиш ёки уни узрсиз кечиктириш; пули нисобга етганда закот бермаслик; рамазон рўзасини узрсиз тутмаслик; қодир бўла туриб ҳаж қилмаслик; жума ва жамоат намозини узрсиз тарк этиш; қодир бўла туриб, амри маъруф ва наҳйи мункар қилмаслик; бавл (сийдикнинг кийимга ва баданга сачраши)дан сақланмаслик; илмига амал этмаслик.
5. Оила ва насабга тааллуқли улкан гуноҳлар: зино (эркак билан аёлнинг никоҳсиз жинсий алоқаси); бесоқолбозлик, покиза, мўмина аёлларга туҳмат; аёлнинг жамолини кўз-кўз қилиши, ўзига оро бериб ҳаддан ошиши; хотинлар ўзини эркакка ўхшатиши; эркакларнинг аёл- ларга ўхшаши; ота-онага оқ бўлиш; қариндошлардан алоқани шаръий сабабсиз узиш; хотин эрининг яхшиликларини инкор этиши; эр хотинининг зино қилишига рози бўлиши; қўшнига озор бериш.__
Давоми бор...


Ҳожи Абдулғафур Абдурраззоқ Бухорий
Тариқат одоблари  (Нақшбандия таълимоти асосида) китобидан
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:35
Куёш: 05:18
Пешин: 13:10
Аср: 18:25
Шом: 20:05
Хуфтон: 21:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram