Тариқат одоблари (Нақшбандия таълимоти асосида)
81 марта ўқилди.

 

Тариқат одоблари

(Нақшбандия таълимоти асосида)

4-қисм
Инсоний бурчлар

Йўлиққанда таниган ва танимаган кишиларга салом бериш; қариндош-уруғларни ҳурмат қилиш; касал кишиларни бориб кўриш; мусибат етганларга таъзия изҳор этиш; таъзияларда иштирок қилиш; биров ҳурмат қилиб меҳмонга чақирганда (агар у ерда уят ишлар, ёмон гаплар, оқибати ёмонликка олиб келадиган ҳолатлар бўлмаса) бориш; аксирган киши ال مْ د للِ رَ ب العَ ا لَمِ يَ عَ ل ى ك ل حَ الٍ «алҳамдулиллоҳи раббил оламин ало кулли ҳол» (ҳар бир ҳолатда оламларнинг рабби -Аллоҳга шукр) дейиши; юки оғир бўлган кишиларга, ожизларга ёрдам бериш; бировнинг мулкига хиёнат қилмаслик; зарарсиз ҳайвон ва ҳашаротларга ғамхўр бўлиш; дарахтларни беҳуда синдирмаслик; ўсимликларни топтамаслик; йўлларни, ариқларни тоза тутиш; жамоат мулки ва хиёбонлар, ундаги ашёларни ўз мулкидай асраш; ҳовли, кўчани, ариқ сувларини ифлосламаслик; бошқа дин вакилларининг эътиқодларини камситмаслик; инсонларни қадрлаш ва уларга ҳурмат назари билан қараш; тарихий-меъморий, этнографик, археологик обида ва ашёларни,
адабий, тарихий, илмий меросни қадрлаш, ҳар бир халқнинг урф-одати, обрўйи, қадрияти ва маънавиятини ҳурмат қилиш.
 
Тафаъул – яхшиликка йўйиш
Ҳадисларда қайд қилинган тафаъул сўзининг луғавий маъноси – яхшиликка йўйиш. Пайғамбар алайҳиссалом ҳамма ишда тафаъулни яхши кўрар эдилар. Бир куни пайғамбар алайҳиссалом ҳузурларига Суҳайл исмли саҳоба кириб келадилар. Шунда расулуллоҳ:
يَا س هَ يل ، ق دْ سَ هَّ لَ الل أ مْ رَ ك مْ «Эй Суҳайл, Аллоҳ ишларингизни осон қилди»,- дедилар. Чунки «Суҳайл» осон деган маънони англатади. Тафаъулга мисол ҳаётимизда кўп учрайди. Масалан: урф-одатимизга биноан келин-куёв олдига ҳар хил ноз-неъмат билан бир қаторда бир неча тухум ҳам қўйилади. Аслида тухум қўйишдан мақсад – уларнинг серфарзанд бўлишини Аллоҳдан тилаш. Ёхуд келин-куёвга қандобга сут қўшиб берилади. Бундан мурод – уларнинг ҳаёти сутдай беғубор, қанддек ширин бўлишини исташ. Ёки халқимизда келин-куёв сарпосини ёши улуғ, серфарзанд, оқил, олим киши кийдириши лозим кўрилади. Ниятлари – фарзандлари шулар каби серфарзанд, оқил, олим бўлишларини Аллоҳдан сўраш. Шунингдек, киши қандай туш кўрмасин уни яхши деса, Аллоҳ таоло ўша тушга яхшилик ато қилади.
Лекин тафаъул билан ташаъум (ирим)ни аралаштириш керак эмас. Ирим қилиш – бу гуноҳ. Баъзилар олдидан қора мушук ўтса ёки ҳафтанинг айрим кунлари касал кишини кўришга бормоқни ирим қилади. Ваҳоланки, қора мушук ёки фалон кун бизнинг тақдиримизни ўзгартиролмайди. Агар бизда мазкур ҳолатлардан кейин нохушлик содир бўлса, шулардан деб ирим қилиб юрамиз. Аксинча, кимки ирим қилса, у ўзига касофат бўлиб ёпишади.
Аллоҳ таоло марҳамат қиладики:
}ق ا ل وا ط ا ئ ر ك مْ مَ عَ ك مْ {
«Айтдилар: «Шумланишингиз ўзларингиз биландир». (Ёсин сураси, 19-оят.)
Шумланиш (ташаъум) бу – ирим қилишдир.
Пайғамбар алайҳиссалом айтадилар:
ل طِ ي رَة فِ الْسْ لا مِ «Исломда ирим йўқ».
Нотўғри эътиқоддаги баъзи кишилар: «Никоҳ келин-куёвни боғ- лаб қўяди ёки чилла тушади»,- деб келин-куёвга никоҳ ўқитишмайди. Бу гуноҳдир. Уларга никоҳ ўқитмаган киши, албатта, Аллоҳнинг ғаза- бига дучор бўлади. Чунки никоҳсиз турмуш гўё зино қилгандай бўлади.
Пайғамбар алайҳиссалом айтадилар:
ال ن كَ ا ح س نَّتِ ف مَ نْ رَغِ بَ عَ نْ س نَّتِ ف ل يسَ مِ ن
 «Никоҳ менинг суннатимдан. Кимки суннатимдан юз ўгирса, у мендан эмас».
Давоми бор...

ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги 
Матбуот хизмати
Ҳожи Абдулғафур Абдурраззоқ Бухорий
Тариқат одоблари  (Нақшбандия таълимоти асосида) китобидан
 

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:35
Куёш: 05:18
Пешин: 13:10
Аср: 18:25
Шом: 20:05
Хуфтон: 21:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram