Тариқат одоблари (Нақшбандия таълимоти асосида)
34 марта ўқилди.

 

Тариқат одоблари

(Нақшбандия таълимоти асосида)

6-қисм
Валийлик (авлиёлик) мартабалари:
Валий ولي дўст, кўплиги авлиё أولياء дўстлар дегани. Авлиёлар- Аллоҳнинг дўстлари, Унинг розилигини топган зотлар, Аллоҳга яқин кишилар. Улар - Ҳақ таолонинг севикли ва суюкли, унинг назари тушган солиҳ, тақводор, кароматли ва ихлосли бандалари. Авлиёлар
вафотларидан кейин ҳам инсонларга маънавий фойда етказиб, уларнинг тушларига кириб, инсонларни бирор нарсадан огоҳ этадилар ёки уларга насиҳат қиладилар, танбеҳ берадилар. Авлиёлар тўғрисида ҳар хил салбий фикр билдиришдан, уларни васила (восита) қилиш, уларнинг қабрларини зиёрат қилиш ёки ҳақларига дуои фотиҳа қилиш ширк дейишдан эҳтиёт бўлиш керак. Чунки Аллоҳ таоло айтадики:
}أَلَ إِنَّ أَوْلِيَاءَ اللََِّّ لَ خَوْ ف عَ لَيْهِمْ وَلَ همْ يََْزَن ونَ، الَّذِينَ آمَن وا وَكَان وا يَ تَّ قونَ {
«Огоҳ бўлингизки, албатта, Аллоҳнинг валий (дўст)ларига (охиратда) хавф йўқдир ва улар ташвиш ҳам чекмаслар. Улар иймон келтирган ва тақволи бўлганлардир». (Юнус сураси, 62-, 63-оятлар.)
Авлиёлар Аллоҳ нурининг маъданлари бўлиб, уларга Ҳақ таоло томонидан каромат берилади. Каромат – пайғамбар алайҳиссаломнинг суннатларига доимо амал қилиш натижасида пайдо бўлади.
كَ رامَ ة الْ و لِ يَاءِ حَ ق - Авлиёларнинг каромати ҳақ.
Авлиёларнинг 6 та табақаси бор:
1. Қутб قطب – тасаввуф шайхларига бериладиган энг олий унвон. Тасаввуфда маълум бир даражага етган авлиёлар. Улар икки нафардирлар. Ҳар бир даврнинг ўз қутби бўлиб, улар ҳар бир замонда мавжуд бўладилар. Уларнинг қалби Муҳаммад алайҳиссалом қалблари билан алоқадор бўлади.
2. Ғавс غوث – бу ҳам қутб каби бўлиб, ёрдам берувчи деган маънони англатади.
3. Абдол أبدال – ғойиб кишилар тоифасидан бўлиб, ўзлари халқ ичида бўлсалар-да, уларнинг абдол эканликларини ҳеч ким билмайди. Абдол форс ва туркий тилларда “чиҳлтан” (қирқ кишидан иборат) деб юритилади. Улардан қайси бири вафот этса, ўрнига дарҳол янгиси тайин этилади. Олдинги кишига бадал (ўринбосар) бўлиб келгани учун ҳам уларга «абдол», яъни ўринбосарлар деб ном берилган. Баъзи манбаларда уларнинг адади 400 талиги қайд қилинган.
4. «Автод» أوتاد сўзининг луғавий маъноси - қозиқлар. Улар ҳам абдол каби зотлар бўлиб, ададлари баъзи манбаларда 4 нафар дейилса, баъзиларида 70 нафар дейилган.
5. Нужабо نجبا – олий зот бир тоифа авлиёларки, улар фақат инсонларнинг фойдаси учун фаолият кўрсатадилар. Уларнинг одамлар ҳаққига қилган дуолари мустажоб. Уларнинг адади баъзи манбаларда 70 киши дейилса, яна бир манбаларда 40 киши деб кўрсатилган.
6. Нуқабо. نقبا Тасаввуфда бир тоифа авлиёларга шу ном берилган бўлиб, улар умматлар учун зоминдирлар. Улар одамларнинг сирларидан воқифдирлар. Ададлари – 300 нафар.
Давоми бор...

ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги 
Матбуот хизмати
Ҳожи Абдулғафур Абдурраззоқ Бухорий
Тариқат одоблари  (Нақшбандия таълимоти асосида) китобидан
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:45
Куёш: 06:26
Пешин: 13:10
Аср: 17:30
Шом: 19:10
Хуфтон: 20:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram