Нақшбандия машойихлари – Хожа Ориф Ревгарий (Аллоҳ сиррини муқаддас қилсин 1-қисм)
52 марта ўқилди.

 

Нақшбандия машойихлари – Хожа Ориф Ревгарий

(Аллоҳ сиррини муқаддас қилсин 1-қисм)

Бухоро вилояти Шофиркон туман Ревгар қишлоғида, ҳижрий 560/660 (милодий 1165/1259) йилларда яшаб ўтганлар.
Хожа Муҳаммад Ориф Ревгарий валийлардан бўлиб, ҳилм, зуҳд, тақво, риёзат аҳилларидан эдилар.
Ревгарий болалигидаёқ Абдулхолиқ Ғиждувонийнинг хизматларида бўлганлар.
Маълумки, “Силсилаи шариф”даги ўнинчи ҳалқанинг пири муршиди Ҳазрат Хожаи Жаҳон Абдулхолиқ Ғиждувоний бўладилар.
Ўн биринчи ҳалқанинг пири муршиди Ҳазрат Хожа Муҳаммад Ориф Ревгарийдурлар. Бу зоти шариф шариату тариқат илмини Хожаи Жаҳондан ўрганганлар.
Хожа Ориф Ҳазрат Абдулхолиқ Ғиждувонийнинг тўртинчи халифалари ҳисобланадилар.
Ҳазрат Маҳдуми Аъзам Даҳбедийнинг (1461-1542) “Мақомоти Хўжа Абдулхолиқ Ғиждувоний” асарларида нақл қилишларича, Хўжа Хизр Ҳазрат Абдулхолиқ ҳузурларига келардилар. Шу пайт Ҳазратнинг ҳамма шогирдларини уйқу босарди. Суҳбат тугаб, Хўжа Хизр кетганларидан сўнг шогирдлари беихтиёр уйқудан уйғонарди. Шогирдлар орасида энг ёши ҳисобланган Хўжа Муҳаммад ар-Ревгарий Хўжа Хизр суҳбатларидан баҳраманд бўлай деб, кўзларига туз сепдилар ва оғриқнинг қаттиқлигидан у кишига уйқу ғалаба қилолмади. Суҳбатдан баҳраманд бўлдилар.
Буни кўрган Хизр алайҳиссалом унинг келажакда маърифат соҳиби бўлиб етишиши учун қилган дуоларининг баракотидан Хожа Ревгарий “ориф” лақабига мушарраф бўлган эканлар.

Махсус сиртқи бўлим 2-курс талабаси,
“Шайх Дарвеш” жоме масжиди имом-хатиби 
Азизжон Жамалов
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:05
Куёш: 05:56
Пешин: 13:10
Аср: 18:00
Шом: 19:40
Хуфтон: 21:00
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram