Нақшбандия машойихлари – Хожа Ориф Ревгарий (Аллоҳ сиррини муқаддас қилсин 3-қисм)
214 марта ўқилди.

 
Нақшбандия машойихлари – Хожа Ориф Ревгарий
(Аллоҳ сиррини муқаддас қилсин 3-қисм)

Хожа Ориф Ревгарий хазратлари юз йил умр кўрганлар. Алишер Навоийнинг “Насойимул муҳаббат” асарида бу зот ҳақларида маълумотлар келтирилган.
Ҳазрат айтадиларки, Одоб одамлар зийнатидур!
Муҳаммад Толибнинг “Матлаб ут-толибин” асарида Хожа Орифнинг “Тадбирга боғлиқ, тақдирга мункир киши дўзаҳий, илоҳий тақдирга таслим бўлган киши эса жаннатийдир”, деган сўзлари қайд этилган.
Ҳазрат чин дилдан қилинган тавбага алоҳида тўхталиб, “Агар киши йўл қўйган гуноҳларига чин дилдан тавба қилиб, кейинги умри давомида гуноҳдан йироқ юрса, унинг тавбаси ижобат бўлади” деган ғояни илгари сурганлар. Шу учун “тавба исломнинг туғидир”, деб ҳисоблаганлар. Бу эса, ўз навбатида, ҳар бир инсонни гуноҳлардан халос бўлиб, ботинан покланишга ундайди.
Буюк авлиё ва орифлардан бўлган Хожа Ориф Ревгарий ҳазратлари умрларининг охирида келиб халқ орасида жаҳрий зикрга эҳтиёж туғилганлиги сабабли жаҳрий зикр қилишни бош халифалари Маҳмуд Анжир Фағнавий ҳазратларига ўргатганлар. Бу ошкора зикр таълими замон эҳтиёжларидан келиб чиқиб, зикрдан ғофил бўлган халқ зикри жаҳрияни эшитиш билан завқ ва шавққа тўлар, жамоа бўлиб қилинган зикрдан маънавий фойда ва файзлар оларди.

Махсус сиртқи бўлим 2-курс талабаси,
“Шайх Дарвеш” жоме масжиди имом-хатиби 
Азизжон Жамалов
 

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:25
Куёш: 05:08
Пешин: 13:10
Аср: 18:30
Шом: 20:20
Хуфтон: 21:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram