Хожагон Нақшбандия тариқати рашҳалари.
480 марта ўқилди.

 
Хожагон Нақшбандия тариқати рашҳалари.

1.ҲУШ ДАР ДАМ-олинаётган ҳар бир нафаснинг огоҳлик ва ҳузур юзасидан бўлиши, ғафлат унга йўл топа олмаслиги.
Саъдуддин Қошғарий р.а. айтар эди: Ҳуш дар дам, яъни бир нафасдан иккинчи нафасга ўтиш ғофиллик юзасидан бўлмай, ҳузур-огоҳлик юзидан бўлсин ва олинаётган ҳар бир нафас Ҳақ субханаҳудан холий ва ғофил бўлмасин. 
Ҳазрат Хожа Баҳоуддин р.а. айтардиларки: Бу йўл (Нақшбандия тариқати)да ишнинг асосини нафас устига қурмоқ керакки, замоннинг муҳим вазифасига машғул бўлишда хаёлни ўтмишдан ва фикрни келажакдан озод этсин ва ҳар бир нафасни зое этмасликка уринсин. Нафаснинг кириши, чиқиши ва икки нафас ўртасини эҳтиёт қилсинки, нафас ғафлат билан кириб чиқмасин.
2.  НАЗАР БАР ҚАДАМ-назар доим қадам устида бўлсин, соликнинг кўзи ерга қаратилган бўлиб, унинг назари сочилмасин ва кераксиз жойга тушмасин. Абдураҳман  Жомий ушбу рашҳанинг шарҳида Хожа Баҳоуддин Нақшбанд қ.с.ни сифатлаб шундай дейдилар:
Кам зада беҳамдамийи ҳуш дар дам,
Дар нагузашт назараш аз қадам.
Баски, зи худ карда ба суръат сафар,
Боз намонда қадамаш аз назар.
Яъни:
Бирор нафас ҳушёрликни йўқотмади у,
Ўз қадамин ўлчамоқдан тинмади ёҳу,
Ўзлигидан узоқлашди қадам-бақадам.
Ҳар қадами пойдор бўлди заминда мангу.
3.САФАР ДАР ВАТАН-Солик одамийлик табиатидан малаклик сифатига ўтсин, ёмонлик сифатидан яхшилик сифати томон кўчсин. Мўмин киши доимо зиёдаликда бўлади, бугуни ўтган кунидан афзал бўлади. Кимнинг икки куни бир хил бўлса у алданган. Кимнинг бугуни кечанги кунидан ёмон бўлса ундай киши учун ер устидан ер ости яхшироқдир...
4.ХИЛВАТ ДАР АНЖУМАН. Хожа Баҳоуддин Нақшбанддан сўралди: Сизнинг тариқат йўлингизнинг асоси нима? Жавоб бердиларки: Хилват дар анжуман, яъни ташқи томондан халқ билан, ички томондан Ҳақ билан.  
Мақомоти Хожа Нақшбанд китобида келган Ҳазрат Баҳоуддин Нақшбанд р.а.нинг ушбу сўзларига эътибор қилинг ва мулоҳаза юритиб кўринг: 
Халқнинг узоқда қолишига сабаб шуки, улар ўзларини ўзлари узоқлаштирадилар ва ўз ихтиёрлари билан ўз юкларини ўзлари оғирлаштирадилар, ваҳоланки Илоҳий файз келишда ҳеч қандай нуқсон йўқ.
5.ЁДКАРД-Қалб зикри. Ёдкардда солик кўзларини юмган ҳолда эҳтиром ва эҳтирос билан қалб орқали тавҳид калимаси яъни “Ла илаҳа иллаллоҳ, Мухаммадур росулуллоҳ” айтмоғлиги. Ҳазрат Баҳоуддин Нақшбанд қ.с.нинг таомлари зироатдан ҳосил бўлар эди. Ҳар йили бироз арпа ва мош экардилар. Экинга  ўзлари ишлов бериб,  ҳўкизлари, чорполарини эҳтиёт қилар эдилар. Бундан ташқари кимхоб матога нақш ҳам урар эдилар.       
6.БОЗГАШТ- Зикр айтувчи тили ёки дилида “калимаи тоййиба”ни айтаётганда, хаёлидан “Худовандо менинг мақсадим Сенсан” сўзининг ўтмоқлиги. Бошгашт калимаси хаёлдан яхши ёки ёмон фикрларни ҳайдовчидир. У зикрни холис қилиб, ўзга нарсалардан озод қилади. 
7.НИГОҲДОШТ-Солик ўзини ҳар хил ўй, фикрлардан асрамоғлиги. Айниқса Калимаи тоййибани зикр қилаётганда чалғитувчи хаёллардан ўзини эҳтиёт қилмоғлиги. 
8. ЁДДОШТ-Ёддоштдан мурод шуки Ҳақ субханаҳу ва таолони доимо завқу шавқ билан ёдда тутиб, огоҳ бўлишдир. Баъзилар уни “ғойиб бўлмайдиган ҳузур” деган ибора билан ҳам атайдилар. Баъзи ҳақиқат аҳлининг наздида у шундай бир мушоҳададирки, Ҳақ субханаҳу ва таолонинг муҳаббати кўнгилни тамоман ўзига қамраб олади, бу эса ёддоштнинг ҳосил бўлишидан даракдир.  
 

Мақомоти Хожа Нақшбанд 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:30
Куёш: 07:24
Пешин: 13:10
Аср: 16:00
Шом: 17:35
Хуфтон: 19:00
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram