Иккита тош билан покланишга рухсат борлиги (41-ҳадис)
08 ноябр 2015 й.
1280 марта ўқилди.

 الرخصة في الاستطابة بحجرين

Иккита тош билан покланишга рухсат борлиги
 

 أخبرنا أحمد بن سليمان قال حدثنا أبو نعيم عن زهير عن أبي إسحاق قال ليس أبو عبيدة ذكره ولكن عبد الرحمن بن الأسود عن أبيه أنه سمع عبد الله يقول أتى النبي صلى الله عليه وسلم الغائط وأمرني أن آتيه بثلاثة أحجار فوجدت حجرين والتمست الثالث فلم أجده فأخذت روثة فأتيت بهن النبي صلى الله عليه وسلم فأخذ الحجرين وألقى الروثة وقال هذه ركس قال أبو عبد الرحمن الركس طعام الجن

41. Абдурраҳмон ибн Асвад отасидан ривоят қилади: У (Отаси) Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан эшитган: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қазои ҳожат қиладиган жойга келдилар-да, менга учта тош олиб келишимни буюрдилар. Бас, мен иккита тош топдим ва учинчисини охтариб, топа олмадим. Сўнгра бир тезак олиб, уларни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга келтирдим. Бас, у зот икки тошни олдилар ва тезакни отиб юбордилар ва: “Бу чиқинди”, дедилар”. Абу Абдурраҳмон “Чиқинди жин таомидир”, дедилар.
 
Шарҳ:
Ислом дини ҳаётдаги ҳамма масалаларни, ҳатто энг кичик нарсаларни ҳам мукаммал баён қилиб берганига гувоҳ бўламиз. Бу ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам учта тош келтиришни буюрганларида, Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу иккита тош ва бир тезакни келтирганликлари, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи иккита тошни олиб, тезакни ташлаб юборганликлари тўғрисида сўз бормоқда. Демак, заруратда иккита тош билан покланса бўлар экан. Эҳтимол, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам битта тошни иккига бўлиб, учта қилган бўлишлари ҳам мумкин. 
 
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
 
1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга хизмат қилишнинг шарафлилиги
 
2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тезакни ташлашлари
 
3. Тезакнинг нажас эканлиги
 
4. Заруратда иккита тош билан покланишнинг дурустлиги
 
5. Олимларга хизмат қилиш муҳим ва бундан шараф туйиш лозимлиги
 
6. Бу боблардаги ҳадисларда келган “тош” лафзи кесак маъносида эканлиги
 
 
Боло Ҳавз жомеъ масжиди
имом хатиби
Жобиржон Элов
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:30
Куёш: 07:27
Пешин: 13:10
Аср: 16:00
Шом: 17:35
Хуфтон: 19:00
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram