7-Боб. Битта тош билан покланишга рухсат борлиги (42-ҳадис)
23 ноябр 2015 й.
1284 марта ўқилди.

 باب الرخصة في الاستطابة بحجر واحد

7-Боб. Битта тош билан покланишга рухсат борлиги
 

 أخبرنا إسحاق بن إبراهيم قال أنبأنا جرير عن منصور عن هلال بن يساف عن سلمة ابن قيس عن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال إذا استجمرت فأوتر

 

42. Салама ибн Қайс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар тош билан истинжо қилсанг, тоқ қил”, дедилар”.
 
Шарҳ:
Аввалги ўтилган ҳадисларда истинжо қилинадиган тошларнинг энг ками учта бўлиши ва заруратда иккита бўлиши тўғрисида маълумотга эга бўлган эдик. Бу ҳадисда тоқлик тўғрисида сўз бормоқда. Аслида бир ҳам тоқдир. Одат бўйича, битта тош билан покланиш ҳосил бўлмайди. Шундан келиб чиқиб, уламоларимиз    “мазкур тошлар уч, беш ёки еттита яъни, тоқ бўлиши керак”, деганлар.
 
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
 
1. Истинжо қилганда тоқ сондаги тошлар билан қилишнинг афзаллиги
 
2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тоқни яхши кўришлари
 
3. Покликка ҳамиша эътиборли бўлиш кераклиги
 
4. Агар битта кесак билан ҳам тозалана олса у ҳам жоизлиги
 
 
Боло Ҳавз жомеъ масжиди
имом хатиби
Жобиржон Элов

 

 

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:30
Куёш: 07:27
Пешин: 13:10
Аср: 16:00
Шом: 17:35
Хуфтон: 19:00
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram