Тошлар билан покланишнинг бошқа нарсадан кўра кучлилиги (43-ҳадис)
06 декабр 2015 й.
1313 марта ўқилди.

 

الاجتراء في الاستطابة بالحجارة دون غيرها
 
Тошлар билан покланишнинг бошқа нарсадан кўра кучлилиги  
 
 أخبرنا قتيبة قال حدثنا عبد العزيز بن أبي حازم عن أبيه عن مسلم بن قرط عن عروة عن عائشة أن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال إذا ذهب أحدكم إلى الغائط فليذهب معه بثلاثة أحجار فليستطب بها فإنها تجزى عنه
 
 
43. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Биронтангиз қазои ҳожатга борса, ўзи билан учта тош олиб борсин. Бас у билан поклансин. Чунки у кифоя қилади”, дедилар”.
 
Шарҳ:
 
Бу ҳадисда қазои ҳожат қилганда, тошлар билан покланишнинг ўзи сув билан покланишдан кўра, етарли экани тўғрисида сўз бормоқда. Илм аҳлининг наздида тош билан қилинган истинжони етарли деб ҳисоблаш билан бирга, сув билан истинжо қилишни мустаҳаб деб биладилар ва афзал деб ҳисоблайдилар. Бизнинг диёримизда ва бошқа тупроқли юртларда кесак ишлатиш жоиз кўрилган. Сўнг сув билан покланганлар. Аммо кесак билан тўлиқ покликка эришолмайдиган ҳолда сув билан ҳам ювиш лозим бўлади.
 
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
 
1. Қазои ҳожат қилганда учта тош билан покланишнинг афзаллиги
 
2. Тошлар билан покланишнинг етарли экани
 
3. Шахсий озодалик ва тозаликка риоя қилиш лозимлиги
 
 
Боло Ҳавз жомеъ масжиди
имом хатиби
Жобиржон Элов
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:30
Куёш: 07:27
Пешин: 13:10
Аср: 16:00
Шом: 17:35
Хуфтон: 19:00
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram