Сув билан истинжо қилиш (44-45- ҳадислар)
15 декабр 2015 й.
1418 марта ўқилди.

 الاستنجاء بالماء

Сув билан истинжо қилиш

 
 

 أخبرنا إسحاق بن إبراهيم قال أنبأنا النضر قال أنبأنا شعبة عن عطاء بن أبي ميمونة

قال سمعت أنس بن مالك يقول كان رسول الله صلى الله عليه وسلم إذا دخل الخلاء أحمل أنا وغلام معي نحوي إداوة من ماء فيستنجي بالماء.

 

 أخبرنا قتيبة قال حدثنا أبو عوانة عن قتادة عن معاذة عن عائشة أنها قالت مرن أزواجكن أن يستطيبوا بالماء فإني أستحييهم منه أن رسول الله صلى الله عليه وسلم كان يفعله

 

44. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам халога кирсалар, мен ва мен тенги бир бола ўзимиз билан сув мешчасини олиб борар эдик. Бас сув билан истинжо қилар эдилар”, дедилар.
 
45. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Эрларингизга айтинглар, сув билан истинжо қилсинлар. Мен (буни айтишга) ҳаё қиламан. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай қилар эдилар”, дедилар.
 
Шарҳ:
 
Бу ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сув билан истинжо қилишлари тўғрисида сўз бормоқда. Демак, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдин тош билан тозаланиб, кейин сув билан истинжо қилганлар. Шу билан бирга икки кичик болани Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга сув олиб боришлари таҳсинга лойиқдир.
 
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
 
1.    Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сув билан истинжо қилишлари
 
2.    Сув билан истинжо қилишнинг афзаллиги
 
3.    Катта кишиларнинг таҳоратига кичик болаларни сув олиб келиши
 
4.    Оиша розияллоҳу анҳонинг аёлларга истинжо ҳақида тавсия беришлари
 
 
 
Боло Ҳавз жомеъ масжиди
имом хатиби
Жобиржон Элов
 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:30
Куёш: 07:27
Пешин: 13:10
Аср: 16:00
Шом: 17:35
Хуфтон: 19:00
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram