Ўнг қўл билан истинжо қилишдан қайтарилганлиги (46-47-48 ҳадислар)
28 декабр 2015 й.
1310 марта ўқилди.

 

النهي عن الاستنجاء باليمين

Ўнг қўл билан истинжо қилишдан қайтарилганлиги
 
 أخبرنا إسماعيل بن مسعود قال حدثنا خالد قال أنبأنا هشام عن يحيى عن عبد لله بن أبي قتادة عن أبي قتادة أن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال إذا شرب أحدكم فلا يتنفس في إنائه وإذا أتى الخلاء فلا يمس ذكره بيمينه ولا يتمسح بيمينه
 
 أخبرنا عبد الله بن محمد ابن عبد الرحمن قال حدثنا عبد الوهاب عن أيوب عن يحيى بن أبي كثير عن ابن أبي قتادة عن أبيه أن النبي صلى الله عليه وسلم نهى أن يتنفس في الإناء وأن يمس ذكره بيمينه وأن يستطيب بيمينه
 
 أخبرنا عمرو بن علي وشعيب بن يوسف واللفظ له عن عبد الرحمن ابن مهدي عن سفيان عن منصور والأعمش عن إبراهيم عن عبد الرحمن بن يزيد عن سلمان قال: قال المشركون إنا لنرى صاحبكم يعلمكم الخراءة قال أجل نهانا أن يستنجي أحدنا بيمينه ويستقبل القبلة وقال لا يستنجي أحدكم بدون ثلاثة أحجار
 
46. Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бирортангиз сув ичса, идиш ичига нафас олмасин, халога борса, закарини ўнг қўли билан ушламасин, ўнг қўли билан истинжо қилмасин”, дедилар”.
 
47.  Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам идиш ичига нафас олишдан, ўнг қўли билан закарини ушлашдан, ўнг қўли билан покланишдан қайтардилар”, дедилар. 
 
48. Салмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Мушриклар “Биз сизнинг соҳибингиз сизларга ҳатто қандай қазои ҳожат қилишни ҳам ўргатишини кўряпмиз”, дейишди. У киши: “Тўғри. У зот бизни ўнг қўли билан истинжо қилишдан, (қазои ҳожат қилганда) қиблага қарашдан қайтарганлар ва бирортангиз учтадан кам тош билан истинжо қилмасин, деганлар”, дедилар.
 
Шарҳ:
 
Ушбу ҳадисларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўнг қўл билан закарни ушлашдан ва ўнг қўл билан истинжо қилишдан қайтарганликлари тўғрисида сўз бормоқда. Талқ ибн Али розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда, худди бадавийга ўхшаш бир одам келди ва: “Эй Аллоҳнинг Набийси, бир одам таҳорат қилганидан кейин закарини ушлашига нима дейсиз?” деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “У сенинг бир парчанг (аъзонг)дир, холос”, деганлар, демак бу ҳадис закарга қўл теккизиш жоиз эканлигига далолат қилади. Аммо, Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда пешоб қилиш ва истинжо қилиш ҳолати кўзда тутилган. Бунинг сабаби эса, ўнг қўлга бўлган эҳтиромдир.  
 
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
 
1. Сув ичаётганда идиш ичига нафас олмаслик
 
2. Пешоб пайтида ўнг қўл билан закарни ушламаслик
 
3. Ўнг қўл билан истинжо қилмаслик
 
4. Учтадан кам тош билан истинжо қилмаслик
 
5. Қазои ҳожат қилганда қиблага юзланмаслик
 
 
Болои Ҳавуз жомеъ масжиди
имом хатиби
Жобиржон Элов
 
 
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:30
Куёш: 07:27
Пешин: 13:10
Аср: 16:00
Шом: 17:35
Хуфтон: 19:00
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram