8-Боб. Истинжодан кейин қўлни ерга ишқаш (49-50-ҳадислар)
13 январ 2016 й.
1293 марта ўқилди.

 

باب دلك اليد بالأرض بعد الاستنجاء
8-Боб. Истинжодан кейин қўлни ерга ишқаш
 
 أخبرنا محمد بن عبد الله بن المبارك المخرمي قال حدثنا وكيع عن شريك عن إبراهيم ابن جرير عن أبي زرعة عن أبي هريرة أن النبي صلى الله عليه وسلم توضأ فلما استنجى دلك يده بالأرض
 
أخبرنا أحمد بن الصباح قال حدثنا شعيب يعني ابن حرب قال حدثنا أبان بن عبد الله البجلي قال حدثنا إبراهيم بن جرير عن أبيه قال كنت مع النبي صلى الله عليه وسلم فأتى الخلاء فقضى الحاجة ثم قال يا جرير هات طهورا فأتيته بالماء فاستنجى بالماء وقال بيده فدلك بها الأرض  
 
49. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳорат қилдилар. Истинжо қилиб бўлганда қўлларини ерга ишқаладилар”.
 
50. Иброҳим ибн Жарир отаси (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эдим. Бас, у зот қазои ҳожат қиладиган жойга бориб, қазои ҳожат қилдилар. Сўнгра “Эй Жарир сув олиб кел”, дедилар. Бас, у зотга сув келтирдим. Сув билан истинжо қилдилар ва қўлларини ерга ишқаладилар”, дедилар.
 
Шарҳ:
 
Бу ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қазои ҳожат қилиб бўлгач сув билан истинжо қилиб, қўлларини ерга ишқалаганлари тўғрисида сўз бормоқда. Бу эса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг покликка бўлган эътиборлари ва қўлдаги баъзи ҳидларни кетқазишдир.
 
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
 
1. Истинжо қилиб бўлгач қўлни ерга ишқалашлиги
 
2. Жарир розияллоҳу анҳунинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга хизмат қилишлари
 
3. Сув билан истинжо қилишнинг афзаллиги
 
4. Инсон ҳамиша покликка эътиборли бўлишлиги
 
 
Болои Ҳавуз жомеъ масжиди
имом хатиби
Жобиржон Элов
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:30
Куёш: 07:27
Пешин: 13:10
Аср: 16:00
Шом: 17:35
Хуфтон: 19:00
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram