9-Боб. Сувдаги миқдор (51-ҳадис)
25 январ 2016 й.
1328 марта ўқилди.

 باب التوقيت في الماء

9-Боб. Сувдаги миқдор
 
 أخبرنا هناد بن السري والحسين بن حريث عن أبي أسامة عن الوليد بن كثير عن محمد بن جعفر عن عبد الله بن عمر عن أبيه قال سئل رسول الله صلى الله عليه وسلم عن الماء وما ينوبه من الدواب والسباع فقال إذا كان الماء قلتين لم يحمل الخبث
 
51. Абдуллоҳ ибн Умар отаси розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳайвонлар, йиртқичлар келиб-кетиб (ичиб турадиган) сув ҳақида сўралди. У зот: “Агар сув икки қуллага етса, нажас бўлмайди”, дедилар”.
 
Шарҳ:
 
Бу ҳадисда саҳобалар очиқ жойдаги турли ҳайвонлар ва йиртқичлар тегиб кетиши мумкин бўлган сувнинг пок ёки нопоклиги ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрамоқдалар. Унга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар сув икки қуллага етса, нажас бўлмайди”, деб жавоб бердилар. “Қулла” катта сув меши бўлиб, унинг биттасига ўша даврнинг ўлчови билан бағдодий ҳажмда 250 ратл сув сиққан. Бир бағдодий ратл 408 граммга тенг бўлиб, икки қулла сув 204 литрни ташкил қилади.  
 
 Ҳанафий мазҳаби уламолари “Нажас бўлиб қолмайдиган сувнинг энг оз миқдори - эни ўн аршин, бўйи ўн аршин бўлиши керак”, деганлар. Аршин деганда, ўртача одамнинг панжаси учидан тирсагигача бўлган узинлик тушинилади. Бу 61,2 см деб олинган. Демак, эни ва бўйи 6 метру 12 смдан бўлган ҳовузнинг сувига нажас нарса тушса, нопок бўлмайдиган энг оз сув ҳисобланади. Агар ранги, ҳиди ва таъми ўзгармаган бўлса.
 
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
 
1. Саҳобаларнинг илмга чанқоқ эканликлари
 
2. Сувга тушган нарса икки қуллага етса, нажас бўлмаслиги
 
3. Билмаган нарсани биладиган кишидан сўрашнинг жоизлиги
 
 
Болои Ҳавуз жомеъ масжиди
имом хатиби
Жобиржон Элов
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:30
Куёш: 07:27
Пешин: 13:10
Аср: 16:00
Шом: 17:35
Хуфтон: 19:00
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram