10-Боб. Оқмас сув (56-57- ҳадислар)
12 феврал 2016 й.
1269 марта ўқилди.

 

باب الماء الدائم
 
10-Боб. Оқмас сув


 أخبرنا إسحاق بن إبراهيم قال أنبأنا عيسى بن يونس قال حدثنا عوف عن محمد عن أبي هريرة عن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال لا يبولن أحدكم في الماء الدائم ثم يتوضأ منه

 

 أخبرنا يعقوب بن إبراهيم قال حدثنا إسماعيل عن يحيى بن عتيق عن محمد بن سيرين عن أبي هريرة قال قال رسول الله صلى الله عليه وسلم لا يبولن أحدكم في الماء الدائم ثم يغتسل منه 

 
56. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бирортангиз зинҳор оқмай турган сувга бавл қилиб, кейин ундан таҳорат олмасин”, дедилар”.
 
57. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бирортангиз зинҳор оқмай турган сувга бавл қилиб, кейин унда ғусл қилмасин”, дедилар”.
 
Шарҳ:
 
Бу ҳадисда оқмай турган сувга пешоб қилмаслик ва ундан фойдаланмаслик тўғрисида сўз бормоқда. Чунки инсон пешобида турли зарарлар борлиги аниқланган. Ана шу пешоб орқали сувга аралашиб қолган зарарли моддалар ундан фойдаланиш орқали инсон ҳаётига кўп хавф солиши мумкин. Уламоларимиз ҳар қандай сувга пешоб қилиш яхши эмас, балки ҳаром деганлар. 
 
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
 
1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам инсонни огоҳлантириб туришлари
 
2. Сувга пешоб қилишдан қайтарилганлиги
 
3. Оқмай турган сувга пешоб қилинса, ундан таҳорат, ғусл қилиб бўлмаслиги
 
4. Пешобнинг нажас эканлиги
 
5. Пешобдан эҳтиёт бўлиш кераклиги
 
 
Болои Ҳовуз жомеъ масжиди
имом хатиби
Жобиржон Элов
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:50
Куёш: 06:30
Пешин: 13:10
Аср: 17:00
Шом: 18:50
Хуфтон: 20:20
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram